язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Интеллектуал мулк/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2004 й. 286-сон "Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2004 й.

N 286



ЎЗБЕКИСТОН МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ РЕСПУБЛИКА АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг мулкий ҳуқуқларини тузилган шартномалар асосида амалга ошириш ва ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилишига йўл қўймаслик ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

фан, адабиёт ва санъат асарларини, шунингдек ушбу асарлар муаллифларини рўйхатдан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритиш;

муаллифларнинг, уларнинг ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан чет элларда, белгиланган тартибда ифодалаш;

муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги ходимларининг чекланган умумий сони 17 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 10 нафар этиб белгилансин.

Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги бош директорига, зарурат бўлганда, агентлик тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Бутуниттифоқ муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг Ўзбекистон бўлимини Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги (агентлиги)га айлантириш тўғрисида" 1992 йил 30 январдаги 38-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 январдаги 38-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил 13 августдаги 413-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 июндаги

286-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш

республика агентлиги аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Бош директор

Бош директор ўринбосари

Ҳуқуқий масалалар ва ташқи алоқалар бўлими

2 киши

Муаллифларни рўйхатдан ўтказиш бўлими

2 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Молия бўлими

3 киши

Инспекторлар

4 киши


Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика

агентлиги ходимларининг чекланган умумий сони - 17 киши,

шу жумладан: бошқарув ходимлари - 10 киши;

ишлаб чиқариш ходимлари (инспекторлар) - 4 киши;

ёрдамчи ходимлар - 3 киши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 24-сон, 275-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 6, 58-модда.