язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2019 й. 574-сон "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида хорижий олий таълим муассасаларининг қўшма факультетларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2019 й.

N 574




ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАРКИБИДА

ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда республика таълим хизматлари соҳаси ва реал сектори тармоқлари учун юқори малакали, халқаро миқёсда рақобатбардош кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек, олий таълим тизимида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Беларусь Республикасининг Беларусь давлат жисмоний тарбия университети ҳамда Россия Федерациясининг П.Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (кейинги ўринларда университет деб аталади) таркибида:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) билан ҳамкорликдаги қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультетини;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб П.Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) билан ҳамкорликда қўшма жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик факультетини (кейинги ўринларда қўшма факультетлар деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қўшма факультетларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик соҳаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини ташкил этиш ҳамда таълим бериш;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун турли даражалардаги педагог кадрлар, тренерлар, ҳакамлар жисмоний тарбия ва спорт бошқаруви бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик соҳаларида магистрантлар ва докторантларни мақсадли тайёрлашни амалга ошириш ҳамда ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш;

юқори малакали мутахассислар ҳамда илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги тамойиллари, шунингдек, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашиш асосида ривожлантириш;

жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик соҳаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

қўшма факультетлар кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрлар, илмий-педагог кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган университет таркибий бўлинмаси ҳисобланади;

қўшма факультетларда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида рус тилида, кундузги таълим шаклида Ўзбекистон Республикаси олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) ҳамда П.Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) билан қўшма таълим дастурлари асосида амалга оширилади;

қўшма факультетларга абитуриентларни талабаликка қабул қилиш ва қўшма факультетлар битирувчиларининг аттестацияси тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) ҳамда П.Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетида (Россия Федерацияси) белгиланган тартиб, талаблар ва муддатларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади;

қўшма факультетларда бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квотаси мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, университет ва тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) ҳамда П.Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади;

қўшма факультетларда ўқиш учун тўлов-контракт маблағлари миқдори миллий валютада тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг базавий тўлов-контракт суммасидан кам бўлмаган миқдорда университет ва тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) ҳамда П.Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади;

қўшма факультетларда таълим олувчи талабалар ўқув жараёнида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг спорт иншоотлари, базалар, лабораториялар ҳамда ахборот-ресурс марказларидан текин фойдаланади;

қўшма факультетлар битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳамда тегишлича Беларусь Республикасида ёки Россия Федерациясида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган, ўзаро келишув асосида икки томонлама эътироф этиладиган университет ва тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) ҳамда П.Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) дипломлари берилади;

қўшма факультетлар фаолиятини молиялаштириш университетга талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, тегишли шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


4. Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) ҳамда П.Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетидан (Россия Федерацияси) жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва хизмат сафари харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) ҳамда П.Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) билан келишган ҳолда ўқув жараёни бошлангунига қадар:

қўшма факультетларга университет ҳудудидаги бинолардан мос жой ажратиш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш;

қўшма факультетлар профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари таркибини юқори малакали маҳаллий ҳамда хорижий илмий-педагог кадрлар ҳисобига тўлдириш;

қўшма факультетларга тегишли бўлган низом, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ишлари амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг буюртмаларига асосан белгиланган тартибда (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган мутахассисликлар бўйича) хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномалар берилиши (амал қилиш муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилиши (амал қилиш муддати узайтирилиши)ни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги 331-сон қарорига 1-илованинг матни иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 июлдаги

574-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия

ва спорт университетининг

ТУЗИЛМАСИ

      

Университет кенгаши

РЕКТОР


Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

Ўқув ишлари бўйича проректор

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор



Мониторинг ва ички назорат бўлими


Ўқув-услубий бўлим

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими

Режа-молия бўлими


Магистратура бўлими

Бухгалтерия

Халқаро хамкорлик бўлими

Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими

Спорт таълим муассасалари, спорт турлари бўйича федерация ва жамоалар билан ишлаш бўлими

Сиртқи бўлим

Техник-фойдаланиш ва

хўжалик бўлими

Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими



Ахборот технологиялари маркази

Таҳририй-нашриёт бўлими



Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими

Спорт клуби*

Босмахона*




Ходимлар бўлими

Ахборот-ресурс

маркази

Талабалар турар жойлари


Ўқитишнинг техник воситалари бўлими


Спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича махсус илмий лаборатория


  

Бош юрисконсульт


Факултетлараро кафедралар


Тиббий-санитария бўлими



Девонхона ва архив


Инновацион жамғармалар ва илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими


Бош муҳандис

Матбуот котиби

  

Бош энергетик

Иккинчи бўлим


Ўзбек-Рус қўшма жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик факультети


Ўзбек-Беларусь қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультети


Яккакураш спорт турлари факультети


Кўпкураш спорт турлари факультети


Спорт ўйинлари факультети


Спортни бошқариш ва касбий фанлар факультети


Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали

























Кафедралар


Кафедралар


Кафедралар


Кафедралар






Изоҳ. Университет (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.


*) Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан (тўлов-контракт ҳисобидан ташқари)".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июль