язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2019 й. ПҚ-4163-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг маънавий-маърифий фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2019 й.

N ПҚ-4163



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ

ГВАРДИЯСИНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари, ходимлари, ишчи ва хизматчилари, шунингдек уларнинг оила аъзолари, мамлакатимиз ёшларининг маънавий-маърифий савиясини оширишга кўмаклашиш, уларнинг мазмунли ҳордиқ олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибида Маънавият ва маърифат марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришни таъминлаш, уларда мамлакатимизнинг қадимий ва бой маданияти, азалий қадриятлари, удумлари ва анъаналарига асосланган кенг дунёқарашни шакллантириш;

ҳарбий хизматчилар онгига Ватан ҳимояси ҳар бир фуқаронинг шарафли ва муқаддас бурчи эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш бўйича чора-тадбирларни ташкиллаштириш;

ҳарбий хизматчилар, ходимлар, ишчи ва хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг маданий ҳордиқ олишларини таъминлашга кўмаклашиш;

ёшларнинг маънавий-маърифий камол топиши бўйича қизиқишларини рўёбга чиқариш, шахсий таркиб қалбида ватанпарварлик, бурчга садоқат, Ватанимиз келажаги учун дахлдорлик ҳиссини ошириш, маънавий-маърифий тарбиянинг самарали усулларини жорий этишга кўмаклашиш;

санъат, мусиқа ва қўшиқчилик соҳасида ёш ижодкорларнинг самарали фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат маркази офицерлар таркибининг ҳарбий унвонлари ва лавозимлар бўйича тариф разрядлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига Марказнинг тузилмасига ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчиларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилансинки:

Марказ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қўшимча 63 та штат бирлиги (офицерлар - 2, сержант ва оддий аскар таркибидаги шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар - 6, ишчи ва хизматчилар - 55 нафар) ажратиш ҳисобидан ташкил этилади;

Марказ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Марказ тўгараклари ходимларининг штат бирликлари ушбу тўгараклар томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар ҳисобига сақланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар (Марказнинг тўгараклари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар бундан мустасно);

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Белгилансинки, Жамғарманинг:

75 фоиздан кам бўлмаган маблағлари - Марказнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга;

25 фоиздан кўп бўлмаган маблағлари - Марказнинг ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчиларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида Марказнинг самарали фаолиятини ташкил этиш учун зарур маблағлар ажратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:

икки ой муддатда Марказнинг уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Марказнинг моддий-техник базасини шакллантириш чораларини кўрсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Марказда фаолият олиб бориш учун келган мутахассисларни хизмат уйлари билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритсин;

бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 февралдаги

ПҚ-4163-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Маънавият ва маърифат марказининг

ТУЗИЛМАСИ














Марказ бошлиғи




































































































Марказ бошлиғи ўринбосари - ашула ва рақс ансамбли бошлиғи


Марказ бошлиғи ўринбосари маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи


Марказ бошлиғи ўринбосари моддий-техник таъминот бўлими бошлиғи































































Ашула ва рақс ансамбли

34 (1-6-27)




Кутубхона

1 (0-0-1)




Техник гуруҳ

6 (0-0-6)



Бош юрисконсульт

1 (0-0-1)


























































Музей

1 (0-0-1)




Техник хизмат кўрсатиш гуруҳи

13 (0-0-13)



Кадрлар ва саф бўлинмаси

2 (0-0-2)























































































Молия бўлинмаси

2 (0-0-2)















































































































Тўгараклар*





















































          

Жами


офицерлар


сержант ва оддий аскар

таркибидаги ШАҲХ


Ишчи ва хизматчилар


63


2

6

55

Изоҳ:

*) - пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобидан сақланади.

Қавс ичида кўрсатилган:

1-рақам - офицерлар;

2-рақам - сержант ва оддий аскар таркибидаги шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар (ШАҲХ);

3-рақам - Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчилари.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 февралдаги

ПҚ-4163-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Маънавият ва маърифат маркази офицерлар

таркибининг ҳарбий унвонлари ва лавозимлар

бўйича тариф разрядлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Лавозим номи


Ҳарбий унвон


Тариф разряди


1.

Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи


полковник

19,2

2.

Марказ бошлиғининг ўринбосари - ашула ва рақс ансамбли бошлиғи


подполковник

18,3

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 февраль