ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.1999 й. 342-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.07.1999 й.
N 342
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ
МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, таълим тизимидаги ислоҳотларга мувофиқ 1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларига қабулни уюшқоқлик ва тартибли равишда ташкил этиш, қобилиятли ёшларни адолатли танлов асосида саралашни амалга ошириш, шунингдек тест синовларининг юқори даражада ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар, Давлат тест маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқланган низомларни бажариш бўйича зарур ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия ва Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом"ни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига киритсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 июлдаги 320-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 7, 37-модда.