язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2019 й. 521-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2019 й.

N 521



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ ВАЗИРЛИГИ

ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги ПФ-5621-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги ПҚ-4105-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги ПҚ-4105-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Маъмурий биносидан фойдаланиш бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) ходимларининг чекланган умумий сони 70 бирликдан иборат этиб белгиланганлиги ва бюджет ташкилотига тенглаштирилганлиги;

Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ташкилий тузилмасига киритилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирига идоравий бўйсунувдаги ташкилотлар тузилмасига белгиланган штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Маъмурий биносидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг таркиби ва меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги икки ҳафта муддатда Бошқарманинг ташкилий тузилмаси, уставини ва штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда унинг давлат муассасаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Бошқарма фаолияти ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда Олий аттестация комиссияси деб аталади) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ҳузурида макроиқтисодиёт, минтақавий иқтисодиёт ва саноат иқтисодиёти ихтисосликлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгашни ташкил қилсин.


6. Институт ҳузурида хўжалик фаолияти ҳисобидан, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштириладиган "Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар" журнали таҳририяти" давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда "Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар" журнали таҳририяти" давлат унитар корхонасини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этсин;

Институт билан биргаликда "Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар" журнали таҳририяти" давлат унитар корхонаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин ҳамда унинг устави, штатлар жадвали ва ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқласин.

Олий аттестация комиссияси "Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар" журналини докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг буюртмаси асосида Институт томонидан амалга ошириладиган илмий-амалий лойиҳалар учун (Институт фаолиятининг ҳар бир йўналиши бўйича) белгиланган тартибда мақсадли грантлар ажратиб борсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига 17-иловада келтирилган 2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган, қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган объектлар рўйхатига Институт биносининг техник майдонларини реконструкция қилиш ва муҳандислик-коммуникация тизимларини модернизация қилиш ишлари (кейинги ўринларда объект деб аталади) киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида:

"келгуси йиллар лойиҳа-қидирув ишлари" учун назарда тутилган марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ўн кун муддатда маблағлар ажратсин;

назарда тутилган марказлашган капитал қўйилмалар лимитини 2019 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари билан қайта тақсимлаш асосида давлат экспертизасидан ўтган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ объектнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун зарур миқдордаги маблағларни ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги ПФ-5621-сон Фармонига мувофиқ Институт таркибида ташкил этилган Ходимларнинг малакасини ошириш ўқув марказининг директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Институт директори ўринбосарига тенглаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети қўшимча маблағлари ҳисобидан Институтга 2 дона хизмат енгил автомобиллари харид қилишга зарур маблағлар ажратсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда хизмат енгил автомобилларидан фойдаланишни янада тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 июндаги

521-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва

саноат вазирлигининг Маъмурий биносидан

фойдаланиш бошқармаси ходимларининг

таркиби ва меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ*

Т/р

Лавозимлар номи**

Ходимлар тоифаси

Штат бирликлари сони

ЯТС бўйича разряди

I. БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ

1

Бошқарма бошлиғи

Б

1

15

2

Бош муҳандис

Б

1

14

3

Бош бухгалтер

Б

1

13

4

Юрисконсульт

Б

1

11

5

Кадрлар бўйича бош мутахассис

Б

1

11


Жами бошқарув ходимлари

Б

5


II. ТЕХНИК ХОДИМЛАР

6

Транспорт воситалари бўйича бош мутахасис

Т

1

10

7

Хўжалик ва таъминот ишлари бўйича мутахассис

Т

1

9

8

Бинодан фойдаланиш, тозалик ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича мутахассис

Т

1

9

9

Бухгалтер (товар-моддий бойликлари ва иш ҳақи ҳисобчиси)

Т

1

9

10

Радиоалоқа муҳандиси

Т

1

9

11

Мутахассис

Т

4

8

12

Рухсатномалар бюроси навбатчиси

Т

1

5

13

Диспетчерлик хизмати оператори

Т

1

5

14

Нусха кўчирувчи

Т

1

4

15

Архивариус

Т

1

4


Жами техник ходимлар

Т

13


III. ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАР

16

Автослесар

Х

1

6

17

Олий тоифали муолажа ҳамшираси

Х

1

5

18

Дурадгор

Х

1

4

19

Автомашина ҳайдовчиси

Х

19***

3

20

Ҳовлисупурувчи

Х

3

3

21

Боғбон

Х

1

3

22

Хизмат хоналарини йиғиштирувчи

Х

23***

3

23

Ёрдамчи ишчи

Х

3

3


Жами хизмат кўрсатувчи ходимлар

Х

52



ЖАМИ ХОДИМЛАР


70


       

Изоҳ:


*) бошқарма ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари тадбиқ этилади;


**) бошқарманинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти заруриятидан келиб чиқиб, лавозимлар номига ўзгартиришлар киритилиши мумкин;


***) белгиланган тегишли нормалардан келиб чиққан ҳолда, штатлар сони ўзгариши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасиининг

2019 йил 24 июндаги

521-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик

бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти

органлари ва бошқа ташкилотларда хизмат енгил

автомобилларидан фойдаланишни янада тартибга

солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил

26 майдаги 153-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 1-илованинг рус тилидаги матнининг 33-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

33

Министерство экономики и промышленности

52

55

28

19

8

-

-




Центральный аппарат

13

16

7

3

6






Областные звенья

30

30

14

14

2

-

-




Районные звенья

-

-

-

-

-

-

-




Подведомственные организации

9

9

7

2

-

-

-

".

2. 2-илованинг рус тилидаги матнига қуйидаги таҳрирдаги 69-позиция қўшилсин:

"

69

Министерство экономики и промышленности

-

9

5

2

2

-

-



Центральный аппарат

-

-

-

-

-

-

-



Областные звенья

-

-

-

-

-

-

-



Районные звенья

-

-

-

-

-

-

-



Подведомственные организации

-

9

5

2

2

-

-

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 июнь