ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 19.06.2019 й. 111-сон "Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.07.2019 й. 3127-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.07.2019 й.
N 3127-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА
БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ
ДИРЕКТОРИНИНГ
19.06.2019 й.
N 111
БУЙРУҒИ
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш
тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига
ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 21 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 3127, 2019 йил 22 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 10/19/3127/2525-сон) билан тасдиқланган Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 8-бандининг "а" кичик бандидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзларига алмаштирилсин.
2. Ушбу буйруқ 2019 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.
Директор Д. Ли
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 8 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 15 июль, 28-сон, 509-модда