язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.1991 й. 270-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.1991 й.

N 270


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲАҚИДА


“Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ва Ўзбекистон ССР Президентининг Ўзбекистон ССР Ички ишлар вазирлигини жумҳурият ҳуқуқий тасарруфига ўтказиш ҳақида 1991 йил 25 августдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССР иттифоқ - республика Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига айлантирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги Низом ва унинг марказий аппарати структураси амалдаги ходимлар сони ва 1991 йил учун ажратилган маблағлар доирасида 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги молия вазирлиги, Иқтисодиёт қўмитаси билан биргаликда бир ой муддат ичида республика ички ишлар органларининг структурасини қайта тузиш, 1992 йилда молиявий ва моддий-техник таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 25 октябрдаги

270-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги марказий аппаратининг

СТРУКТУРАСИ


I. Раҳбарият


II. Штаб

- Ташкилий-инспекторлик бошқармаси

- Ҳуқуқий таъминлаш бўлими

- 2-махсус бўлим

- Ташкилий-штат бўлими

- Котибият

- Ўз хавфсизлиги бўлими


III. Қидирув (криминал) милиция хизмати:

- Жиноят-қидирув бошқармаси

- Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси

- Еттинчи бошқарма

- Уюшган жиноятчилик ва порахўрликка қарши кураш бошқармаси


IV. Жамоат тартибини сақлаш хизмати (муниципал милиция):

- Профилактика хизмати бошқармаси

- Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси

- Давлат автомобиль назорати Бош бошқармаси


Тергов бошқармаси


Дастлабки тергов бўлими


V. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги республикадан товар-моддий бойликларни четга олиб чиқиб кетишни назорат қилиш Давлат назорати Бош бошқармаси


VI. Ахборот маркази


VII. Ҳарбий-сафарбарлик ишлари ва фуқаро мудофааси бўлими


VIII. Эксперт-криминалистика бўлими


IХ. Алоқа бўлими


X. Моддий-техника таъминоти бўлими


XI. Ҳарбий ва махсус юк ташиш


XII. Транспорт ички ишлар бошқармаси


XIII. Ахлоқ тузатиш ишлари хизмати:

- Ахлоқ тузатиш ишлари бошқармаси

- Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш бўлими


XIV. Ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати:

- Молия-иқтисодиёт бошқармаси

- Хўжалик бошқармаси

- Тиббиёт бошқармаси

- Капитал қурилиш бўлими

- Буғ қозонлар назорати инспекцияси

- Республика “Соқчилик” бирлашмаси

- Ёнғиндан сақлаш бошқармаси


XV. Шахсий состав билан ишлаш хизмати:

- Шахсий состав билан ишлаш бошқармаси

- Шахсий составни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя килиш бўлими

- Ўқув юртлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

- Ўқув юртлари

- "Постда", “На посту” рўзномалари муҳарририяти



Изоҳ. Марказий аппарат структурасига унинг принципиал схемаси илова қилинади (рус тилидаги матнига қаранг)



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 10, 36-модда.