язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2019 й. 591-сон "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2019 й.

N 591



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ОБОРОТЛАРИ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ

СОЛИҒИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Аҳолининг гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш, шунингдек, чорвачилик ва озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1065-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек, ҳайвонлар (қорамол ва парранда) тирик ҳамда уларни сўйиш маҳсулотлари***.";


б) қуйидаги мазмундаги ҳавола "***" қўшилсин:

"*** шунингдек, импорт бўйича - 2019 йил 1 октябргача".


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтирилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 июль