язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 11.05.2004 й. 5-сон "Монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.06.2004 й. 1369-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.06.2004 й.

N 1369




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.05.2004 й.

N 5


ҚАРОРИ



Монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни

биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва

мониторинг қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 24 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган Монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Монополиядан чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитаси раиси                        Ж. Сайфиддинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 24-сон, 280-модда.