язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.07.2019 й. 599-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 июлдаги

599-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг

ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва

идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти

органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиришнинг шаффоф механизмини яратиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ер участкаси - ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;


жисмоний ва юридик шахсларга вақтинча тарқатилмасдан турган ерлар - қишлоқ хўжалиги мақсадига мўлжалланган, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда бошқа юридик шахсларга вақтинча тарқатилмаган (захира ерлар) суғориладиган ёки лалмикор экин ерлар, боғзорлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа кўп йиллик мевали дарахтзорлар, бўз ерлар, пичанзорлар, яйловлар эгаллаган ерлар;


суғориладиган ерлар - қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;


тупроқ бонитировкаси - қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача агротехника даражасида тупроқнинг сифатини ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлигини 100 баллик шкала бўйича қиёсий баҳолаш;


ягона электрон ахборот маркази аgroonline.uz дастури (аgroonline.uz дастури) - Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 10 августдаги 645-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлмаган ягона электрон ахборот марказининг agroonline.uz дастури;


қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, ҳайдаладиган ерлар, бўз ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар ва токзорлар эгаллаган ерларга бўлинади;


қишлоқ хўжалиги ташкилотлари - қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда бошқа субъектлар.


3. Ер кадастрига доир ахборот Ўзбекистон Республикасининг давлат ахборот ресурси ҳисобланади ва ундан тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланади.


4. Ер кадастрига доир ахборотлар ўзининг шаклига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборот;

очиқ ер кадастрига доир ахборот.


5. Фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборотга қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ажратилган ер участкасига оид ахборот киради ва ушбу ахборотдан ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фойдаланадилар.


6. Очиқ ер кадастрига доир ахборотга бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ташкилотларига белгиланган тартибда вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги ахборот киради ва ушбу ахборотдан ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда барча юридик ва жисмоний шахслар фойдаланадилар.



2-БОБ. ЕР КАДАСТРИГА ДОИР АХБОРОТНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЯНГИЛАБ БОРИШ


7. Қуйидагилар ер кадастрига доир ахборот шакллантирилиши учун масъул ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари деб аталади);

б) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари (кейинги ўринларда Сув хўжалиги органлари деб аталади);

в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда Қишлоқ хўжалиги органлари деб аталади);

г) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари (кейинги ўринларда фермерлар кенгашлари деб аталади).


8. Ер кадастрига доир ахборотни agroonline.uz дастури бўйича шакллантириш, янгилаб бориш ва ундан фойдаланиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


9. Ер кадастрига доир ахборотда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:


а) "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари томонидан:

ер участкасининг ердан фойдаланувчилари бўйича номи, хўжалик ва ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, контур рақами, майдони, ер тоифалари ва турлари;

тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитети), сифат хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар;


б) сув хўжалиги органлари томонидан:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, шу жумладан, уларнинг манбаи, йил мавсумлари бўйича сув билан таъминланиш кўрсаткичлари;

суғориш учун сув чиқариш усуллари (оқар сув ёки насос орқали етказиб бериш усули), илғор ва замонавий технологиялар, шунингдек, томчилатиб суғоришнинг жорий қилинганлиги;

тупроқнинг мелиоратив ҳолати, ер ости сувларининг сатхи ва таркиби, коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолати;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шўрланганлик даражасини пасайтириш бўйича жорий йил ва келажакка мўлжалланган Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;

суғориш тармоқлари ва иншоотларини, насос станцияларини капитал ва жорий таъмирлаш дастурлари;


в) қишлоқ хўжалиги органлари томонидан:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга экилиши белгиланган (экинларни жойлаштириш режаси, жумладан, асосий, такрорий, оралиқ ва қатор ораси) қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари бўйича, шу жумладан, уруғлик экинлари турлари;

мавжуд боғлар, токзор, тутзорлар ва бошқа мевали дарахтзорларнинг ҳолати (интенсив усулда экилган боғлар, токзорлар ва тутзорлар);

мавжуд чорва моллари ва паррандалар тўғрисидаги маълумотлар (тури, бош сони, йўналиши ва ихтисослашуви), шунингдек, балиқчилик ва асаларичилик тўғрисидаги маълумотлар;

вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича имкониятлар (қайси йўналишдаги қишлоқ хўжалиги ташкилотларини ташкил этиш таклифи) тўғрисидаги маълумотлар;


г) фермерлар кенгаши томонидан:

фермер хўжаликлари йўналиши (ихтисослиги), шу жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари;

фаолият юритаётган, шу жумладан, зарар билан фаолият юритаётган паст рентабелли ҳамда ўз фаолиятида замонавий техника ва технологиялардан кенг фойдаланиб юқори рентабеллик даражасига эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар.


10. Ер кадастрига доир ахборот ягона электрон ахборот марказининг agroonline.uz дастурига доимий равишда киритилиб ва янгиланиб борилади.


11. Тақдим этилган ер кадастрига доир ахборот ягона электрон ахборот маркази томонидан умумлаштирилган ҳолда уч иш куни мобайнида вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтига киритиш учун электрон шаклда тақдим этиб борилади.


12. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар) лар ҳокимликларига ахборотлар ягона электрон ахборот марказидан ер кадастрига доир янги ахборот тушганидан сўнг уч иш куни давомида ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилишини таъминлайдилар.

Бунда:

ер кадастрига доир ахборотдан ушбу Низомга иловада келтириб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан фойдаланиш;

очиқ ер кадастрига доир ахборотдан барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланиш имконияти яратилади.


13. Давлат сири ҳисобланган ер кадастрига доир ахборотни шакллантиришда "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиниши шарт, бунда:

ахборот махфийлик даражаси бўйича шакллантирилган, ер кадастрига доир очиқ ахборотдан фойдаланиш юқори даражада енгиллаштирилган бўлиши;

ахборот тўлиқ ва ишончли тайёрланиши, ер участкасининг ҳозирги ҳолати акс эттирилиши, ахборот манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг эҳтиёжларига мос бўлиши керак.



3-БОБ. ЕР КАДАСТРИГА ДОИР АХБОРОТДАН

ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР

ҲАМДА МАНФААТДОР ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ


14. Ер кадастрига доир ахборотдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:


а) ушбу Низомга иловада келтириб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этишда, қишлоқ хўжалигидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқишда, қишлоқ хўжалигига илғор агротехнологияларни, ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий қилишда;

қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришда, ер ҳисоботини ва давлат кадастрлари ягона тизимини шакллантиришда, қишлоқ хўжалик экинлари ва мевазорлар майдонларида кўчатларнинг тўлиқ экилиши мониторингни олиб боришда, қишлоқ хўжалик экин майдонларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этишда, парваришланаётган қишлоқ хўжалиги экинлари ва мевазорлардан дастлабки кутилаётган ҳосилни чамалашда, ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилишда, хўжалик фаолиятига баҳо беришда, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таҳлил қилишда;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этишда, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган замонавий илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат, тармоқ ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқишда;

вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муомалага киритиш, ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва ушбу ерлар қишлоқ хўжалиги ташкилотларига белгиланган тартибда берилишини ташкил этишда.


б) вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан:

ерлардан фойдаланиш бўйича имкониятларни ўрганиш, ушбу ерларда пахта-ғаллачилик, чорвачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик ва бошқа йўналишдаги қишлоқ хўжалиги ташкилотларини ташкил этиш бўйича;

ер участкасининг жойлашган жойи, унга олиб келадиган йўллар, ер турлари (суғориладиган, лалмикор ерлар, ҳайдаладиган ерлар, бўз ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар) майдони тўғрисидаги;

тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитет) ва шўрланганлиги, сув билан таъминланганлик даражаси, шу жумладан, унинг манбаи, йил мавсумлари бўйича сув билан таъминланиш кўрсаткичлари, суғориш учун сув чиқариш усуллари (оқар сув ёки насос усули), тупроқнинг мелиоратив ҳолати, ер ости сувларининг сатҳи ва таркиби, коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олишда.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


15. Ушбу Низом талаблари бузилганлигида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ер кадастрига доир ахборотни шакллантириш,

янгилаб бориш ва фойдаланиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Ер кадастрига оид ахборотни agroonline.uz дастури

орқали шакллантири ш  ва янгилаб бориш

  

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари


ер участкасининг ердан фойдаланувчилари бўйича номи, хўжалик ва ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, контур рақами, майдони, ер тоифалари ва турлари;

тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитети), сифат хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, шу жумладан, уларнинг манбаи, йил мавсумлари бўйича сув билан таъминланиш кўрсаткичлари;

суғориш учун сув чиқариш усуллари (оқар сув ёки насос орқали етказиб бериш усули), илғор ва замонавий технологиялар, шунингдек, томчилатиб суғоришнинг жорий қилинганлиги;

тупроқларнинг мелиоратив ҳолати, ер ости сувларининг сатхи ва таркиби, коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолати;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шўрланганлик даражасини пасайтириш бўйича жорий йил ва келажакка мўлжалланган Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;

суғориш тармоқлари ва иншоотларини, насос станцияларини капитал ва жорий таъмирлаш дастурлари.

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга экилиши белгиланган (экинларни жойлаштириш режаси, жумладан, асосий, такрорий, оралиқ ва қатор ораси) қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари бўйича, шу жумладан, уруғлик экинлари турлари;

мавжуд боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа мевали дарахтзорларнинг ҳолати (интенсив усулда экилган боғлар, токзорлар ва тутзорлар);

мавжуд чорва моллари ва паррандалар тўғрисидаги маълумотлар (тури, бош сони, йўналиши ва ихтисослашуви), шунингдек, балиқчилик ва асаларичилик тўғрисидаги маълумотлар;

вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича имкониятлар (қайси йўналишдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари, ташкилотлар ва муассасалар ташкил этиш таклифи) тўғрисидаги маълумотлар;

фермер хўжаликлари йўналиши (ихтисослиги), шу жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари;

фаолият юритаётган, шу жумладан, зарар билан фаолият юритаётган паст рентабелли ҳамда ўз фаолиятида замонавий техника ва технологиялардан кенг фойдаланиб юқори рентабеллик даражасига эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар.

Доимий ҳар чоракда биринчи ойнинг 5 санасига янгилаб борилади





2-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ягона электрон ахборот маркази

Ер кадастрига доир ахборотни умумлаштиради ва вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига электрон шаклда тақдим этиб боради.

Ҳар чоракда биринчи ойнинг 5-кунигача янгилаб борилади




3-босқич

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий веб-сайтлари

Ер кадастрига доир ахборот тушганидан сўнг ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиради, бунда: фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборот, очиқ ер кадастрига доир ахборотдан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг, шунингдек, очиқ ер кадастрига доир ахборотдан барча юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши имкониятини яратади.

3 иш куни мобайнида

II. Ер кадастрига доир ахборотдан фойдаланиш

        

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари

Λ

Λ

V


V

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ягона электрон ахборот марказининг agroonline.uz дастуридаги фойдаланиши чекланган ва очиқ ер кадастрига доир ахборот

Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги

>

<


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар


<

>

Λ

V


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар

ҳокимликлари расмий веб-сайтларидаги ер кадастрига доир ахборот

V

V   


Фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборот

Очиқ ер кадастрига доир ахборот



Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


<

>

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши


Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ҳамда туманлар бўйича

ҳудудий органлар

<

>

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар

<

>

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

<

>

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси


<

>

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар

Ўзбекистон Республикаси

Давлат статистика қўмитаси

Ўзбекистон Савдо-саноат

палатаси

<


>

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар


Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар бўйича ҳудудий органлар

Ваколатли вазирликлар, идоралар

ва ташкилотлар

Юридик ва жисмоний шахслар

<



Ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар бўйича ҳудудий органлар

<



  



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 июль