язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.1991 й. 313-сон "Диний ташкилотлар уставларини рўйхатга олиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш қоидаларини, рўйхатга олинганлик учун йиғимларни олиш тартибини ва уларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.1991 й.

N 313



ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР

УСТАВЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

ҲАҚИДАГИ АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

ҚОИДАЛАРИНИ, РЎЙХАТГА ОЛИНГАНЛИК

УЧУН ЙИҒИМЛАРНИ ОЛИШ ТАРТИБИНИ

ВА УЛАРНИНГ МИҚДОРЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг кучга киритилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Диний ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг илова қилинаётган Қоидалари тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ушбу Қоидаларнинг қўлланиш тартиби тўғрисида тушунтириш беришга рухсат этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги органларида диний ташкилотлар уставлари (низомлари)нинг рўйхатга олинганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғимлар олинади:

фаолияти Ўзбекистоннинг бутун ҳудудига ёхуд республиканинг икки ёки ундан кўп вилоятлари ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотлар - энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида;

фаолияти бир вилоят, икки ёки ундан кўп ноҳиялар, шаҳарлар ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотлар - энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида;

фаолияти бир ноҳия, шаҳар, икки ёки ундан кўп қишлок ва посёлкалар ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотлар - энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида;

фаолияти бир қишлоқ, посёлка ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотлар - энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида.

3. Диний ташкилотлар уставлари (низомлари)нинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома дубликати берилганлиги учун белгиланган йиғим миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим олинади.


4. Диний ташкилотлар уставлари (низомлари)га ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилганлиги учун рўйхатга олиш ймғимларини олиш уставларни рўйхатга олишда тўланган йиғим суммасининг 50 фоизи миқдорида амалга оширилади.


5. Диний ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни рўйхатга олганлик ва уларга кейинчалик ўзгартиш ва қўшимчалар киритганлик учун ушбу қарорга мувофиқ олинадиган сумма рўйхатга олган жойнинг тегишли бюджетига ўтказилади, бу сумманинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги органлари ҳисобига ёзилади.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 18 декабрдаги

313-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Диний ташкилотлар уставлари (низомлари)ни рўйхатга

олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш

ҚОИДАЛАРИ


1. Диний ташкилотлар (амалдаги қонунчилик асосида янги ташкил бўлганлари ҳам, илгари ташкил этилганлари ҳам) уларнинг уставлари рўйхатга олингандан кейин қонуний юридик шахс ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолияти Ўзбекистон ҳудудига ёхуд республиканинг икки ёки ундан кўп вилоятлари ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотларнинг устав (низом)ларини рўйхатга олади.

Фаолияти бир вилоят, бир ёки икки ва ундан кўп ноҳиялар, шаҳарлар, қишлоқлар, посёлкалар ҳудудига тааллуқли бўлган диний ташкилотларнинг устав (низом)лари халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталарининг адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинади.


2. Диний ташкилотнинг устави (низоми)ни рўйхатга олиш учун уни ўз ташаббуси ёки бошқа диний ташкилотлар ташаббуси билан тузган, камида 10 кишидан иборат балоғат ёшига етган фуқаролар тегишли адлия органига ариза топширадилар (1-форма).

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

диний ташкилотнинг устави (низоми) ва таъсис йиғилиши (конференция, съезд) баёнининг иккита нусхаси;

диний ташкилотни тузиш ташаббускорлари тўғрисидаги маълумотлар; фуқароларга нисбатан уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган куни, ойи, йили, истиқомат жойи; диний ташкилот учун - унинг номи ва манзилгоҳи кўрсатилади. Адлия органлари диний ташкилотни тузиш ташаббускорлари тўғрисидаги маълумотнинг тўғрилигини текшириш ҳуқуқига эгадирлар;

пул тўловчининг кредит муассасасига пул ўтказганлиги тўғрисидаги банк томонидан белги қўйилган тўлов қоғози ёки банкнинг рўйхатга олиш йиғими учун пул қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.


3. Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни кучга киргунга қадар ташкил топган диний ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни рўйхатга олиш учун диний ташкилотни тузиш ташаббускорлари тўғрисидаги маълумотдан ташқари, ушбу Қоидаларнинг 2-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим қилинади.


4. Диний ташкилотнинг устави (низоми)да қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

диний ташкилотнинг номи, жойлашган ўрни ва фаолият кўрсатадиган ҳудуди;

ушбу диний ташкилотнинг мақсади, вазифалари ва фаолиятининг асосий шакллари;

диний ташкилотни тузиш тартиби, тузилиши ва бошқаруви;

минтақавий ёки марказлашган диний бошқармага мансублиги ҳақидаги маълумот;

маблағнинг шаклланиш манбалари, ҳам диний ташкилот ичидаги, ҳам унинг устави (низоми)да ўзаро алоқалар боғлаш назарда тутилган бошқа ташкилотлар билан мулкий муносабатлари;

устав (низом)га ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби.


5. Барча зарур ҳужжатлар тақдим қилинганда адлия органи бир ой муддат ичида диний ташкилотни рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш ҳақидаги масалани ҳал этишга мажбур.

Рўйхатга олинаётган диний ташкилотнинг мансублиги ҳақида минтақавий ёки марказлашган диний бошқарманинг ёзма тасдиғи бўлмаган тақдирда адлия органи тегишли идора ёки жамиятга хулоса учун мурожаат қилади. Бундай ҳолларда рўйхатга олиш муддати уч ойгача узайтирилиши мумкин.


6. Диний ташкилотни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза мутахассис томонидан кўриб чиқилади ва у хулоса тайёрлайди. Рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза адлия коллегиал органи томонидан кўриб чиқилади.


7. Ариза кўриб чиқилгач, унинг натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

устав (низом)ни рўйхатга олиш тўғрисида;

устав (низом)ни рўйхатга олишни рад этиш ҳақида;

аризани кўриб чиқмай қолдириш тўғрисида.

Устав (низом)ни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда диний ташкилотнинг устави (низоми) рўйхатга олинганлиги ҳақида гувоҳнома берилади (2-форма).

Диний ташкилотнинг устави (низоми) рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳнома адлия органининг раҳбари томонидан имзоланиб ва муҳр билан тасдиқланиб, диний ташкилотнинг жавобгар вакилига тилхат орқали берилади.

Устав (низом)ни рўйхатга олишни рад этиш ҳакида қарор қабул қилинган тақдирда бу ҳақда рад этишга асос бўлган сабаблар кўрсатилиб, аризачига ёзма равишда хабар қилинади. Бу қарор юзасидан фуқаролик судлов ишлари тартибида судга шикоят қилиниши мумкин.

Диний ташкилотни рўйхатга олиш ёхуд рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тақдим этилган ҳужжатларнинг бир нусхаси адлия органида қолади.

Агар уставни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза қонун ва ушбу қоидалар билан белгиланган талаблар бузилган ҳолда берилган бўлса, адлия органи аризани кўриб чиқмай қолдиради ва аризачига белгиланган муддатда мавжуд камчиликларни бартараф қилишни таклиф этади (бу даврда уставни руйхатга олиш учун белгиланган бир ойлик муддатнинг ўтиши тўхтатилади).

Адлия органи томонидан кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддат ичида бартараф қилинмаса, ариза унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда аризачига қайтарилади. Бу аризачининг адлия органига ушбу масала юзасидан зарур талабларга риоя қилган ҳолда қайта мурожаат қилишига тўсқинлик қилмайди.


8. Устав (низом)га киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг жойлардаги органлари томонидан диний ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни рўйхатга олиш учун қонун билан белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.


9. Устав (низом)нинг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумот рўйхатга олишни амалга оширган адлия органининг рўйхатига киритилади.

Белгиланган намуна бўйича тўлғазилган рўйхатга олиш варақаси икки нусхада Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Вилоятлар ижроқўмлари ва Тошкент шаҳар ижроқўмининг адлия бошқармалари томонидан бир ҳафта муддат ичида Адлия вазирлигининг диний ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар банкига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.

Диний ташкилотнинг фаолияти уни тузган умумий йиғилиш, съезд, конференция қарорига ёхуд уставни рўйхатга олувчи органнинг қарорига биноан тугатилганда, ушбу орган бу ҳақда диний ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар банкига ўзгартиш киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хабар беради.






1-форма



АРИЗА


_________________________________________________________________

(диний ташкилотларни тузувчи фуқаролар ёки ташкилот раҳбарларининг


_________________________________________________________________

фамилияси, исми, отасининг исми, тегишли маълумотлар кўрсатилади)


_________________________________________________________________

(диний ташкилотнинг номи)


______________________________________________________________________________


Устави (низоми)ни рўйхатга олишга тақдим этади.


Устав__________________________________________________________да

(устав қабул қилинган йил, ой, кун)


_________________________________________томонидан қабул қилинган

  (устав (низом)ни қабул қилган ташкилотнинг номи)


Диний ташкилотнинг тури, унинг қайси диний эътиқодга мансублиги

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

Диний ташкилотнинг уставини рўйхатга олиш ҳақида музокаралар олиб боришга вакил қилинган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, манзилгоҳи, телефони

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________


Диний ташкилотнинг манзилгоҳи__________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________


Аризачиларнинг фамилияси:




               Сана                                                                                                        Имзолар:






2-форма



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


Диний ташкилот Уставининг рўйхатга олинганлиги ҳақида


ГУВОҲНОМА


199__ йил  "_____"__________________



N __________



Ташкилотнинг номи______________________________________________

_________________________________________________________________


Тури, диний эътиқодга мансублиги _________________________________

_________________________________________________________________


Бошқарув органи_________________________________________________

                                                                         (номи, манзилгоҳи)

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________



Ўзбекистон Республикаси

         Адлия вазири                                                     _________________

                                                                                                             (имзо)




Муҳр ўрни



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 12, 40-модда.