язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2019 й. 529-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2019 й.

N 529



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг

оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада

кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил

26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 июндаги

529-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 23-сон, 271-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия олий таълим муассасаларига кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади";


б) 51-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия олий таълим муассасаларига дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.

Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия олий таълим муассасаларига қабул қилишда ўринлар ҳарбий-профессионал танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар ҳарбий-профессионал танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 39-сон, 1045-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига ИИВ академик лицейларига кириш учун ўқувчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади";


б) 17-бандга қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд қўшилсин:

"в) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси";


в) 39-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи-олтинчи хатбошлар қўшилсин:

"Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида.

Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида ИИВ академик лицейига қабул қилишда ўринлар махсус-профессионал танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус-профессионал танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар";

тўртинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорида:


а) 1-иловада:


2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Академияга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади";


49-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Академияга қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.

Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Академияга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар";


б) 2-иловада:


2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг олий маълумотга эга бўлмаган, ички ишлар органларида хизмат қилаётган фарзандларига Академияга кириш учун тингловчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади";


35-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг олий маълумотга эга бўлмаган, ички ишлар органларида хизмат қилаётган фарзандлари Академияга қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг олий маълумотга эга бўлмаган, ички ишлар органларида хизмат қилаётган фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.

Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг ички ишлар органларида хизмат қилаётган фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Академияга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 31-сон, 645-модда) билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига давлат гранти асосида Университетнинг умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари Университет бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш учун уч фоизли квота ажратилади";


б) 11-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу тавсияноманинг асл нусхасини тақдим этадилар";


в) қуйидаги мазмундаги 46-1 ва 46-2-бандлар қўшилсин:

"46-1. Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Университет бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.

46-2. Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини ажратилган уч фоизли квоталар доирасида Университетга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси бўйича танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган уч фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 29 ноябрдаги 971-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 48-сон, 926-модда):


3-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига академик лицейга кириш учун ўқувчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси";


б) 18-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.

Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида академик лицейга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси бўйича танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар барча синовларнинг умумий натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, номзод кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган беш фоизли қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Институтга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади";


б) 61-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Институтга қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.

Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Институтга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 июнь