язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2019 й. 546-сон "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2019 й.

N 546



НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ ЎЗ

ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ ЖАРАЁНИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4078-сон қарорига мувофиқ:

2019 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аниқланган норуда фойдали қазилмалар конлари;

2020 йил 1 январдан барча норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган барча ер қаъри участкалари бўйича фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари асосида 20 кундан ошмаган муддатда берилиши;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон қарорига мувофиқ дарёлар ўзанларида норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш тасдиқланган захиралар мавжудлиги ва сув режимига салбий таъсирга йўл қўймаслик шарти билан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияга қатъий равишда амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш ҳамда ушбу участкалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 12 июндаги 443-сон қарори 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 июль