язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2019 й. 559-сон "Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2019 й.

N 559



ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШ

ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 4 июлдаги

559-сон қарорига

ИЛОВА



Оммавий тадбирларнн ўтказиш қоидаларига

киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. 1-банддаги "ички ишлар органларининг" сўзлари "ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари, шунингдек, давлат бошқа органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 5-банднинг биринчи хатбошидаги "Оммавий тадбир уни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисида ички ишлар органлари билан шартнома тузилгандан кейин" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. 8-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатномалар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Ўзбекистон Респбликаси Миллий гвардияси тегишли бўлинмаларининг раҳбарияти билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан берилади".


4. 13-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Биринчи тоифадаги оммавий тадбирни ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда комиссия таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси (кейин ўринларда ОБОКМ бўлинмаси деб аталади) командири, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тегишли бўлинмасининг раҳбари киритилади".


5. 15-банддаги:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирлари:

биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда - ОБОКМ бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмалари томонидан амалга оширилади";

тўртинчи хатбошига "ҳудудий ички ишлар органлари" сўзларидан кейин "шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмалари" сўзлари қўшилсин.


6. 16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. 21-1-банддаги "ушбу Низомнинг 21-бандида" сўзлари "ушбу Қоидаларнинг 21-бандида" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 25-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тегишли бўлинмаларининг раҳбариятига - биринчи тоифадаги оммавий тадбирни ўтказиш учун рухсатнома берилиши тўғрисидаги аризани олганда".


9. 37-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. 38-банднинг иккинчи хатбошидаги "ички ишлар органининг" сўзлари "ички ишлар органи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тегишли бўлинмасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. 44-банддаги "ички ишлар органини" сўзлари "ички ишлар органи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмасини" сўзлари билан алмаштирисин.


12. 53-банднинг олтинчи хатбошидаги "ички ишлар органи (ОБОКМ бўлинмаси)нинг" сўзлари "ички ишлар органи (ОБОКМ бўлинмаси) ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тегишли бўлинмасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. IX бобнинг номидаги "ва ички ишлар органларининг" сўзлари ", ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ва давлат бошқа органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. 58-банддаги "ички ишлар органлари ходимларининг" сўзлари "ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ходимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. 59-банднинг бешинчи хатбошидаги "ички ишлар органлари ходимларининг" сўзлари "ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари вакилларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. 61-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ва Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги:

"ва Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ходимларини" сўзи "вакилларини" сўзи билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги "ички ишлар органларининг ходимларини" сўзлари "ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг вакилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин";

ўн тўртинчи хатбошига "ички ишлар органлари" сўзларидан кейин "ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбошидаги "ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига" сўзлари "ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. 62-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"оммавий тадбирни ўтказишда рухсатнома билан зиммасига фукароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш юкланган ички ишлар органи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмасидан куч ва техник воситалар ажратилишини талаб қилиш".


18. 63-банднинг учинчи хатбошидаги "ички ишлар органлари ходимларининг" сўзлари "ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари вакилларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. 64-банднинг иккинчи хатбошидаги "ички ишлар органлари ходимларидан" сўзлари "ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вакилларидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. 65-банднинг бешинчи хатбошидаги "ва ички ишлар органлари" сўзлари ", ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. 67-бандда:

олтинчи хатбошига "ички ишлар органларига" сўзларидан кейин "ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларига" сўзлари қўшилсин;

ўн биринчи хатбошига "ички ишлар органлари"' сўзларидан кейин "ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин.


22. 68-банднинг тўртинчи хатбошидаги "ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига" сўзлари "ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлиги хизмати вакилларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. 69-бандда:

учинчи хатбошига "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;

ўн бешинчи хатбошига "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзларидан кейин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин.


24. Қуйидаги мазмундаги 70-1 - 70-12-бандлар қўшилсин:

"70-1. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг вазифалари ҳисобланади:

ички ишлар органлари билан биргаликда хизмат ўташ ва зарур бўлганда улар фаолиятининг жанговар ҳимоясини таъминлаш;

ички ишлар органларига оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудда жисмоний тўсиқ ҳосил қилиш ва рухсат билан киритиш тартибини амалга оширишда, муҳандислик-техник воситалардан фойдаланган ҳолда объектга бориш йўлларини ўраб олиш чегараларини ҳосил қилишда, шунингдек, автотранспорт воситаларини кўздан кечиришда кўмаклашиш;

оммавий тадбирларни ўтказишда объектнинг кўрсатилган жойларда захира кучлари ва воситаларининг жанговар шай ҳолатини таъминлаш;

террорчиларни қўлга олиш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш;

жамоат хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органларининг бўлинмаларига, бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идораларга кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмапари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

70-2. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:

оммавий тадбирни ўтказиш объектининг ҳудудини ўраб олишда (куршаб олишда) иштирок этиш;

ички ишлар органлари билан биргаликда захира кучларини шакллантириш;

оммавий тадбирни ўтказиш объектида фавқулодда вазиятлар юзага келганда, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги махсус режаларга мувофиқ зарур чоралар кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

70-3. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг вазифалари ҳисобланади:

оммавий тадбирни ўтказиш объектида ва унга туташ ҳудудда кўпорувчилик-террорчилик ҳаракати хавфи ёки бундай ҳаракатни содир этиш хавфи юзага келганлиги тўғрисидаги тезкор ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, тезкор тусдаги тегишли ахборотни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан алмашиш;

оммавий тадбирни ўтказиш объектида жиноий мақсадлари бўлган шахсларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирларини амалга ошириш;

террорчиларни қўлга олиш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

70-4. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:

ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан оммавий тадбирни ўтказиш объектида ва унга туташ ҳудудда юзага келган тезкор ҳолат тўғрисидаги ахборотни олиш;

оммавий тадбирни ўтказиш объектида жиноий мақсадлари бўлган шахсларни қўлга олиш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

70-5. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмаларининг вазифалари ҳисобланади:

фавқулодда вазиятларни, шу жумладан ёнғинни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавф ва таҳдидлар омилларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг профилактикасини ва юзага келишининг барвақт олди олинишини таъминлаш;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (ФВДТ) кучлари ва воситаларини табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, шу жумладан ёнғинлар юзага келганда уларни бартараф этиш ва қутқарув ишларига жалб қилиш;

оммавий тадбирларни ўтказиш даврида объектда радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик) ҳимояни, ёнғинларнинг олдини олиш ва қутқарув (шу жумладан сувда қутқарув) ишларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

70-6. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:

табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, шу жумладан ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш объектини олдиндан текшириш;

оммавий тадбирни ўтказиш вақтида оммавий тадбир объектлари қутқарув тузилмаларининг раҳбарлари ва шахсий таркибини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш, оммавий тадбирни ўтказиш дастурида иштирок этадиган артистлар, спортчилар ва бошқа шахсларга юз бериш эҳтимоли юқори бўлган фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳаракат қилиш бўйича кўрсатмалар беришга қаратилган тадбирларни ташкил қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

70-7. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар прокуратура органларининг вазифалари ҳисобланади:

оммавий тадбирни ўтказиш объектида ва унга туташ ҳудудда юзага келган тезкор ҳолат тўғрисида ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан тезкор ахборот алмашиш;

оммавий тадбирни ўтказиш даврида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилганлигини назорат қилиш;

оммавий тадбирни ўтказиш даврида юзага келган кутилмаган ҳолатларнинг (ёнғинлар, авариялар ва бошқалар) келиб чиқиш омиллари ва сабабларини ўрганиш ҳамда ўрганиш натижалари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини таъминлаш.

Прокуратура органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

70-8. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар прокуратура органларининг ҳуқуқлари ҳисоболанади:

ички ишлар органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлардан оммавий тадбирни ўтказиш объектида ва унга туташ бўлган ҳудудда юзага келган тезкор ҳолат тўғрисида ахборот олиш;

оммавий тадбирни ўтказиш даврида ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан ички ишлар органлари томонидан тузилган ҳужжатларнинг қонунийлигини ўрганиш;

оммавий тадбирни ўтказиш даврида кутилмаган ҳолатларнинг (ёнғинлар, авариялар ва бошқалар) юзага келиш омиллари ва сабабларини текшириш, шунингдек, айбдор шахсларга нисбатан тергов тадбирларини ўтказиш.

Прокуратура органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

70-9. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги органларининг вазифалари ҳисобланади:

оммавий тадбир иштирокчиларига, жамоат тартибини ҳимоя қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тадбирларига жалб қилинган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун доимий тайёр ҳолатни сақлаш;

фавқулодда вазиятларда жабрланганларга шошилинч тиббий ва биринчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш;

фавқулодда вазиятлар юзага келганда, жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда иштирок этиш (авария-қутқарув хизматлари билан биргаликда).

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

70-10. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги органларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:

оммавий тадбирни ўтказиш объекта ҳудудида тез тиббий ёрдам бригадаларининг навбатчилигини, жабрланганларнинг энг яқин жойдаги даволаш муассасаларига шошилинч етказилишини таъминлаш;

фавқулодда вазиятларда жабрланганларни тиббий муассасаларга вақтинча жойлаштириш ва даволашни таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

70-11. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйдагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг вазифалари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссияларнинг фаолиятини ва уларнинг иш регламентини мунтазам назорат қилиш;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан оммавий тадбирлар тегишли рухсатномаларни олмасдан ўтказилиши, шунингдек, оммавий тадбирлар белгиланган талабларга жавоб бермайдиган объектларда ўтказилишининг олдини олиш;

комиссиялар томонидан тузилган ишчи гуруҳлар аниқлаган камчиликларни оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари маъмуриятларининг белгиланган муддатларда бартараф этишини назорат қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни хам амалга ошириши мумкин.

70-12. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:

оммавий тадбирларнинг белгиланган талабларга жавоб берадиган объектларда ўтказилишини таъминлаш;

оммавий тадбир ташкилотчиси ва (ёки) оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти томонидан ушбу тадбирларни ўтказиш шартларининг бузилишига йўл қўйилганда, комиссияларга оммавий тадбирларни ўтказиш шартларига риоя этилишини текшириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топшириқлар бериш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин".


25. 1-иловада:

2-босқич "Субъектлар" устунидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаси" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-босқич "Тадбирлар" устунининг 2-бандидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 июль