язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Интеллектуал мулк/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2019 й. ПҚ-4380-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2019 й.

N ПҚ-4380



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ   ТАШКИЛ   ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасида, шу жумладан мазкур соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги "Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4168-сон қарорига мувофиқ интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва умумэътироф этилган халқаро нормаларни имплементация қилишга оид фаолияти қониқарсиз деб топилганлиги сабабли Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига ўтказилди.

Мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни давом эттириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳисобга олиб:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ижро этувчи аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 61 штат бирлигидан иборат янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Агентликнинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда - Адлия вазирлиги) ва Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.


2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;

интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ҳолатини комплекс таҳлил қилиш, ушбу соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

интеллектуал мулк масалалари бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ўзаро муҳофаза қилиш ҳақидаги халқаро шартномаларни тузиш орқали йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш;

интеллектуал мулк соҳасидаги илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни ўтказишда иштирок этиш;

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Агентлик:

интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи;

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

б) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик ва уни назорат қилиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва Агентлик ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади;

в) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари - юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган патент божлари ва тўловларнинг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари - юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган патент божлари ва тўловларнинг 80 фоизи миқдоридаги маблағлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш учун амалга оширилган тўловлар, интеллектуал мулк соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланиладиган маъмурий жарима суммалари, қонунчиликка мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига белгиланган тартибда ўтказилади;

г) Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Агентлик томонидан тасдиқланадиган ва қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиладиган харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига асосан Агентликни сақлаб туришга, унинг моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлашга, Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадларга йўналтирилади.


4. Адлия вазирлиги:

а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг патент божлари ва тўловларидан ўрнатилган тартибда тушадиган маблағларни йўналтириш тартибини белгилашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) икки ҳафта муддатда:

мазкур қарорнинг 3-банди "в" кичик бандида кўрсатилган маблағлар келиб тушишининг алоҳида ҳисобини юритиш учун тегишли банк ва ғазна шахсий ҳисобварақалари очилишини;

Агентликнинг ғазна шахсий ҳисобварақасидаги қолдиқ маблағлар Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварақасига ўтказилишини таъминласин;

в) икки ой муддатда Агентлик ходимларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш орқали Агентликнинг интеллектуал мулк соҳасида чуқур билимларга ҳамда амалий иш тажрибасига эга ҳалол, тартиб-интизомли ва малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.


5. Агентлик фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, қонунчиликда ўрнатилган тартибда шакллантириладиган Адлия вазирлиги ва Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар белгилансин.


6. Агентликка куйидаги ҳуқуқлар берилсин:

давлат органлари, корхоналари, муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича ўрганишлар ўтказиш;

давлат органлари, корхоналари, муассасалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонунбузилишлар, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

интеллектуал мулк соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;

интеллектуал мулк соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари, корхоналари, муассасалари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо кўллаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда малакали хорижий мутахассисларни уларга истисно тариқасида Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан хорижий валютада иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш.


7. Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича консультатив ва амалий кўмаклашиш;

интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофаза қилинишини, муаллифларнинг ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича, шу жумладан контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш, чиқариш, реализация қилишга қарши курашишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиш орқали тегишли чоралар кўриш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг интеллектуал мулк соҳасини тартибга солишдаги фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш;

аҳоли ўртасида интеллектуал мулк муҳофазаси соҳасида ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш.


8. Адлия вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

"Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази" давлат унитар корхонасини "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги қошидаги Интеллектуал мулк консультатив маркази" давлат унитар корхонаси этиб қайта номлаш;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетида "Интеллектуал мулк ҳуқуқи" мутахассислиги бўйича янги магистратура йўналишини очиш ва унга базавий олий маълумотдан қатъи назар интеллектуал мулк соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш вазифасини юклаш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказига интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларнинг малакасини, шу жумладан пуллик асосда ошириш бўйича қўшимча вазифа юклаш.


9. Белгилаб қўйилсинки:

а) Адлия вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раис ҳисобланадиган интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилади;

Апелляция кенгаши таркибига интеллектуал мулк соҳасидаги мустақил олимлар ва мутахассислар киради;

Апелляция кенгашининг таркибида Адлия вазирлиги ва Агентлик ходимлари сони Апелляция кенгаши аъзолари умумий сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим;

б) қуйидаги мезонларга мувофиқ келувчи товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси (кейинги ўринларда - товар белгиси) Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум деб эътироф этилади:

товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнинг тури Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ва (ёки) потенциал истеъмолчилари томонидан ёхуд товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнинг тури уни тарқатилишини таъминлашда иштирок этаётган шахслар томонидан ёхуд товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнинг турига алоқадор бўлган ишбилармонлар доираси томонидан таниб олиниши, бунда товарнинг сифат даражаси ҳақида тушунча мамлакатдаги товар белгиси билан боғлиқ бўлиши керак;

аввалдан хос бўлган ёки фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган юқори фарқланиш хусусияти;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шу жумладан Интернет тармоғининг миллий сегменти домен номлари тизимида товар белгисидан кенг фойдаланиш ва унинг реклама қилиниши;

республикада узоқ муддат давомида ва фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган тижорат қиймати;

в) Апелляция кенгаши томонидан қарор қабул қилишда юқоридаги мезонлар билан бир қаторда мазкур қарорда акс этмаган ушбу соҳадаги халқаро стандартлар, шу жумладан Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ҳужжатларига мувофиқ қўшимча мезонлар инобатга олиниши мумкин.


10. Агентлик Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уйга беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 июлдаги

ПҚ-4380-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Интеллектуал мулк агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ

       


Илмий-техник кенгаш

Директор


Директор маслаҳатчиси

Директор ўринбосари

Директор ўринбосари

Ташкилий-назорат бўлими

4

Ихтиролар ва фойдали

моделлар бўлими

10

Интеллектуал мулк соҳасини таҳлил

қилиш ва ривожлантириш бўлими

4

Бошқариш, лицензиялаш, депонентлаш ва патент ҳужжатлари бўлими

4


Товар белгилари ва товар келиб чиқиш жойи номлари бўлими

10

Интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлими

5

Юридик бўлим

3

Саноат намуналари бўлими

3

Ахборот технологиялари бўлими

4

Молия-иқтисод бўлими

4

Халқаро ҳамкорлик бўлими

2

Кадрлар билан ишлаш бўйича

бош мутахассис

1

Биринчи бўлим мутахассиси

1

Матбуот котиби

1

Маъмурий-хўжалик бўлими

2

"Интеллектуал мулк

консультатив маркази" ДУК



Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 61 бирлик.

Ёрдамчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 июлдаги

ПҚ-4380-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2761-сон қарори 4-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3666-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш";


б) 3-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "158" рақами "163" рақами билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати, адлия органлари ва муассасаларининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи миқдори ҳамда бошқа тўловларни хорижий валютада белгилаш ҳуқуқи берилсин.


в) 1-иловада:


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирлик марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари;

Давлат хизматлари агентлиги;

Интеллектуал мулк агентлиги;

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти;

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази;

"Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУК;

"Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК;

давлат нотариал идоралари ва архивлари;

Юристлар малакасини ошириш маркази;

Тошкент давлат юридик университети;

юридик коллежлари;

Академик лицей;

"Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти" ДУК.

Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунадилар";


9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш";


10-бандда:

8-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8) ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганади, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлайди;

давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлаш, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганади ва таҳлил қилади, ушбу соҳада ишларни янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқади";

қуйидаги мазмундаги 17-кичик банд билан тўлдирилсин:

"17) интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни ишлаб чиқишни амалга оширади;

интеллектуал мулк соҳасининг ривожланиш ҳолатини, шу жумладан мазкур соҳадаги халқаро рейтинглар ва индекслар мезонлари ва методологиялари асосида ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолашни амалга оширади;

интеллектуал мулк соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;

интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши аҳволини ўрганади;

интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

интеллектуал мулк соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини ўрганади ва таҳлил қилади;

интеллектуал мулк соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини назорат қилиш ва баҳолашнинг амалга оширилишини ташкил этади";


20-банд қуйидаги мазмундаги 19-22-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"19) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга миллий интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича консультатив ва амалий кўмаклашиш;

20) интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофаза қилинишини, муаллифларнинг ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича, шу жумладан контрафакт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва реализация қилишга қарши курашда ваколатли давлат органларига кўмаклашиш орқали тегишли чора-тадбирлар кўриш;

21) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолиятини тартибга солишда ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш;

22) аҳоли ўртасида интеллектуал мулк муҳофазаси соҳасида ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш";


34-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик натижалари тўғрисида ҳисобот беради";


37-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ ва бошқа ҳудудий давлат органлари билан ҳамкорлик қилади";


46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Вазирлик ҳузурида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раис ҳисобланган интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилади.

Апелляция кенгашининг таркибига интеллектуал мулк соҳасидаги мустақил олимлар ва мутахассислар киради. Апелляция кенгаши таркибида адлия органлари ва муассасаларининг ходимлари сони Апелляция кенгаши аъзолари умумий сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим.

Вазирликда бошқа кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари тузилиши мумкин";


г) 2 ва 3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

               








     

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

         


































        

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

     



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат хизматлари агентлиги























Юридик коллежлар













   

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Интеллектуал мулк агентлиги

   











    

Юристлар малакасини ошириш маркази

        























    

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

     

           

Тошкент давлат юридик университети

         















"Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУК











Академик лицей























        

Х. Сулаймонова номидаги Республика

суд экспертиза маркази

         



"Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК
















"Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти" ДУК














































  





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

         

















Вазир



Ёрдамчи

















































































































Вазирнинг биринчи ўринбосари

        



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари - Интеллектуал мулк агентлигининг директори*



Вазир ўринбосари  Тошкент давлат юридик университетининг ректори*



Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси


9





































Қонунчилик бош бошқармаси

1



Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси

7



Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси

9





















Кадрлар бошқармаси

6



























Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси

14






     

Интеллектуал мулк агентлиги

   



Тошкент давлат юридик университети




























Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

6




Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси

16



Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

6



















































Иқтисодий қонунчилик бошқармаси

14













Давлат хизматлари агентлигининг директори*















Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси

10
















Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

6










Молия-иқтисод бошқармаси

7


























Хукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси

11













Давлат хизматлари агентлиги















Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси

8
















Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий химоя қилиш бошқармаси

7
















Биринчи бўлим

1











































































Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2


Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси

6
















































































































Ишлар бошқармаси

6



































Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси

6



































































































        

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 163 бирлик.


*) Марказий аппаратнинг умумий штатлар сонига кирмайди.

Бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин".


д) 4-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.";


е) 5-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.";


ж) 6-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 442-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни оширишга" сўзлари "адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "25" рақами "20" рақами билан алмаштирилсин;


в) илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 11 июндаги

442-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

ТУЗИЛМАСИ

      


Директор


Хорижий экспертлар

маслаҳат гуруҳи







Директор ўринбосари

Бош бухгалтер

1

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни ўрганиш бўлими

4

пап










Умумий бўлим

2



Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни

ҳуқуқий тартибга солишни ўрганиш бўлими

4












АКТ бўйича катта мутахассис

1



  

Давлат бошқаруви самарадорлигини ўрганиш бўлими

3








Адлия органлари фаолиятини ўрганиш ва такомиллаштириш бўлими

3




   

Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони - 20 бирлик".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 июлдаги

ПҚ-4380-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 майдаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-1536-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2637-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 483-модда