язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.07.2019 й. 575-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 июлдаги

575-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат

қилиш инспекцияси ходимларини моддий

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Инспекция ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қуйидагилардан иборат:

а) лавозим маоши;

б) қуйидаги миқдордаги ойлик устамалар:

лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида устама (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);

Инспекция ходимларига - узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига 10 фоиздан 60 фоизгача миқдорда устама.

Инспекциянинг марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,5 бараварга оширган ҳолда инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўлланилади;

ҳудудий бўлинмалар ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,2 бараварга оширган ҳолда инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўлланилади.

в) қуйидагиларни ўз ичига оладиган рағбатлантирувчи ва бошқа тўловлар:

ўз вазифаларини виждонан, шунингдек алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофотлаш;

йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;

моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар;

кўп йиллик ҳамда бекаму кўст хизмати (меҳнати) учун юбилей саналари ва пенсияга чиқиши муносабати билан ходим лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 3 баравари миқдоригача мукофотлаш;

байрам саналар муносабати билан ходим лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 1 баравари миқдоригача мукофотлаш;

овқатланиш харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдордаги ойлик тўловлар;

йўлкира харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдордаги ойлик тўловлар (хизмат автотранспорт воситаси бириктирилган ходимлар бундан мустасно);

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида моддий ёрдам;

хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ходимларга лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизи миқдоригача ҳар ойлик устамалар қўллаш;

Инспекция бошлиғи ва унинг ходимларига кўп йиллик хизматлари ва мартаба даражалари учун белгиланган миқдорларда қўшимча ҳақлар сақланиб қолинади;

Инспекциядаги ходимларига Инспекциядаги иш вақти навбатдаги махсус унвон бериш учун иш стажига киритилади ҳамда улар бўйича, шу жумладан кўп йиллик хизматлар учун устамалар ва мартаба даражалари учун қўшимчалар миқдорлари адлия органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади. Бунда ходимнинг умумий иш стажи инобатга олинади.

Инспекцияда иш фаолияти даврида махсус унвонлар бериш олдинги иш жойи бўйича назарда тутилган тартибда тегишли махсус унвонлар бериш учун зарур бўлган муддатлар ўтгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг ёки Инспекция бошлиғининг тавсияномаси асосида амалга оширилади.

г) ходимнинг асосланган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда ходим лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 3 баравари миқдоригача моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:

яқин қариндошлари вафот этганда - ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;

алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар).


3. Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

мукофотлаш;

лавозим маошига шахсий устамалар тўлаш;

моддий ёрдам кўрсатиш.

Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.



2-БОБ. ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИГА ОЙЛИК

ШАХСИЙ УСТАМАЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ


4. Лавозим маошларига ойлик шахсий устамалар:

Инспекция бошлиғига - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

Инспекция бошлиғи ўринбосарлари, марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқларига - Инспекция бошлиғи томонидан;

Инспекция ҳудудий тузилмалари ходимларига - Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан белгиланади.


5. Иш сифати ёмонлашганда, топшириқлар ўз вақтида бажарилмаганда, меҳнат ва ижро интизоми бузилганда лавозим маошига белгиланган устамалар бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.



3-БОБ. МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИ


6. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантиришда йил ҳисобига ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш учун маблағлар назарда тутилади.


7. Ходим вафот этганда, моддий ёрдам (агар ходим вафот этган йилда бевосита унга моддий ёрдам кўрсатилмаган бўлса) унинг турмуш ўртоғига, турмуш ўртоғи йўқлигида - у билан бирга яшовчи вояга етган фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлар ва ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларини (болаликдан ногиронларни - ёшидан қатъи назар) фарзандликка олганларга, шунингдек, агар ходимлар никоҳда турмаган ва фарзандлари бўлмаган ҳолларда, ходимнинг қарамоғидаги шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушда тўлаб берилади.


8. Ходимнинг асосланган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида, қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:

яқин қариндошлари вафот этганда - ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;

алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддат касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар).


9. Ходимлар харажатларини қоплаш, моддий ёрдам миқдори ва унинг тўланиши ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилганлигига боғлиқ бўлмайди.



4-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИНИНГ

ИШ ҲАҚИ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА ТАДБИРЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

МАНБАЛАРИ ВА МИҚДОРЛАРИ


10. Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирлар:

харажатлар сметасида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасининг белгиланган тартибда шакллантириладиган маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


11. Инспекция ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига молиялаштириладиган қуйидаги маблағлар назарда тутилади:

ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;

40 фоиз миқдорида меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;

Инспекция ходимларига - узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига 10 фоиздан 60 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устама;

йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот;

йилда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;

иш ҳақи фондининг 15 фоизи миқдорида ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди;

даражали унвон учун лавозим маошига 20 фоиздан 50 фоизгача миқдорда устама.


12. Инспекция ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда уларни моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Инспекциянинг ривожлантириш жамғармаси ва бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.



5-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИНИНГ

УЗОҚ МУДДАТ УЗЛУКСИЗ ХИЗМАТИ УЧУН

УСТАМА ҲАҚ ТЎЛАШ МИҚДОРИ


13. Инспекция ходимларининг узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақ тўлаш миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:

Меҳнат стажи

Фоиз миқдорида (рағбатлантириш

коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда)

2 йилдан 5 йилгача

10 фоиз

5 йилдан 10 йилгача

20 фоиз

10 йилдан 15 йилгача

30 фоиз

15 йилдан 20 йилгача

40 фоиз

20 йилдан 25 йилгача

50 фоиз

25 йилдан ортиқ

60 фоиз

    

Узоқ муддат узлуксиз хизмати учун тўланадиган устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Инспекция раҳбари томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.


14. Инспекция ходимларига бошқа тўловлар Инспекциянинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июль