язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Меҳнат қонунчилиги асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2019 й. 553-сон "Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2019 й.

N 553



ИЖТИМОИЙ-МЕҲНАТ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

УЧ ТОМОНЛАМА КОМИССИЯЛАР ТЎҒРИСИДА


"Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли Конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат бошқаруви органлари, иш берувчилар касаба уюшмалари ва бирлашмалари ўртасида ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича самарали ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.


2. Қуйидагилар Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:

ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишга, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий сиёсат амалга оширилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ва позицияларини келишиш;

позициялар, ҳуқуқлар ва манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш асосида амалий ҳамкорликни таъминлаш;

бош битим тузиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали ижтимоий-меҳнат муносабатларини жамоа-шартнома асосида тартибга солишга кўмаклашиш;

халқаро тажрибани ўрганиш, ижтимоий шериклик ва ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида тегишли хорижий ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш, халқаро меҳнат нормаларини ратификация қилиш ва қўллаш билан боғлиқ масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш;

Халқаро меҳнат конференцияси кун тартиби бандларига тааллуқли саволларга жавоблар ва ҳукуматларнинг Конференция томонидан муҳокама этиладиган матнларга таклиф этилаётган фикр-мулоҳазалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш;

Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли Конвенциясида (Женева, 1976 йил, 21 июнь) назарда тутилган тартиб-таомилларни амалга ошириш тўғрисида йиллик маърузалар эълон қилиш;

ратификация қилинмаган конвенциялар ва тавсиялар қўлланишига ва тегишли ҳолларда ратификация қилинишига кўмаклашиш учун амалга оширилиши мумкин бўлган чора-тадбирларни аниқлаб олиш мақсадида уларни вақти-вақти билан кўриб чиқиш.


3. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари касаба уюшмалари ташкилотлари ва иш берувчиларнинг тегишли ҳудудий бирлашмалари билан биргаликда икки ой муддатда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тузилишини ва уларнинг фаолияти ташкил этилишини таъминласин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 июлдаги

553-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича

республика уч томонлама комиссиясининг

ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматидан


Кудбиев Ш.Д.

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


Ашрафханов Б.Б.

-

молия вазирининг ўринбосари


Мелиев Х.Х.

-

адлия вазирининг ўринбосари


лавозим бўйича

-

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Зиядуллаев М.Ж.

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари


Одинаев Қ.А.

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи


Сулайманов С.С.

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари


Республика касаба уюшмалари бирлашмаларидан

(келишувга кўра)


Рафиков К.М.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси


Махмадалиев Б.Х.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари


Бедилов Р.М.

-

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси


Халилова М.Х.

-

Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси


Рахматов И.К.

-

Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси


Каримова Н.Б.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг меҳнатни ҳимоя қилиш бўлими мудири


Исаев М.Н.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири


Иш берувчилар республика бирлашмаларидан

(келишувга кўра)


лавозим бўйича

-

Ўзбекистон иш берувчилари Конфедерацияси раиси


Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси


Хаитов А.А.

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


Махмудова Г.Ғ.

-

Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмаси раиси


Абдуллаев У.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси раиси


Хамидов Б.С.

-

Ўзбекистон банклар ассоциацияси бош директори


Хурсанов А.Х.

-

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси


Омонов Ф.Ф.

-

Ўзбекистон иш берувчилари Конфедерацияси раисининг ўринбосари


         

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 июль