Умная подшивка

2019 й. / СБХ, 28 /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Пресс-тур



МИНГ ЭШИТГАНДАН,

БИР КЎРГАН АФЗАЛ


Божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни бевосита жойига - божхона постларига чиқиб кўриш, тадбиркорлик субъектларининг корхоналарида яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳитининг амалий натижалари билан танишиш катта имконият ҳисобланади. Давлат божхона қўмитаси мамлакатимиз журналистларига ана шундай имкониятни муҳайё қилди: қалам аҳли Тошкент шаҳри ва вилояти божхона бошқармалари ҳамда "Тошкент-Аэро" ИБКга ташриф буюриб, соҳада олиб борилаётган ўзгаришлардан тўғридан-тўғри воқиф бўлди.


Режага кўра, бевосита танишув Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан бошланди. 2018 йилда пойтахтдан хорижга экспорт қилинган товарлар қиймати 3,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган ва 2017 йилга нисбатан 42 фоизга кўпайган. Жорий йилнинг беш ойи давомида эса экспорт қилинган товарлар ҳажми қарийб 1,6 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 фоизга кўпайган.

Пресс-турда журналистлар пойтахтимиздаги "Чуқурсой" ТИФ божхона постида бўлишди. Мазкур постда жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида 18 мингга яқин божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлса, шуларнинг деярли 12 фоизи "яшил" йўлак орқали, 49 фоизи соддалаштирилган тартибда "сариқ" йўлак орқали ҳаракатланган.

Божхона пости ходимлари томонидан ТИФ иштирокчиларининг четдан келтирилган товарлари учун 768 млрд сўм миқдорида божхона имтиёзлари қўлланилди, давлат бюджетига эса 730 млрд сўмлик божхона тўловлари ундирилди. Тадбиркорларимизнинг ишлаб чиқарган салкам 54,3 млн долларлик маҳсулотлари хорижга экспорт қилинди.

Маълумки, "Сергели" ТИФ божхона пости икки ой муқаддам "UzTex Tashkent" МЧЖ қўшма корхонаси ҳудудидаги янги бинода ўз фаолиятини бошлади. Илгари шаҳарнинг чекка ҳудудида жойлашган пост энди марказга кўчди. Бу ерда божхона пости ходимлари темир йўл ва юк автотранспортида экспортга чиқиб кетаётган ҳамда кириб келаётган товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширади.

Маъмурий бинода нафақат божхона пости, балки тадбиркорлар бепул асосда божхона юк декларацияларини тўлдиришига хизмат қиладиган "фронт-офис"лар ҳамда турли сертификатлаштириш органлари фаолияти учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Айни шу ҳудудда умумий майдони 12,3 минг метр квадратга тенг, тўлиқ инфратузилмага эга божхона омборлари ҳам мавжуд бўлиб, омборлар божхона назорати талабларига жавоб берувчи кузатув камералари билан жиҳозланди. Масалан, "Сергели" ТИФ божхона постида жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида 15,9 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлса, шуларнинг салкам 20 фоизи "яшил" йўлак, 53 фоиздан ортиғи эса "сариқ" йўлак орқали ҳаракатланган. Ўтган давр мобайнида пост ходимлари давлат бюджетига 547,7 млрд сўмлик божхона тўловлари ундирган.

Журналистларнинг "National Products"

...
Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск