язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07.2019 й. ПҚ-4391-сон "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2019 й.

N ПҚ-4391



ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ТИЗИМИГА БОШҚАРУВНИНГ ЯНГИ

ТАМОЙИЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПФ-5763-сон "Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий ва ўрта махсус, профессионал таълим соҳасида замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларини чуқур ўзлаштирган кадрларни тайёрлашнинг юқори даражаси ва сифатини таъминлаш;

идоравий мансублигидан қатъи назар барча олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўқув-педагогик ва илмий-услубий раҳбарликни амалга ошириш, мутахассислар тайёрлаш сифати, таълим мазмуни ва даражасини давлат таълим стандартлари ва малака талабларига мослигини таъминлаш;

таълимнинг янги педагогик технологиялари ва ўқитиш услубларини жорий этишнинг халқаро амалиётга мувофиқ таълим жараёнини ташкил этиш, ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш, ўқитишнинг замонавий шакллари ва ахборот-коммуникация технология воситаларини жорий этган ҳолда ўқув жараёнини сифат жиҳатидан янгилаш;

иқтисодиёт тармоқлари, фан ва ижтимоий соҳани ривожлантириш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштириш, ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналарда талабалар амалиётини ташкил этиш;

олий ва ўрта махсус, профессионал таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини кучайтириш, ёшларни мустақиллик ғояларига садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёт ғоя ва мафкураларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш;

олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни кенг жалб этиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

таълим муассасаларини зиммасига юкланган вазифаларни юқори профессионал даражада бажаришга қодир раҳбар ва педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тизимли рағбатлантириш чораларини кўриш;

олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш, уларнинг касбий маҳорати сифати ва даражасини мунтазам ошириб бориши учун шароитлар яратиш, хорижий давлатларда малака ошириш ва стажировка ўташни ташкил этиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг жаҳон таълим ресурслари, илмий адабиётлар электрон каталоги ва маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги қўшма олий ва ўрта махсус, профессионал таълим дастурларини амалга ошириш, соҳада эришилган ютуқларни халқаро миқёсда кенг ёритиш;

иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифлари, илғор хорижий тажриба, иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда профессионал таълим муассасаларида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш учун ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

ўқув ва илмий лаборатория базаларини модернизация қилиш, замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозлаш, спорт соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда - Марказ) тугатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти негизида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Метрологик назорат хизмати негизида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари негизида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази ташкил этилсин.

5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 119 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига:

Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, шунингдек идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар тузилмасига белгиланган штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳа институтлари, таълим муассасалари, ишлаб чиқариш ташкилотлари, шунингдек халқаро ва хорижий компаниялар юқори малакали мутахассис ва экспертларини консультант сифатида ишга жалб этиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва бошқа тўловлари миқдорларини шартнома асосида мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) олий таълим муассасаларининг тузилмалари тегишли олий таълим муассасалари ректорлари (маҳаллий олий таълим муассасалари филиаллари директорлари) томонидан олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

б) давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим муассасасининг ректори (хорижий олий таълим муассасаси филиалининг маҳаллий ректори ёки директори, ижрочи директори) бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

в) давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим муассасасининг проректорлари (маҳаллий олий таълим муассасасининг филиали директори, унинг ўринбосарлари, хорижий олий таълим муассасаси директори ўринбосарлари) олий таълим муассасаси ректорининг тавсиясига асосан бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, бунда:

ўқув ишлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор (филиал директорининг биринчи ўринбосари) лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;

илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилади;

г) олий таълим муассасалари:

ҳузуридаги илмий-тадқиқот муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари раҳбарлари, академик лицейлар директорлари, бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда олий таълим муассасасининг ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

факультет деканлари олий таълим муассасасининг ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

д) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, шунингдек Вазирликка идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

е) профессионал таълим муассасалари:

директорлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

директорининг ўринбосарлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда профессионал таълим муассасалари директори томонидан, шунингдек академик лицей директори ўринбосарлари олий таълим муассасаси ректори билан келишилган ҳолда академик лицей директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Мазкур банднинг "а", "б" ва "в" кичик бандлари молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.

8. Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2020 йилдан бошлаб таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасаларининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига талаб юқорилиги ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тартибини 2019 йил 1 сентябрга қадар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

а) юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида ходимларга устамалар ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини мустақил белгилаш;

б) иқтидорли, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

в) сақлаш харажатлари, вазифа ва мажбуриятларни бажариш, ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини жорий этиш ҳамда ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, дастурий таъминотлар, замонавий ахборот-коммуникация воситалари, ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда сарфланадиган лаборатория материалларини (реактивлар, кимёвий идиш, бутловчи, биологик материаллар ва бошқа объектлар), шу жумладан китоблар, журналлар, ўқув адабиётлари харид қилиш ва чоп эттириш учун маблағларни мустақил сарфлаш;

г) олий таълим муассасаси инфратузилмасига сервис хизматлари кўрсатишнинг алоҳида турлари, жумладан бино ва иншоотлар, талабалар турар жойлари, спорт объектларидан фойдаланиш, уларни тозалаш, таъмирлаш, компьютер техникаси ва телекоммуникация тармоқларини сақлаш ва юридик хизматлар кўрсатишни аутсорсинг шартларида ташкил этиш;

д) бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда:

олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти, унинг моддий-техник базаси имкониятларини инобатга олиб, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини белгилаш, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш;

олий таълим муассасасини ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш.


9-1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, шунингдек, давлат олий таълим муассасаларига уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан халқаро эътироф этилган рейтинг ташкилотлари (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) билан олий таълим муассасасини халқаро рейтингга киритиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Вазирлик ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар бир олий таълим муассасасининг йўналиши ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда уларнинг жиҳозланиши алоҳида ёндашувни талаб этаётганлигини инобатга олиб, Инвестиция дастурлари доирасида ўқув-лаборатория ускуналари, ахборот-коммуникация воситалари ва бошқа техникалар билан жиҳозлаш учун ажратиладиган маблағларни тўғридан-тўғри олий таълим муассасаларига молиялаштириш орқали улар томонидан ўрнатилган тартибда харидлар амалга оширилишини таъминласин.


11. Белгилансинки:

а) тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари олий таълим муассасаси ректори (маҳаллий олий таълим муассасасининг филиали директори) томонидан узайтирилади;

б) маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви доирасида амалга оширилаётган қўшма таълим дастурлари, жумладан қўшма факультетларда:

талабаларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ҳамда маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан келишув асосида;

ўқишга қабул қилиш параметрлари, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини тасдиқлаш ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари, бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади;

в) талаба-ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини кенг оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида олий таълим муассасалари спорт клубларини сақлаш, спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда иштирокчиларни кийим-кечак билан таъминлашни молиялаштириш олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

г) давлат-хусусий шериклик бўйича олий таълим муассасаларида талабалар турар жойларини барпо этиш лойиҳалари тадбиркорлик субъектининг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган шартлар асосида молиялаштирилган ҳолларда қурилган бино ва иншоотларнинг (бундан ер майдони, бино ва иншоотларнинг умумий фойдаланишга мўлжалланган коммуникация тармоқлари эгаллаган қисми мустасно) 20 фоизидан ошмаган қисми қонунчиликда тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун маҳаллий хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида ўтказилади.

12. 2025 йил 1 январга қадар:

олий таълим муассасалари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича тиббиёт йўналишидаги ўқув симуляцион асбоб-ускуналар, шунингдек, ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар доирасида олий таълим муассасалари ва улар ҳузуридаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини таъминлаш учун олиб келинадиган китоблар, журналлар, ўқув адабиётлари, дастурий таъминотлар, замонавий ахборот-коммуникация воситалари, ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда сарфланадиган лаборатория материаллари (реактивлар, кимёвий идиш, бутловчи, биологик материаллар ва бошқа объектлар) божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасалари билан ўзаро келишув бўйича қўшма дастурлар (факультетлар ва академик дастурлар) ҳамда филиаллар (марказлар) шаклида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйган чет эл олий таълим муассасалари уларнинг Ўзбекистон Республикасида амалга ошираётган олий таълим фаолияти доирасида олинган даромадлари бўйича барча турдаги солиқлар, шунингдек чет эллик ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисми бўйича ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод этилсин.


13. Вазирлик:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 11 июлдаги

ПҚ-4391-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Олий ва

ўрта махсус таълим вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ















      

Ўзбекистон Республикаси Олий

ва ўрта махсус таълим вазирлиги

       


















































































































Давлат олий таълим муассасалари







      

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази

        
















































            

1. Андижон давлат педагогика институти


2. Андижон давлат университети


3. Андижон давлат чет тиллари институти


4. Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти


5. Андижон машинасозлик институти


6. Бухоро давлат педагогика институти


7. Бухоро давлат университети


8. Бухоро муҳандислик-технология институти


9. Гулистон давлат университети


10. Гулистон давлат педагогика институти


11. Жиззах давлат педагогика университети


12. Жиззах политехника институти


13. Қарши давлат университети


14. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


15. Қорақалпоқ давлат университети


16. Қўқон давлат педагогика институти


17. Навоий давлат педагогика институти


18. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети


19. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти


20. Наманган давлат университети


21. Наманган давлат педагогика институти


22. Наманган давлат чет тиллари институти


23. Наманган муҳандислик-қурилиш институти


24. Наманган муҳандислик-технология институти


25. Наманган тўқимачилик саноати институти


26. Нукус давлат педагогика институти


27. Самарқанд давлат университети


28. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети


29. Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти


30. Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали


31. Самарқанд давлат чет тиллар институти


32. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


33. Термиз давлат педагогика институти


34. Термиз давлат университети


35. Термиз муҳандислик-технология институти


       

36. Тошкент архитектура-қурилиш университети


37. Тошкент давлат иқтисодиёт университети


38. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали


39. Тошкент давлат техника университети


40. Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали


41. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали


42. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


43. Тошкент давлат шарқшунослик университети


44. "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети


45. "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти


46. "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти


47. Тошкент кимё-технология институти


48. Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали


49. Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали


50. Тошкент молия институти


51. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


52. Ўзбекистон Миллий университети


53. Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали


54. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


55. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети


56. Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти


57. Урганч давлат университети


58. Урганч давлат педагогика институти


59. Фарғона давлат университети


60. Фарғона политехника институти


61. Чирчиқ давлат педагогика университети


62. Шаҳрисабз давлат педагогика институти



      

Афғонистон фуқароларини

ўқитиш таълим маркази

       




















     

Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази

        























     

Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

         























   

Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати

        




















    

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари

        























    

Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази

          




















     

Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази

        




















         

"Ягона буюртмачи хизмати"

инжиниринг компанияси

       




















Профессионал таълим муассасалари




    





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 11 июлдаги

ПҚ-4391-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

  









































Вазирлик ҳайъати








Вазир


Вазир ёрдамчиси























































































Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазирнинг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича

ўринбосари




Вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари



     

Вазирнинг ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-иқтисодий

масалалар бўйича

ўринбосари

      

















































Таълим стандартлари ва норматив таъминоти департаменти

1



Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти*




Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси

1




Иқтисодиёт бошқармаси

1






















































Олий ва профессионал таълим интеграциясини таъминлаш бўлими

2



Таълим жараёнини ташкил этишни мувофиқлаштириш бошқармаси

1




Илмий ва инновацион фаолиятни мувофиқ- лаштириш бўлими

3




Молиялаштириш, иқтисодий ривожланишни режалаштириш бўлими

3






















































Олий таълимнинг меъёрий-услубий таъминоти бўлими

2



Ўқув-норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этиш бўлими

4




Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштириш бўлими

3




Техник таъминот ва эксплуатация бўлими

2






















































Иқтидорли ёшларни саралаш, академик лицейлар ва ихтисослашган таълим муассасалари бўлими

3



Ўқув-методик таъминотни ташкил этиш бўлими

3




Малака ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш бошқармаси

3




Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

4






















































Халқаро алоқалар

бошқармаси

4



Касбий кўникмаларни шакллантириш бошқармаси

1




Рақамли ривожланиш

бошқармаси

4




Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси

1






















































Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси

2



Таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш бўлими

3













Инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўлими

3



































































Педагог кадрларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш бўлими

3













Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлими**

3








































































Меҳнат бозори таҳлили ва амалиётни ташкил этиш бошқармаси

1













Маънавий-

маърифий

ишлар бошқармаси

5








































































Ишлаб чиқариш ва меҳнат бозори эҳтиёжлари мониторинги бўлими

3













Ишлар бошқармаси

2








































































Иш берувчи корхоналар билан ҳамкорлик ва амалиётни ташкил этиш бўлими

3




























































































Дуал таълимни ташкил этиш ва моддий-техник базани такомиллаштириш бошқармаси

1


























































































Моддий-техник базани ривожлантириш бўлими

3



Дуал таълимни ривожлантириш бўлими

3

















































































































    

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи

     


































Ижро аппарати

2





















































Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти

1


































Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш

бошқармаси

4





















































Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш бошқармаси

3


































Ахборот хизмати

3





















































Кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва таълим хизматлари бозорини таҳлил қилиш бўлими

2


































Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

1





















































Академик мобиллик, талабалар амалиёти ва битирувчилар мониторинги бўлими

3


































Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2





















































Хорижий талабалар ва таълим дастурлари бўлими

2


































Ижро интизоми ва таҳлил бўлими

3
































































































Девонхона

1
































































































Юридик бошқарма

2
































































































Ички аудит хизмати

18
































































































Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими

1
































































































Махфий-

сафарбарлик бўлими

1




















































    

Изоҳ:

Бошқарув ходимлари умумий сони - 134 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.


*) Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бир вақтнинг ўзида Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори ҳисобланади.


**) Олий таълим муассасаларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 11 июлдаги

ПҚ-4391-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва

мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

  










Бошқарма бошлиғи










































































Бошқарма бошлиғи ўринбосари




Бош юрисконсульт

1

































Иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиш

ва дуал таълимни ривожлантириш бўлими

3-4




Бош ҳисобчи

1

































Таълим муассасаларини ўқув-методик таъминлаш ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўлими


1-3




Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари

билан ишлаш бўйича мутахассис

1






































Профессионал таълими муассасаларига методик кўмаклашиш бўйича маслаҳатчилар - методистлар хизмати


4-6




Кадрлар бўйича инспектор

1




































Техник таъминот ва эксплуатация бўйича мутахассис

1
































  

Жами - 15-20 нафар, шундан бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10-12 нафар, ишлаб чиқариш ходимлари - 4-6 нафар.

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 204 нафар, шундан бошқарув ходимлари сони - 140 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 11 июлдаги

ПҚ-4391-сон қарорига

4-ИЛОВА



Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

сифатини ошириш бўйича комплекс

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

I. ЁШЛАРНИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ БИЛАН ҚАМРОВИНИ КЕНГАЙТИРИШ,

ОЛИЙ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ВА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш.

1. Янги олий таълим муассасалари, шу жумладан хорижий олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида янги олий таълим муассасаларини ташкил этиш орқали ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш.


2. Ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма факультетлар ва икки томонлама диплом бериш дастурларини ташкил этиш.


3. Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ҳамда ҳудудларнинг жорий ва истиқболли ривожланиш дастурларининг талаб-эҳтиёжлари асосида, биринчи навбатда, юқори ва инновацион технологиялар соҳасида янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

доимий


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Иқтисодиёт тармоқлари ва меҳнат бозорининг ўзгарувчан талаблари ҳамда кадр истеъмолчиларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштириб бориш.

1. Кадр буюртмачилари билан ҳамкорликда ўқув дастурларини чуқур таҳлил қилиш.


ҳар йили

март-апрель

ойлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Янгиланган ўқув дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва таълим жараёнига татбиқ этиш.

ҳар йили

август ойи

3.

Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари фанлари бўйича замонавий ўқув, ўқув-методик адабиётлар яратиш самарадорлигини ошириш.

1. Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари фанлари бўйича хорижий олий таълим муассасалари амалиётига жорий этилган ўқув адабиётларини харид қилиш ва замонавийларини яратиш.


2. Яратилган адабиётларнинг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларида таълим олаётган талабалар ҳамда дарс бераётган профессор-ўқитувчилар иштирокида тақдимотларини ўтказиш.

доимий


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

4.

Илғор хорижий тажрибалар асосида олий таълим муассасаларининг ўқув режаларини кредит- модуль тизимига босқичма-босқич ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш.

1. Илғор хорижий ва маҳаллий тажрибалар асосида кредит-модуль тизимини таҳлил қилиш ва кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш.

2019 йил

август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик

ва идоралар

2. Илғор хорижий ва маҳаллий тажрибалар асосида кредит-модуль тизимини таҳлил қилиш.

2019 йил

сентябрь


3. Олий таълим муассасалари ўқув режаларини кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

октябрь


4. Олий таълим муассасалари ўқув режаларини кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтказиш.

тасдиқланган

график

асосида

5.

Олий таълим муассасалари педагог ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларида иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари, шунингдек таълим муассасалари ҳамда жисмоний шахсларнинг эҳтиёжларига мувофиқ кадрларни тезкор қайта тайёрлаш курсларини тўлов-шартнома асосида, шахсий режа, масофавий, гуруҳларда ўқитиш дастурларини жорий этиш орқали ташкил этиш.

1. Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари, шунингдек таълим муассасалари ҳамда жисмоний шахсларнинг эҳтиёжларига мувофиқ кадрларни тезкор қайта тайёрлаш курсларининг меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда мустақил тасдиқлаш.

2019 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Қайта тайёрлаш курслари муддатларидан келиб чиққан ҳолда тўлов миқдорларини белгилаш ва шартномаларни расмийлаштириш.

доимий

6.

Касб-ҳунар коллежлари раҳбар, педагог кадрлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг узлуксиз малака ошириш тизимини такомиллаштириш.

Касб-ҳунар коллежлари раҳбар, педагог кадрлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг узлуксиз малака ошириш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи ҳужжат ишлаб чиқиш ва унда қуйидагиларни инобатга олиш:

мустақил иш натижалари, ўз устида ишлаш, ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларини билиш даражаси, турли танловларда иштирок этиш ва бошқа касбий фаолиятида эришган ютуқларини ўзида акс эттирган электрон портфолио тизимини малака ошириш ўқув жараёнларига жорий этиш;

малака ошириш жараёнларини ташкил этишда масофавий таълим ва вебинар технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш;

касб-ҳунар коллежлари раҳбар, педагог кадрларининг малакасини ошириш ҳамда касбий фаолияти натижалари мониторингини олиб боришнинг электрон тизимини юритиш.

2019 йил

сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

7.

Республика олий таълим муассасалари таълим хизматлари экспорти ҳамда инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро ҳамкорлик бўйича ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.

1. Республика олий таълим муассасаларининг таълим дастурлари ва имкониятлари ҳақида хорижда тақдимотлар ва ахборотларни намойиш этиш орқали хорижий фуқароларни жалб қилиш.

ҳар йили

январь-май

ойлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Энг кўп хорижий фуқаролар таҳсил олаётган олий таълим муассасалари ётоқхоналарини хатловдан ўтказиш.

2019 йил

сентябрь


3. Хатлов натижаларига кўра қўшимча жойлаштириш воситасига эҳтиёжи юқори бўлган олий таълим муассасалари моддий- техник базасини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2019 йил

октябрь

II. ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА

БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, САМАРАЛИ

БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

8.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

9.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати бўлинмалари, вазирлик ҳузуридаги ташкилотлар, ҳудудий бошқармалар фаолиятини белгиловчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати бўлинмалари низомлари, фаолияти қайта ташкил этилган вазирлик ҳузуридаги ташкилотлар ва ҳудудий бошқармаларнинг уставлари, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини таъминлаш.

2. Педагогик инновациялар ва касб-ҳунар таълими ўқитувчилари малакасини ошириш институти, Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати фаолияти янги ташкил этилганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

10.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ваколатига кирувчи раҳбар ва ходимларни лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этишнинг самарали ва шаффоф тизимини жорий этиш.

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги раҳбар ва ходимларни лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

2. Янги тузилмаларга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати, тизимдаги ташкилотлар, ҳудудий бошқармалар ва таълим муассасаларини замонавий билимларга эга малакали мутахассислар билан тўлдириб бориш.

доимий

11.

Олий таълим тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш.

1. Олий таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва мазкур низомда олий таълим муассасалари турларини фарқловчи аниқ мезонларни белгилаш.

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш жараёнини соддалаштириш;

педагог ходимлар лавозими учун белгиланган беш йиллик муддатни қайта кўриб чиқиш.

2019 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш.Кудбиев)

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

октябрь

13.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази фаолиятини такомиллаштириш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Марказ бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш;

Марказни жойлаштириш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

2019 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Марказ низомини (уставини) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

октябрь

14.

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш.

1. Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

ноябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ходимлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш тизимини яратиш.

1. "Олий таълим фидойиси" ҳамда "Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси" кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

октябрь

III. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ,

СПОРТНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

16.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тарбиявий аҳамиятни кучайтириш, талаба-ёшларда Ватанга садоқат, мамлакатимиз тарихи ва миллий қадриятларга ҳурмат, ёт ғояларга қарши туриш, диний бағрикенглик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш чораларини кўриш.

Талаба-ёшларда Ватанга садоқат, мамлакат тарихи ва миллий қадриятларга ҳурмат, ёт ғояларга қарши туриш, диний бағрикенглик ва инсонийлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

17.

Талаба-ёшлар ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш ҳамда спорт мусобақаларини оммалаштириш ва ривожлантириш.

1. Спорт мусобақалари финал босқичларини ташкил этиш ва ўтказишни назарда тутувчи меъёрларни такомиллаштириш.

2019 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

2. Спортнинг оммавий турлари бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мусобақаларини ташкил этиб, улар ўртасида чемпионатлар ўтказиб бориш.

доимий

18.

Талаба-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларда юксак ахлоқий сифатларни шакллантириш, касбий компетентлик билан инсоний фазилатларни уйғунлаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий масъулиятини ошириш, таълим ва тарбия уйғунлигини амалда таъминлашга қаратилган Талаба-ёшларнинг маънавий- ахлоқий онгини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

1. Концепцияни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш, концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

июль-август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Концепцияни амалиётга татбиқ этиш ва тарғиб қилиш бўйича амалга ошириладиган ишлар дастурини тасдиқлаш.

2019 йил

сентябрь


3. Олий таълим муассасаларида мазкур Концепция асосида ишларни ташкил этиш ва мониторингини йўлга қўйиш.

доимий

19.

Ўқувчи-талабаларни турли ахборот хуружлари, радикал ғоялар ва ёт мафкуралардан ҳимоя қилиш, уларни Ватан манфаати йўлида бирлаштириш мақсадида талаба-ёшлардан иборат таркибда "Блогерлар клуби"ни ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, клуб низоми ва чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2019 йил

август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Клуб фаолиятини йўлга қўйиш, унинг моддий-техник базасини шакллантириш.

2019 йил

сентябрь

3. Клубни доимий фаолият юритувчи малакали мутахассислар билан таъминлаш.

2019 йил

октябрь

4. Блогерлар билан давра суҳбатлари ўтказиш режа-графигини тасдиқлаш ва ўтказиб бориш.

доимий

20.

Олий таълим муассасалари талабалари, коллеж ва академик лицей ўқувчилари ҳамда кенг жамоатчиликни дунёда, Ўзбекистонда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий, ёшлар, хусусан талабалар ҳаётига оид воқеалар, таълим тизимидаги янгиликлар ва қизиқарли фактлардан тезкор ва тўғри хабардор қилувчи, замонавий, қулай ва ёшларбоп тарзда етказиб берувчи ҳамда талаба-ёшларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этишга мўлжалланган виртуал майдонча - веб-сайт яратиш.

1. Веб-сайт яратиш (дастурлаш, дизайнини ишлаб чиқиш ва бошқалар).

2019 йил

август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Веб-сайтни оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказиш.

2019 йил

сентябрь

3. Олий таълим муассасалари талабалари, коллеж ва академик лицей ўқувчилари билан веб-сайт ўртасида ижодий ҳамкорлик ўрнатиш.

2019 йил

октябрь

4. Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ҳамда бошқа соҳаларда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий янгиликларни ёритиб бориш, ислоҳотларни тарғиб қилиш.

доимий

IV. ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ, ФАН, ТАЪЛИМ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ИНТЕГРАЦИЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ ВА ИННОВАЦИОН

ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

21.

Докторлик (таянч докторлик) илмий даражасини берадиган бинар (иккиталик) ҳимоялар тизимини жорий қилиш.

Докторлик диссертация тадқиқотлари натижаларини амалиётга тезкор жорий этилишини таъминлаш, ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш ва рағбатлантириш, илмий фаолият нуфузини кўтариш мақсадида докторлик (таянч докторлик) илмий даражасини берадиган бинар (иккиталик) ҳимоялар тизимини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2019 йил

сентябрь


Олий аттестация комиссияси (А.Юсупов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)

22.

Олий таълим муассасалари илм-фан фаолияти моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ахборот-методик таъминотини яхшилаш.

1. Халқаро даражада илмий тажриба синовларни амалга оширишга йўналтирилган ноёб илмий-техникавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 7 та жамоавий фойдаланиладиган лабораториялар фаолиятини ташкил этиш.

2019-2021

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

2. Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган академик инновациялар фонди лойиҳалари доирасида олий таълим муассасалари илмий лабораторияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

2020 йилдан

бошлаб

доимий


3. Илмий нашрларнинг сони, иқтибослилик индекси, халқаро конференция ва семинарлардаги фаоллиги кўрсаткичлари бўйича илғор олий таълим муассасаларини QS, TНE каби жаҳоннинг нуфузли рейтинг агентликлари рўйхатига киришларини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш.

2019-2020

йиллар


4. Фан ва техниканинг замонавий ютуқлари тўғрисидаги тўлиқ ва замонавий ахборотлар билан таъминлаш учун халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан фойдаланишни таъминлаш, юқори рейтингли халқаро илмий нашрларда илмий ишларни чоп этганлиги учун муаллифлар ва олий таълим муассасаларини рағбатлантириш тизимини яратиш.

2019 йил

декабрь


5. Халқаро талабларга жавоб берадиган республика илмий журналларини босқичма-босқич халқаро тан олинган илмий-техник маълумотлар базаларида қайд этилиши ва индексацияланишини таъминлаш.

2020 йилдан

бошлаб

доимий

23.

Олий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини ривожлантириш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш, халқаро илмий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш.

1. Халқаро ва республика миқёсидаги турли инновация лойиҳалари танловлари, старт-аплар, илмий конференциялар, семинарлар ташкил этиш.

2019 йилдан

бошлаб

доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Етакчи олий таълим муассасалари таркибида иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг инновацион ривожланишини илмий-технологик прогнозлаштиришни таъминлаш учун форсайт марказларини ташкил этиш.

2020-2022

йиллар


3. Олий таълим муассасаларининг инновацион инфратузилмасини (тижоратлаштириш бўлимлари, инновацион жамғармалар, технопарклар, трансфер технологиялар марказлари, акселераторлар ва бошқалар) ривожлантириш.

2020-2022

йиллар


4. Ишлаб чиқариш корхоналари ва хорижий етакчи илмий марказлар ва университетлар билан ҳамкорликдаги ишлаб чиқариш илмий-ўқув кластерларини ташкил этиш.

2020-2022

йиллар

24.

Ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий салоҳиятини ошириш, юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш фаолиятини ривожлантириш.

1. Иқтидорли ёшларда инновацион фикрлашни ривожлантириш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқиш (математик моделлаштириш, сунъий интеллект усулларидан фойдаланиш ва коммуникатив кўникмаларга эга бўлиш, хорижий тилларни билиш) ҳамда реал иқтисодиётда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича муайян илмий-техникавий лойиҳаларни ишлаб чиқишда уларнинг иштирокини таъминлаш.

2019 йилдан

бошлаб

доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Хорижда докторантурада таҳсил олишни ташкиллаштириш ҳисобига ёшларни докторантурада ўқиш имкониятини кенгайтириш.

2019 йилдан

бошлаб

доимий


3. Жаҳон миқёсида тан олинган илмий ва таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, докторантларнинг илмий стажировкаларини ташкил этиш.

2019 йилдан

бошлаб

доимий


4. Ёшларни илмий-тадқиқотнинг замонавий методлари билан таништириш, уларга халқаро илмий-техник маълумотлар ва илмий адабиётлардан фойдаланиш имкониятларини яратиш, уларнинг илмий фаолиятини методик қўллаб-қувватлаш мақсадида олий таълим муассасаларида "докторантура мактаблари"ни ташкил этиш.

2019 йил

декабрь

25.

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг касбий билим ва малакаларини оширишда хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш.

1. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув жараёнларига хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчиларни тизимли равишда жалб қилиш режаларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ривожланган давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳар йили республика олий таълим муассасаларининг салоҳияти ва илмий-педагог кадрлари сонига мувофиқ ёшларни магистратурада ва олий таълимдан кейинги таълимда ўқитиш ёки илмий ишлар ҳимояларини ўтказиш бўйича аниқ манзилли дастур ишлаб чиқиш.


3. Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг ривожланган хорижий давлатлар етакчи олий таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш режа-графикларини ўқув йили учун ишлаб чиқиш.

ҳар йили

август ойида

26.

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизими, муқобил шаклларини, жумладан масофавий таълим технологияларига асосланган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Олий таълим муассасаларининг педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизими, муқобил шаклларини, жумладан масофавий таълим технологияларига асосланган ахборот тизимларини жорий этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Муқобил шаклларни, жумладан масофавий таълим технологияларига асосланган тизим жорий этиш бўйича ахборот-методик ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.

2019 йил

август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

V. ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ, ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИНИ АХБОРОТЛАШТИРИШ

27.

Олий таълим тизимида маълумотлар очиқлигини таъминлаш, соҳада ҳамда олий таълим муассасаларида яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳақида жамоатчиликни, жумладан халқаро миқёсда хабардор қилиш мақсадида интернет тармоғида Республика олий таълим муассасалари расмий веб-сайтларини такомиллаштириш.

1. Олий таълим муассасалари расмий веб-сайтларини "Webometrics" халқаро университетлар веб-сайтлари рейтинги талабларини инобатга олган ҳолда олий таълим муассасалари рейтингини ошириш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш.

2019 йил

август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Олий таълим муассасалари расмий веб-сайтларини "Webometrics" халқаро университетлар веб-сайтлари рейтинги талаблари асосида қайта ишлаб чиқиш ва маълумотлар билан бойитиш.

2019 йил

сентябрь

28.

Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

1. Олий таълим муассасаларида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини шакллантириш ҳамда уларни босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Олий таълим тизими ходимларининг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш, хусусан олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича малакаларини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этиш.

2019 йил

сентябрь

29.

Таълим жараёнига "Булутли технологиялар"ни жорий этиш.

1. "Булутли технологиялар"ни татбиқ этиш соҳасида хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини ўрганиш.

2019 йил

август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Таълим жараёнига "Булутли технологиялар"ни босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

сентябрь


3. Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида "Булутли технологиялар"дан таълим жараёнида фойдаланиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш.

2019 йил

октябрь

VI. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎЗИНИ ЎЗИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИГА ЎТКАЗИШ, МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ

ТАЪМИНЛАШ, МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ САМАРАЛИ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ,

МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ

30.

Хорижий тажрибани ўрганиш асосида салоҳиятли олий таълим муассасаларини танлаб, босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тартибини жорий қилиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

олий таълим муассасаларини ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш босқичлари;

ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиладиган олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш учун давлат буюртмаларини (грант ўринларини ажратиш) жойлаштириш ва уларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларини ажратиш тартиби;

ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиладиган олий таълим муассасаларига кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан мақсадли маблағ йўналтириш тартиби;

ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиладиган олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашни мониторинг ва сифатини назорат қилиш тартиби.


2. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

31.

Олий таълим муассасалари, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари оширилишини таъминлаш.

1. Олий таълим муассасалари, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2019 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш.Кудбиев), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

октябрь

32.

Олий таълим муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория тўпламлари билан жиҳозлаш.

1. Жаҳон банки лойиҳаси доирасида олий таълим муассасалари учун ўқув-лаборатория тўпламларини харид қилиш ва ўрнатиш.

2019 йил

август-декабрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Замонавий ўқув-лаборатория ускуналаридан фойдаланиш бўйича ўқув-семинарларни ташкил этиш.

2020 йил

февраль

33.

Фаолияти тугатилаётган академик лицейлар бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.

Фаолияти тугатилаётган академик лицейлар бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.

2019 йил

июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев)

34.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари бўйича таклиф киритиш.

1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2019 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш.Кудбиев)

2. Ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

октябрь


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 июль


"Халқ сўзи", 2019 йил 12 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 июль, 28-сон, 508-модда