язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2019 й. 532-сон "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2019 й.

N 532



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ   ТАРТИБГА   СОЛУВЧИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 мартдаги ПФ-5696-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Ўзбекчорванасл" агентлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузурида Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Марказ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси, 77-уй манзилидаги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини ҳамда унинг ўқув ва моддий-техника базасидан фойдаланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.


3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

пулли хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 июндаги

532-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотиш чоғида ветеринария-санитария талабларига риоя этиш тўғрисида" 1995 йил 28 сентябрдаги 379-сон қарорида 1, 2-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги ва 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар фаолиятини такомиллаштириш ва маҳсулотлар сотиш учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 22 июндаги 239-сон қарорининг 7-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) "Давлат ветеринария қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) 12-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги "Давлат ветеринария қўмитасининг" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 147-модда) билан тасдиқланган Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш тартибида:


а) 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат ветеринария қўмитасига" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг номидаги "Давлат ветеринария қўмитасига" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "б" кичик банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия талабгори ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган лицензия шартномаси тузилади.

Лицензия шартномаси "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Лицензия шартномаси икки нусхада - лицензиат ҳамда лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


г) Ветеринария фаолиятини лицензиялаш схемасида "Тадбирлар" устунидаги "Лицензияловчи орган экспертнинг комиссия хулосаси асосида" сўзлари "Лицензияловчи орган экспертининг хулосаси асосида" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 10-банди бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) "Масъул давлат органлари" устуни 84-позициясидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Давлат ветеринария бош бошқармаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро парвозлар учун Навоий аэропортини очиш тўғрисида" 2008 йил 21 августдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 34-сон, 334-модда) 3 ва 4-бандлардаги "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 октябрдаги 289-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 71-модда) билан тасдиқланган "Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортлари (аэродромлари)ни очиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 7 ва 8-бандларининг иккинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорида:


1-илова қуйидаги таҳрирдаги 40-2-банд билан тўлдирилсин:

"

N

Подразделения

Предельное количество:

всего

в том числе

персональные

дежурные

специальные транспортные средства

40-2.

Государственный комитет ветеринарии и развития животноводства

653

276

12

365

1.

Центральный аппарат

10

6

1

3

2.

Областные звенья

231

43

0

188

3.

Районные звенья

333

202

0

131

4.

Подведомственные организации

79

25

11

43

".

б ) 2-илова қуйидаги таҳрирдаги 69-банд билан тўлдирилсин:


"

N

Подразделения

Предельное количество:

всего

в том числе

персональные

дежурные

специальные транспортные средства

69.

Государственный комитет ветеринарии и развитие животноводства

24

16

1

7

1.

Центральный аппарат

5

5

0

0

2.

Областные звенья

0

0

0

0

3.

Районные звенья

0

0

0

0

4.

Подведомственные организации

19

11

1

7

".


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 8 июлдаги 202-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 64-модда):


а) 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 5-банднинг учинчи хатбошиси, 6-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 4-илованинг 2 ва 4-бандлари, 6-банд биринчи хатбошиси, 19, 20, 21 ва 22-бандларидаги "ветеринария бўлим" сўзлари тегишли келишикдаги "ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг иккинчи хатбошиси ва 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат ветеринария қўмитасининг" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг 3, 6, ва 19-бандлардаги "рўйхатга олиш гувоҳномаси" сўзлари "ветеринария паспорти" сўзлари билан алмаштирилсин.


г) 4-илованинг 3-банд иккинчи хатбошисидаги "белги қўйилади." сўзлари "маълумотлар киритилади." сўзлари билан алмаштирилсин.


д) 4-илованинг 5-банди "вакцинация қилиниши" сўзларидан кейин "ҳамда ветеринария паспорти расмийлаштирилиши" сўзлари билан тўлдирилсин.


е) 4-илованинг 12-банди учинчи хатбошисидаги "итнинг лақаби, ит эгасининг манзили, телефон" сўзлари "идентификацион" сўзлари билан алмаштирилсин.


ж) 4-илованинг 20-банди тўртинчи хатбошисидан "давлат" сўзи чиқариб ташлансин.


з) 4-илованинг 14-банди учинчи хатбошсидаги "рўйхатга олиш гувоҳномаси, ветеринария гувоҳномаси" сўзлари "ветеринария паспорти" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорида:


а) 3-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат ветеринария қўмитаси деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловадаги "ветеринария бўлимлари" сўзлари "ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 45-46-сон, 478-модда) билан тасдиқланган "Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида"ги вақтинчалик низомнинг 4 ва 6-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 10 январдаги 4-сон қароридаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда) "давлат ветеринария бўлим" сўзлари тегишли келишикдаги "ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти доирасидаги рухсат тусидаги ҳужжатлар рўйхатининг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда):


а) 22, 23 ва 137-бандларидаги "Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан" сўзлари "Государственный комитет ветеринария и развития животноводства Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 20-бандидаги "Комитет ветеринарии Республики Каракалпакстан, управления ветеринарии областей и города Ташкента" сўзлари "Комитет ветеринарии и развития животноводства Республики Каракалпакстан, управления ветеринарии и развития животноводства областей и города Ташкента" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 107-бандидаги "Отделы ветеринарии районов (городов)" сўзлари "Отделы ветеринарии и развития животноводства районов (городов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 80-модда) билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг:


а) 15-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат ветеринария қўмитаси деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 18-банди саккизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Ветеринария соҳасида давлат ветеринария хизмати номидан давлат экологик назорати Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 37-сон, 469-модда) билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) 1-иловаси 36-4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 25 октябрдаги 361-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 503-модда) 5-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


Т/р

Касалликлар рўйхати

1. Бир неча ҳайвонот тури учун умумий бўлган касалликлар

1.

1.

Оқсил

2.

2.

Бруцеллёз

3.

3.

Ауески

4.

4.

Лептоспироз

5.

5.

Куйдирги

6.

6.

Қутуриш

7.

7.

Листериоз

8.

8.

Сил

9.

9.

Ку-безгаги

10.

10.

Ўлат

2. Қорамолларнинг касалликлари

11.

1.

Юқумли тугунли (нодуляр) дерматит

12.

2.

Эмфизематоз карбункул (қорасон)

3. Қўй ва эчкиларнинг касалликлари

13.

1.

Чечак

14.

2.

Брадзот энтеротоксемия

15.

3.

Скрепи

4. Чўчқаларнинг касалликлари

16.

1.

Африка ўлати

5. От ва туяларнинг касалликлари

17.

1.

Манқа

18.

2.

Юқумли анемия (ИНАН)

19.

3.

Грипп (инфлюэнца)

20.

4.

Отларнинг Африка ўлати

6. Паррандаларнинг касалликлари

21.

1.

Ньюкасл касаллиги

22.

2.

Чечак

23.

3.

Юқумли ларинготрахеит

24.

4.

Орнитоз (пситакоз)

25.

5.

Юқори патогенли грипп

26.

6.

Марека

7. Мўйнали ҳайвонлар, қуёнлар ва майда

уй ҳайвонларининг касалликлари

27.

1.

Қуёнларнинг геморрагик касаллиги

28.

2.

Цестодозлар

29.

3.

Қуёнлар миксоматози

8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари рўйхатга

олинмаган барча турдаги ҳайвонларнинг хавфли касалликлари


Изоҳ: мазкур тадбирларни амалга оширишда қўлланиладиган ёрдамчи воситалар яъни шприц, пахта, игна, спирт ва бошқалар бюджет маблағларидан таъмиланади".


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2019 йилларда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида 100 бошдан парранда боқиш, лимон, унаби ва грек ёнғоғи етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 2.8-бандидаги "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 517-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 700-модда) билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 7-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1057-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбошиси, илованинг 2-банд учинчи хатбошиси, 4, 10, 21-бандларда ва 7-иловадаги "ветеринария бўлим" сўзлари тегишли келишикдаги "ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4, 6-бандларда, илованинг 16-банди ва 47-банд ўн биринчи хатбошиларидаги "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-банд учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 декабрдаги 963-сон қарорида:


а) 1-банди учинчи хатбошиси, 2-илованинг номи, 1, 3, 12 ва 13-бандларидаги "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 1-илованинг 5-банди бешинчи хатбошисидаги "туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари" сўзлари "туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 2-илованинг 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, улар томонидан мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини барқарор оширишни таъминлаш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария сервис сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, наслчилик-селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, сунъий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этишни таъминлаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан моддий рағбатлантириш тадбирлари амалга оширилади.";


г) 2-илованинг 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида уларнинг ойлик маошига қўшимча тарзда:

ходимнинг мутахассислиги бўйича кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига устама;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан белгиланадиган шахсий устамалар;

ойлик, чораклик, йил якуни бўйича ҳамда байрам кунлари учун мукофотлар;

ишдаги ютуқлари учун моддий рағбатлантиришлар;

ишдан ташқари вақтда ишга жалб этилгани учун тўловлар ҳамда бошқа пуллик компенсациялар;

ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам;

ходимларнинг ҳаётини суғурта қилиш ёки бошқа турдаги тўловлар белгиланади.";


д) 2-илованинг 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходимнинг мутахассислиги бўйича кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига қуйидаги устамалар бюджет маблағларидан ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ тўланади:

3 йилдан 5 йилгача - 5 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача - 10 фоиз;

10 йилдан 15 йилгача - 15 фоиз;

15 йилдан 20 йилгача - 20 фоиз;

20 йилдан 25 йилгача - 25 фоиз;

25 йилдан ортиқ - 30 фоиз."


е) 2-илова қуйидаги таҳрирда 7-банд билан тўлдирилсин:

"Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Қўмитанинг малакали, ташаббускор ходимларига раис томонидан ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланади.";


ж) 2-илованинг 7-8-бандлар тегишли равишда 8-9-бандлар деб ҳисоблансин;


з) 2-илованинг 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Янги йил, 8 март хотин-қизлар куни, Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни, Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрам куни ва Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрам куни учун ходимлар ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорда мукофотланади.";


к) 2-илова қуйидаги таҳрирда 10-банд билан тўлдирилсин:

"Ишдаги ютуқлари учун ходимларни ойлик иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда моддий рағбатлантиради.";


л) 2-илованинг 10-банд тегишли равишда 11-банд деб ҳисоблансин;


м) 2-илова қуйидаги таҳрирда 12-банд билан тўлдирилсин:

"Шахсий устамалар, мукофотлар ва моддий рағбатлантиришлар миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашга оид Ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентлари билан устамалар ва қўшимча ҳақлар, шунингдек бюджетдан молиялаштириладиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат хизматчилари лавозим маошларига 40 (20) фоизлик қўшимча (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) лавозим маоши ҳисоб-китобига киритилади.";


н) 2-илова қуйидаги таҳрирда 13-банд билан тўлдирилсин:

"Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларида ишга жалб этилганлиги учун тўловлар ҳамда бошқа пуллик компенсациялар тўланади";


о) 2-илованинг 13-банд тегишли равишда 14-банд деб ҳисоблансин;


п) 2-илованинг 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспорти учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари ҳамда ходимларнинг тушлик овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўловлар амалга оширилади.";


р) 2-илованинг 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар ходимларни рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари; Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари; қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар."


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 3-боби 1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 165-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомнинг 7-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан киритиладиган ва "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати доирасида тақдим этиладиган ахборот рўйхатининг 11 ва 12-бандларидаги ваколатли органнинг номи устунида "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 841-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар масъул ижрочилар устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 январдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ҳамда "Ўзбек давлат цирки" давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режасининг 7 ва 13-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 февралдаги 82-сон қарорининг 10 ва 14-иловаларидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 июндаги

532-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ветеринария хизмати ёш кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш, мутахассисларининг малакасини ошириш, шунингдек уларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 8 августдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 августдаги 624-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 173-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 69 ва 109-бандлари.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида чорвачилик ва наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш, тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 декабрдаги 1048-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 июнь