язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Ижтимоий таъминот/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2019 й. 588-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.2019 й.

N 588



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "КАМ

ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА ИЖТИМОИЙ

НАФАҚАЛАР ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2013 ЙИЛ 15 ФЕВРАЛДАГИ

44-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлатнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган оилаларнинг фаровонлиги даражасини, ижтимоий ва меҳнат фаоллигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 10-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 июлдаги

588-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Кам таъминланган

оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 15 февралдаги 44-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар



1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудларига 8-10 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 1 ходим ҳисобидан туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг малакали мутахассислари бириктирилишини таъминласин".


2. 3-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:


а) 12-банднинг биринчи хатбошидаги "доимий яшаш (рўйхатдан ўтиш)" сўзлари "яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун - доимий яшаш (доимий прописка) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 16-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "молия бўлими" сўзлари "аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 22-бандда:

олтинчи хатбошига "ёрдамдан" сўзидан кейин "ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон қарори билан амалга киритилган ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Хар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар оиланинг жами даромадига киритилмайди";


д) 24-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

оиланинг "Хар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида оилавий тадбиркорликда банд бўлган, бироқ ушбу дастур бўйича микрокредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой банд бўлган аъзолари";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


е) 35-банднинг иккинчи хатбошидаги "молия бўлими" сўзлари "аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 47-бандга "бўлимига" сўзидан кейин "ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига" сўзлари қўшилсин;


з) 48-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача ҳисоботларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларига тақдим этадилар, улар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этадилар";


и) 50-банддаги "Назорат-тафтиш бош бошқармаси" сўзлари "Давлат молиявий назорати департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 51-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"51. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлашнинг асосланганлиги мониторингини олиб бориш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими томонидан амалга оширилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимига мониторинг функцияларидан ташқари:";


л) 52-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг белгиланган тартибига риоя этилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш учун - ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ходими зиммасига юкланади";


м) Низомга 1-илованинг "Субъектлар" устунидаги "молия бўлими" сўзлари "аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 июль