ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2019 й. 576-сон "Қоракўл тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2019 й.

N 576




ҚОРАКЎЛ ТУМАНИ ОЛИМПИЯ

ВА МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-

ИНТЕРНАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Спортнинг олимпия ва миллий турларини янада ривожлантириш ҳамда мамлакат миллий терма жамоаларининг ишончли захираларини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бyxopo вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Бухоро вилояти Қоракўл тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қуйилсинки:

мактаб-интернат ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарори асосида амалга оширувчи олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳисобланади;

мактаб-интернатга ўқувчиларни қабул қилиш 2019/2020 ўқув йилидан 5-синфдан бошлаб ташкил этилади.


3. Мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;

давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлари талаблари асосида ўкувчиларнинг таълим тайёргарлигини таъминлаш;

зарур ҳолларда олимпия спорт турлари бўйича хорижий тренерлар ва мутахассисларни таклиф қилган ҳолда илғор илмий-методик тавсиялар асосида ёш спортчиларни тайерлаш борасида ўқув-машқ жараёнларини юқори даражада ташкил этиш;

ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал фазилатларини ривожлантириш, шунингдек спортни ривожлантириш халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоалари захирасини тайёрлаш даражасини ошириш;

ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.


4. Бухоро вилояти ҳокимлиги Қоракўл тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, "Тожикент" МФЙ, Тожикент қишлоғида жойлашган Бухоро вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясининг бўш турган бино ва иншоотларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

бир ой муддатда мактаб-интернатнинг устави тасдиқланиши, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши;

мактаб-интернатни замонавий педагогик технологияларини эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2020-2025 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари доирасида мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларини босқичма-босқич реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, 2019 йилда мактаб-интернатни таъминлаш харажатлари учун "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида ажратилишини таъминласин, 2020 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июль



































Время: 0.2341
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск