язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Молия вазирлигининг 82-сон, Марказий банк Бошқарувининг 348-В-1-сон "Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 03.07.2019 й. Қарори (АВ томонидан 15.07.2019 й. 2980-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.07.2019 й.

N 2980-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.07.2019 й.

N 82

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.07.2019 й.

N 348-В-1

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат

Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган

пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа

тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон "Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 12 февралдаги 20, 348-В-1-сон қарори (рўйхат рақами 2980, 2018 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 11-сон, 213-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат

Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган

пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа

тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар - давлат пенсиялари, шунингдек зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга бериладиган нафақалар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн этишга нафақалар, уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш ва автобензин сотиб олиш харажатлари учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва ядро полигонлари ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга йиллик бир йўла моддий ёрдам пуллари, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга йиллик бир марталик пул мукофотлари, пенсия ва нафақалардан алимент тўловлари, ўрнатилган тартибда тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари;".


2. 7-бандда:

иккинчи хатбошидан ", шунингдек зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

"ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари;

пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа тўловлари;";

ўнинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 44-банддаги "3.1-3.4-иловалардаги" деган сўзлар "2-иловасидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


5. 3.1-3.4-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат

Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган

пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа

тўловларни тўлашни ташкил этиш

тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА



Акциядорлик тижорат Халқ банки ___________________

томонидан барча турдаги пенсия ва нафақалар тўланиши

тўғрисида Бюджетдан ташқари  Пенсия жамғармаси ______

билан ___.___.20___ йил ҳолатига тузилган

СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА

     

N

Тўлов тури

Ҳисобрақам

Молия-

лашган пенсия миқдори

Нақд пулда тўланган маблағ миқдори

Банк хизмат ҳақи

Қайтарилган маблағ миқдори

Қолдиқ

1.

Давлат пенсиялари

22632%001

2.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар

22632%002






3.

Дафн этишга нафақалар

22632%003




4.

Бола туғилганда бериладиган нафақалар

22632%004




5.

Уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари харажатлари бўйича компенсация пул тўловлари

22632%005




6.

Тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари

22632%006




7.

Автобензин сотиб олиш харажатлари учун пул компенсация тўловлари

22632%007




8.

Бошқа тўловлар

22632%008




9.

Ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари

22632%009




10.

Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа тўловлари

22632%0010




Жами:

0,00

0,00

0,00

0,00

0,00

АТ Халқ банки ______________ бошқарувчиси:                                                                           М.Ў.

АТ Халқ банки ______________ бош бухгалтери:



АТ Халқ банки ______________ Пенсия ва нафақа тўловлари бўлими бошлиғи:

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси__________ бошлиғи:                                                М.Ў.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси__________ бош бухгалтери: ".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 июль, 29-сон, 518-модда