язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари/ Осиё/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2019 й. ПҚ-4308-сон "Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2019 й.

N ПҚ-4308



ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИГА

ОЛИЙ ДАРАЖАДАГИ ТАШРИФ ДАВОМИДА

ЭРИШИЛГАН КЕЛИШУВЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бир макон, бир йўл" иккинчи халқаро форуми ишида иштирок этиш учун 2019 йил 24-27 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи республикамизнинг халқаро майдондаги обрўсини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.

Форум давомида илгари сурилган ташаббуслар жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланди ва улар миллий иқтисодиёт учун устувор дастурлар ва лойиҳаларни олға суришда Ўзбекистонга кенг истиқболларни очади.

Форумдаги иштирокчи мамлакатларнинг ҳамкорлик алоқаларида уйғунликни таъминлашга қаратилган улкан халқаро платформа бўлмиш "Бир макон, бир йўл" ташаббуси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги алоҳида қоидалар билан ҳамоҳангдир ва саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва бошқа йўналишлардаги ўзбек-хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини изчил ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Ушбу соҳалардаги қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш янги транспорт йўлакларини очиш, маҳаллий маҳсулотлар экспортини кенгайтириш ва республикамиз иқтисодиёти тармоқларига жалб қилинаётган инвестициялар ҳажмини оширишга ёрдам беради.

Хитой Халқ Республикаси, Беларусь Республикаси, Тожикистон Республикаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Халқаро валюта жамғармаси раҳбарлари ва бошқа хорижий делегациялар раҳбарлари билан ўтказилган икки томонлама самарали учрашувлар томонларнинг жуда кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга интилиши ортиб бораётганини тасдиқлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

"Бир макон, бир йўл" иккинчи халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ташаббуслар ва таклифларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга оширишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 1-иловага* мувофиқ;

"Бир макон, бир йўл" иккинчи халқаро форуми доирасидаги икки томонлама учрашувлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бир макон, бир йўл" иккинчи халқаро форуми ишида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз ижро этилиши устидан мониторинг ва назоратни таъминлаш механизми 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасига хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун масъул бўлган инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозими киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимлари штатлари сонини 20 нафарга кўпайтириш ҳисобига Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси (кейинги ўринларда - Бош бошқарма) тузилсин.

Қуйидагилар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари ва Бош бошқарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хорижий мамлакатлар, шу жумладан "Бир макон, бир йўл" ташаббусининг иштирокчи давлатлари билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалда рўёбга чиқариш;

хорижий мамлакатлар билан юқори технологиялар, инновациялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш;

олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасидаги келишувларнинг сўзсиз ва сифатли ижро этилиши устидан доимий ҳамда тизимли мониторинг ва назоратни ташкил қилиш;

хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасидаги амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари")ни сўзсиз амалга ошириш бўйича масъул ижрочилар - вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини сифатли тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича тизимли ишларни таъминлаш мақсадида Пекин шаҳрида ходимларнинг чекланган сони 7 кишидан иборат Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси (кейинги ўринларда - Ваколатхона) ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги бир ой муддатда:

Ваколатхона тузилмаси, харажатлар сметаси, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириш манбалари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси (фаолиятнинг аниқ натижалари учун мукофотлашни ҳисобга олган ҳолда) ҳамда моддий-техник таъминлашни кўрсатиб берган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;

Ваколатхонани малакали мутахассислар билан бутлаш ҳамда унинг фаолият бошлаши билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4135-сон қарорининг 2-бандига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорлик истиқболларини ва уни ривожлантириш муаммоларини чуқур ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан биргаликда икки ҳафта муддатда тегишли илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритсин.


6. Масъул ижрочилар - вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар:

"Ijro.gov.uz" тизимидан фойдаланган ҳолда, тармоқ жадвалларини ҳамда амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари")ни ўз вақтида ва сифатли бажаришни;

мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари")нинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ҳар календарь ойининг 3-санасига қадар тақдим этилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ҳар календарь ойининг 7-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари")нинг ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотларни киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ҳисобот ойидан кейинги ҳар календарь ойининг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига мазкур қарор ҳамда тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари") ижросининг танқидий таҳлилини тақдим этиб борсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини унинг штатлари сони ошганлигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштиришни таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



*) 1 - 3-иловалар берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 майдаги

ПҚ-4308-сон қарорига

4-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини

ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4135-сон қарорининг

2-бандига киритиладиган ўзгартиришлар


1. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлигининг марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

       







Ҳайъат




Вазир




Ёрдамчи





































































































Вазирнинг биринчи

ўринбосари


Вазирнинг биринчи

ўринбосари



Вазир

ўринбосари



Вазир

ўринбосари



Вазирнинг биринчи

ўринбосари



Вазир

ўринбосари


Халқаро консультантлар - вазир маслаҳатчилари





























































Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бошқа бошқармаси

20


Инвестиция дастурларини йиғиш ва мониторинг қилиш бошқармаси

11



Тўғридан-тўғри чет эл инвести-

цияларини жалб қилиш ишларини мувофиқ-

лаштириш бошқармаси


10



ХМИ ва ХҲМТ билан ишлашни мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

10



Экспорт салоҳияти ва савдо инфратузил-

масини ривожлан-

тириш бошқармаси


9



ЖСТ билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш бошқармаси


6


Йиғма

ахборот-таҳлил бошқармаси

12





























































PR Марказ

4




Ҳудудий инвестициялар ва ЭИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

14






















Тижоратда тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш бошқармаси


8








Металлургия, машинасозлик, электротехника тармоқларида, геология ва енгил саноат соҳаларида инвестиция сиёсатини юритиш бошқармаси

10



Лойиҳа-

ларнинг ТИА баҳолаш, танлов савдоларини мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

8



Транспорт коридорлари ва логистикани ривожлантириш бошқармаси

9











Вазирликнинг ХХРдаги ваколатхонаси











Инвестиция ва савдо фаолиятини рақамли таъминлаш бошқармаси


5









































Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси




Ижтимоий соҳа, туризм ва фармацевтика тармоқларида инвестиция сиёсатини юритиш бошқармаси


10
































Экспорт бозорларини шакллантириш, маркетинг

ва электрон тижоратни ривожлан-

тириш бошқармаси

8




Юридик бошқарма

5







Ёқилғи-

энергетика соҳасида ва нефть-кимё тармоқларида инвестиция сиёсатини юритиш бошқармаси

10






































Ташкилий-назорат бўлими

3





Корея Республикаси билан инвестицион ҳамкорликни мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

5
















































Жисмоний  ва  юридик шахсларнинг

мурожаатлари  билан

ишлаш  бўлими

2



Йўл-транспорт инфратузилмаси, коммунал уй-жой қурилиши ва сув хўжалиги соҳаларида

инвестиция сиёсатини юритиш бошқармаси

10


























Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулот-

ларини қайта ишлаш соҳасида инвестиция сиёсатини юритиш бошқармаси

10



































Протокол бўлими

3



Технологик ривожланиш агентлиги































Кадрлар бўлими

4











































Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги














Ишлар бошқармаси

8







Вазирликнинг БААдаги ваколатхонаси


















































Биринчи бўлим

2

















Экспортни рағбатлантириш агентлиги












































































Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши












































































  

Вазирлик тизими ходимларининг умумий чекланган сони 1 217 нафар, шу жумладан марказий аппарат ходимларининг умумий чекланган сони - 226 нафар.


*) техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади".


2. Бешинчи хатбошидаги "1 183" ва "200" рақамлари тегишинча "1 217" ва "226" рақамлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 май