ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Туризм /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2019 й. ПФ-5693-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги пф-5611-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
19.03.2019 й.
N ПФ-5693
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ 5 ЯНВАРДАГИ
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРИЗМНИ
ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-5611-СОН
ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси, Жанубий Африка Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди ўртасидаги инвестициявий иқлимни яхшилаш ва мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 19 мартдаги
ПФ-5693-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида
туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон
Фармонига киритилаётган ўзгартириш
ва қўшимчалар
1. 4-илова:
а) қуйидаги мазмундаги 15 ва 77-бандлар билан тўлдирилсин:
"15. Эрон Ислом Республикаси;
77. Жанубий Африка Республикаси";
б) 15 - 75-бандлар тегишли равишда 16 - 76-бандлар ва 76-банд тегишли равишда 78-банд деб ҳисоблансин;
в) 15-банд "шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди" сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 6-илова:
а) қуйидаги мазмундаги 23 ва 109-бандлар билан тўлдирилсин:
"23. Эрон Ислом Республикаси;
109. Жанубий Африка Республикаси";
б) 23 - 107-бандлар тегишли равишда 24 - 108-бандлар ва 108 - 109-бандлар тегишли равишда 110 - 111-бандлар деб ҳисоблансин;
в) 27-банд "шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди" сўзлар билан тўлдирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 19 март