язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.07.2019 й. ПҚ-4399-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2019 й.

N ПҚ-4399



ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА

ҚИШЛОҚ ТАДБИРКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий тизимни янада чуқур ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш тизимини кенгайтириш, шунингдек, туризм ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида янги иш ўринларини яратиш, Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2019 йил 21 мартда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасида "Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда Лойиҳа деб юритилади) молиялаштириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатга 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз ажратилиши маъқуллангани;

2019 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида қарз битими имзолангани;

Лойиҳанинг умумий қиймати 300,6 млн АҚШ доллари эквивалентини, шундан Ўзбекистон Республикасининг улуши - 100,6 млн АҚШ доллари, шу жумладан солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклидаги улуш - 64 млн АҚШ доллари эквивалентини ва Лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши - 36,6 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) Лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Лойиҳа доирасида кредит маблағларини ўзлаштириш 2019 йил сентябрь ойидан бошланади;

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан олинган қарз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайтарилади.


3. Қуйидагилар:

"Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳаси техник-иқтисодий асоси ва унинг асосий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳаси бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзидан фойдаланиш схемаси 2-иловага мувофиқ;

"Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзини сўндириш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш прогноз графики 3-иловага мувофиқ;

"Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ;

мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа доирасида бериладиган қарзни қайта молиялашнинг муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Агентлик бош директори, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари зиммасига 2019-2025 йиллар давомида Лойиҳа доирасидаги тадбирларни самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари ва тартиб-таомилларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ҳамда тақдим этилишини ташкил қилиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноатвазирлиги, Молия вазирлиги Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратиладиган қарзни қайта кредитлаш битимларини имзолаш, шунингдек, уларга Агентлик ва Лойиҳада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартишлар киритиш ваколати берилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 19 июлдаги

ПҚ-4399-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Фарғона водийсида қишлоқ

тадбиркорлигини ривожлантириш"

лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов

бирлиги

Жами

шу жумладан:


Халқаро

тикланиш ва

тараққиёт банки

маблағлари


Ўзбекистон

Республикаси

улуши


Бенефициарлар

маблағлари

1

Лойиҳанинг умумий қиймати*


минг АҚШ

долл. экв.


300 587,6

200 000

63 962,6

36 625

2

Умумий капитал қўйилмалар миқдори


минг АҚШ

долл. экв.


263 818,51

200 000

27 193,51

36 625


шунингдек:







2.1.

Маҳсулот ва хизматлар


минг АҚШ

долл. экв.


18 500

18 500



2.2.

Иштирок этувчи молия ташкилотлари кредит линиялари


минг АҚШ

долл. экв.


183 125

146 500


36 625

2.3.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси капитализацияси


минг АҚШ

долл. экв.

20 000

20 000



2.4.

Кўзда тутилмаган харажатлар


минг АҚШ

долл. экв.


14 500

14 500



2.5.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар**


минг АҚШ

долл. экв.


27 693,51

500

27 193,51


3

Солиқ ва божхона имтиёзлари


минг АҚШ

долл. экв.


36 769,09


36 769,09


              

*) Якуний нарх кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (иш ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижалари асосида белгиланади.

**) Давлат бюджети ва тижорат банклари маблағлари қўшиб ҳисобланганда.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 19 июлдаги

ПҚ-4399-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Фарғона водийсида қишлоқ

тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳаси

бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт

банки қарзидан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Компонентлар номи

Қарз суммаси


Қарзни тўлаш манбаи

сумма

(минг АҚШ

долл.)


фоиз


1-компонент. Тадбиркорликни ривожлантириш

1.1-суб-компонент: Мураббийлик ва бизнес-инкубация. Қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари учун бизнес инкубация марказлари дастурини қўллаб-қувватлаш


3 000

1,5

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


1.2-суб-компонент: Кластерлар, ишлаб чиқариш ва сотиш занжирларини яратиш


2 000

1

1.3-суб-компонент: Бозорда илгари суриш ва технологияларни текширувдан ўтказиш


2 000

1

1.1-суб-компонент: Мураббийлик ва бизнес-инкубация. Инновацион стартапларни амалга ошириш бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш


3 000

1,5

1.1-суб-компонент: Мураббийлик ва бизнес-инкубация. Минтақавий инновацион марказларни қўллаб-қувватлаш


5 000

2,5

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари

Жами


15 000

7,5


2-компонент. Молиялаштириш

2.1-суб-компонент: Микро-, кичик, ўрта корхоналарни молиялаштириш


146 500

73,25

Иштирок этувчи молия ташкилотлари маблағлари

2.2.1-суб-компонент: Микро-, кичик, ўрта корхоналар учун Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига йўналтириладиган маблағлар


20 000

10

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2.2.2-суб-компонент: Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ходимларининг малакасини ошириш ва техник кўмак кўрсатиш


500

0,25

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Жами


167 000

83,5


3-компонент. Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш

Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш


3 000

1,5

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


Кўзда тутилмаган харажатлар


14 500*

7,25

Иштирок этувчи ташкилотлар маблағлари


Қарз бўйича бир марталик тўлов (комиссия)


500

0,25

416 минг АҚШ долл. - иштирок этувчи молия ташкилотлари маблағлари


84 минг АҚШ долл. - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


Жами


18 000

9


Ҳаммаси


200 000

100


          

*) Ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ўрнатилган тартибда келишилган ҳолда қайта тақсимланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 19 июлдаги

ПҚ-4399-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини

ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Халқаро

тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш,

комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш

ПРОГНОЗ ГРАФИКИ*


Қарз суммаси, минг АҚШ долл.

-

200 000

Қарз муддати, йил

-

25 йил

Имтиёзли муддат, йил

-

5 йил

Фоиз ставкаси

-

Бошланғич ставка ва белгиланган спред

Бир марталик комиссия**

-

Қарз суммасидан 0,25 фоиз

Мажбурият бўйича комиссия

-

0,25 фоиз ўзлаштирилмаган қарз қисми бўйича

АҚШ долл

Тўлов санаси


Фоиз суммаси


Мажбурият

бўйича комиссия

тўловлари суммаси


Асосий қарз

бўйича тўловлар

суммаси


Жами

тўланадиган

сумма


11.04.2019






15.10.2019


19 430

259 722


279 152

15.04.2020


324 014

252 978


576 993

15.10.2020


406 667

233 916


640 582

15.04.2021


707 778

227 500


935 278

15.10.2021


915 000

209 688


1 124 688

15.04.2022


1 516 667

195 903


1 712 569

15.10.2022


1 728 333

158 854


1 887 188

15.04.2023


2 325 556

145 347


2 470 903

15.10.2023


2 643 333

108 021


2 751 354

15.04.2024


3 421 050

88 958

5 000 000

8 510 008

15.10.2024


3 863 333

40 351

5 000 000

8 903 684

15.04.2025


3 741 111


5 000 000

8 741 111

15.10.2025


3 660 000


5 000 000

8 660 000

15.04.2026


3 538 889


5 000 000

8 538 889

15.10.2026


3 456 667


5 000 000

8 456 667

15.04.2027


3 336 667


5 000 000

8 336 667

15.10.2027


3 253 333


5 000 000

8 253 333

15.04.2028


3 151 667


5 000 000

8 151 667

15.10.2028


3 050 000


5 000 000

8 050 000

15.04.2029


2 932 222


5 000 000

7 932 222

15.10.2029


2 846 667


5 000 000

7 846 667

15.04.2030


2 730 000


5 000 000

7 730 000

15.10.2030


2 643 333


5 000 000

7 643 333

15.04.2031


2 527 778


5 000 000

7 527 778

15.10.2031


2 440 000


5 000 000

7 440 000

15.04.2032


2 338 333


5 000 000

7 338 333

15.10.2032


2 236 667


5 000 000

7 236 667

15.04.2033


2 123 333


5 000 000

7 123 333

15.10.2033


2 033 333


5 000 000

7 033 333

15.04.2034


1 921 111


5 000 000

6 921 111

15.10.2034


1 830 000


5 000 000

6 830 000

15.04.2035


1 718 889


5 000 000

6 718 889

15.10.2035


1 626 667


5 000 000

6 626 667

15.04.2036


1 525 000


5 000 000

6 525 000

15.10.2036


1 423 333


5 000 000

6 423 333

15.04.2037


1 314 444


5 000 000

6 314 444

15.10.2037


1 220 000


5 000 000

6 220 000

15.04.2038


1 112 222


5 000 000

6 112 222

15.10.2038


1 016 667


5 000 000

6 016 667

15.04.2039


910 000


5 000 000

5 910 000

15.10.2039


813 333


5 000 000

5 813 333

15.04.2040


711 667


5 000 000

5 711 667

15.10.2040


610 000


5 000 000

5 610 000

15.04.2041


505 556


5 000 000

5 505 556

15.10.2041


406 667


5 000 000

5 406 667

15.04.2042


303 333


5 000 000

5 303 333

15.10.2042


203 333


5 000 000

5 203 333

15.04.2043


101 111


5 000 000

5 101 111

15.10.2043




5 000 000

5 000 000

Жами


89 184 494

1 921 238

200 000 000

291 105 732

               

*) Тўловлар миқдори қарз маблағларини ўзлаштириш бошланган санадаги 6 ойлик LIBOR ставкаси ва белгиланган спредга нисбатан аниқлаштирилади.

**) Режалаштирилган қарз ҳажмидан 0,25 фоиз миқдорида бир марталик комиссия тўлови Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳисобидан қопланади ҳамда қарзнинг умумий миқдорига капиталлаштирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 19 июлдаги

ПҚ-4399-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини

ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирнинг номи


Бажарилиш санаси


Ижро ҳолатини назорат

қилишни ташкил этиш


бошланиши


якунланиши


назоратга масъул


кўриб чиқиш

муддати


1.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков)


2019 йил

июль

2019 йил

август

Вазирлар Маҳкамаси

(Э.Ганиев)

2019 йил

август

2.

Лойиҳа техник иқтисодий асосининг параметрларини тўлиқ амалга ошириш, шу жумладан маблағларни ўзлаштириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов)


2019 йил

июль

2019 йил

август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков)

2019 йил

сентябрь

3.

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки талабларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов)


2019 йил

июль

2019 йил

август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков)


2019 йил

сентябрь

4.

Лойиҳа доирасида тегишли ва масъул бўлган шахслар имзоларининг намунасини тасдиқлаб, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига тақдим этиш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2019 йил

август

2019 йил

сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров)


2019 йил

сентябрь

5.

Лойиҳа доирасида бериладиган қарзни қайта молиялашнинг муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарздан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Марказий банк (М.Нурмуратов), тижорат банклари


2019 йил

июль

2019 йил

август

Вазирлар Маҳкамаси (Э.Ганиев)

2019 йил

сентябрь

6.

Жалб қилинган қарзни қайта кредитлаш мақсадида салоҳиятли тижорат банкларини аниқлаш ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан тасдиқлатиш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2019 йил

июль


2019 йил

август


Вазирлар Маҳкамаси (Э.Ганиев)

2019 йил

сентябрь

7.

Аниқланган салоҳиятли тижорат банклари билан Молия вазирлиги ва Агентлик томонидан алоҳида қайта кредитлаш шартномаларини имзолаш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), тижорат банклари


2019 йил

август

2019 йил

сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Э.Ганиев)

2019 йил

сентябрь

8.

Лойиҳа доирасида кредит маблағларига эҳтиёжманд тадбиркорлар рўйхатини шакллантириб бориш.

Кредит маблағларини тақсимлаш ҳамда тадбиркорларнинг лойиҳаларини танлаб олиш Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан тасдиқланадиган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзидан фойдаланиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

Масъул: Фарғона вилояти ҳокими (Ш.Ганиев), Наманган вилояти ҳокими (Х.Бозаров), Андижон вилояти ҳокими (Ш.Абдурахмонов), тижорат банклари


2019 йил

август

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида

Вазирлар Маҳкамаси (Э.Ганиев)

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида

9.

Тадбиркорлик субъектларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш тизимини кенгайтиришга, шунингдек, туризм ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга қисқа ва узоқ муддатли имтиёзли маблағларни тақдим этиш.

Масъул: тижорат банклари, Агентлик (Ш.Шоахмедов)


2019 йил

сентябрь

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


Вазирлар Маҳкамаси (Э.Ганиев)

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


10.

Лойиҳа доирасида тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан мақсадли ишлатилиши таъминлаш чораларини кўриш.

Масъул: тижорат банклари


2019 йил

сентябрь


Лойиҳани амалга ошириш даврида


Вазирлар Маҳкамаси (Э.Ганиев)

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


11.

Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бизнес инкубация ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга кенг имконият яратиш, тадбиркорларнинг билим ва кўникмаларини оширишга, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига маблағларни йўналтириш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Фарғона вилояти ҳокими (Ш.Ганиев), Наманган вилояти ҳокими (Х.Бозаров), Андижон вилояти ҳокими (Ш.Абдурахмонов), Савдо-саноат палатаси (А.Икромов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Инновация вазирлиги (И.Абдурахмонов), Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (У.Исмоилов),Ёшлар иттифоқи (Қ.Қуранбаев), Ўзбекистон тадбиркор аёллар уюшмаси (Г.Махмудова)


2019 йил

сентябрь

2025 йил

июль

Вазирлар Маҳкамаси (Э.Ганиев)

2025 йил

июль

11.1

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига микро, кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш учун 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни йўналтириш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (У.Исмоилов)


2019 йил

сентябрь


Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


Вазирлар Маҳкамаси (Д.Қўчқоров)

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


11.2

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан белгиланган вилоятларда минтақавий инновацион марказларни ишга тушириш ва янги бизнес стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ишларини молиялаштириш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Инновация вазирлиги (И.Абдурахмонов), Фарғона вилояти ҳокими (Ш.Ганиев), Наманган вилояти ҳокими (Х.Бозаров), Андижон вилояти ҳокими (Ш.Абдурахмонов)


2019 йил

сентябрь

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


Вазирлар Маҳкамаси (Э.Ганиев)

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


11.3

Инновацион ривожланиш вазирлигининг Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини кўллаб-қувватлаш жамғармасига 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни йўналтириш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Инновация вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2019 йил

сентябрь


Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


Вазирлар Маҳкамаси (Д.Қўчқоров)

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


11.4

Мураббийлик, бизнес-инкубация марказларини ташкиллаштириш ва уларнинг дастурларини қўллаб-қувватлаш; кластерлар, ишлаб чиқариш ва сотиш занжирларини яратиш; янги технологияларни синаш ва бозорларга татбиқ этиш; инновацион стартапларни қўллаб-қувватлаш ишларини молиялаштириш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Фарғона вилояти ҳокими (Ш.Ганиев), Наманган вилояти ҳокими (Х.Бозаров), Андижон вилояти ҳокими (Ш.Абдурахмонов), Савдо-саноат палатаси (А.Икромов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Ёшлар иттифоқи (Қ.Қуранбаев), Ўзбекистон тадбиркор аёллар уюшмаси (Г.Махмудова)


2019 йил

сентябрь


Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


Вазирлар Маҳкамаси (Э.Ганиев)

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


12.

Лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Фарғона вилояти ҳокими (Ш.Ганиев), Наманган вилояти ҳокими (Х.Бозаров), Андижон вилояти ҳокими (Ш.Абдурахмонов), Савдо-саноат палатаси (А.Икромов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Инновация вазирлиги (И.Абдурахмонов), Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (У.Исмоилов),Ёшлар иттифоқи (Қ.Қуранбаев), Ўзбекистон тадбиркор аёллар уюшмаси (Г.Махмудова)


Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков)

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида

13.

Лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги Инвестиция дастурига киритиш.

Масъул: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков)


2019 йил

ноябрь

2019 йил

декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Э.Ганиев)

2019 йил

декабрь


14.

Лойиҳани амалга ошириш мобайнида йиллик белгиланган ўзлаштириш прогнозларининг бажарилиши, лойиҳанинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши, лойиҳанинг бюджет параметрлари ҳамда кўрсаткичлари устидан доимий назорат олиб бориш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


Вазирлар Маҳкамаси (Э.Ганиев)

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 19 июлдаги

ПҚ-4399-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 19 июлдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт

банки иштирокида "Фарғона водийсида қишлоқ

тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳасини

амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги

ПҚ-4399-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича

АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Қарорнинг бандлари, амалга

ошириладиган чора-тадбирлар

Бажариш

муддати


Ижро учун масъуллар


Вазирлик ва идоралардан


Ўзбекистон

Республикаси Президенти

Администрацияси ва

Вазирлар Маҳкамасидан


1.

1. Қуйидагилар:

2019 йил 21 мартда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасида "Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа деб юритилади) молиялаштириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатга 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз ажратилиши маъқулланганлиги;

2019 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида қарз битими имзоланганлиги;

Лойиҳанинг умумий қиймати 300,6 млн АҚШ доллари эквивалентини, шундан Ўзбекистон Республикасининг улуши - 100,6 млн АҚШ доллари, шу жумладан солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклидаги улуш - 64 млн АҚШ доллари эквивалентини ва Лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши - 36,6 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.



Агентлик (Ш.Шоахмедов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ш.Ганиев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров), Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахмонов)

Ж.Қўчқоров, Э.Ганиев, Г.Саидова, А.Вахабов


1. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаш.


2. Лойиҳа техник-иқтисодий асосининг параметрларини тўлиқ амалга ошириш, шу жумладан маблағларни ўзлаштириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

август




3. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки талабларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш.


2019 йил

август




2.

2. Белгилансинки:

"Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳаси Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) Лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан олинган қарз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайтарилади.



Агентлик (Ш.Шоахмедов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ш.Ганиев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров), Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахмонов)

Ж.Қўчқоров, Э.Ганиев, Г.Саидова, А.Вахабов


1. Жалб қилинган қарзни қайта кредитлаш мақсадида салоҳиятли тижорат банкларини аниқлаш ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан тасдиқлатиш.


2019 йил

сентябрь




2. Аниқланган салоҳиятли тижорат банклари билан Молия вазирлиги ва Агентлик томонидан алоҳида қайта кредитлаш шартномаларини имзолаш.


2019 йил

сентябрь




3. Жалб қилинган кредитни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига ўз вақтида қайтариш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.


4. Тадбиркорлик субъектларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш тизимини кенгайтиришга, шунингдек, туризм ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга қисқа ва узоқ муддатли имтиёзли маблағларни тақдим этиш.

Кредит маблағларини тақсимлаш ҳамда тадбиркорларнинг лойиҳаларини танлаб олиш Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан тасдиқланадиган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзидан фойдаланиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.


5. Лойиҳа доирасида тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан мақсадли ишлатилишини таъминлаш чораларини кўриш.


6. Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бизнес инкубация ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга кенг имконият яратиш, тадбиркорларнинг билим ва кўникмаларини оширишга, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига маблағлар йўналтириш.


2019-2025

йиллар

давомида

тасдиқланган

режага асосан




3.

4. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа доирасида бериладиган қарзни қайта молиялашнинг муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарздан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.



Агентлик (Ш.Шоахмедов), Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров), Марказий банк (М.Нурмуратов)

Ж.Қўчқоров, Э.Ганиев, Г.Саидова, А.Вахабов


1. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарздан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

лойиҳа доирасида бериладиган қарзни қайта молиялашнинг муддатлари ва шартлари;

сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонлари.


2019 йил

август




2. Ишлаб чиқилган низомни белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2019 йил

сентябрь




4.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, Агентлик бош директори, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари зиммасига Лойиҳа доирасидаги тадбирларни самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари ва тартиб-таомилларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ҳамда тақдим этилишини ташкил қилиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.



Агентлик (Ш.Шоахмедов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ш.Ганиев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров), Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахмонов)

Ж.Қўчқоров, Г.Саидова


1. Масъул вазирлик ва идоралар томонидан лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши юзасидан доимий мониторинг юритиш ҳамда маълумотларни Агентликка тақдим этиб бориш.


2. Масъул вазирлик ва идораларнинг лойиҳани амалга оширилиши бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда Агентлик томонидан умумлаштирилган ҳолда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига ҳамда белгиланган талаблар ва тартиб-таомилларга мувофиқ тегишли вазирлик ҳамда идораларга тақдим этиш.


2019-2025

йиллар

давомида

тасдиқланган

режага асосан




3. Амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.


Ҳар чоракда



5.

6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.



Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хаджаев)

Ж.Қўчқоров, Э.Ганиев, Г.Саидова, А.Вахабов


Лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларига киритиш.


2019 йил

декабрь



6.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров), Агентлик (Ш.Шоахмедов), тижорат банклари

Ж.Қўчқоров


1. Лойиҳани амалга ошириш мобайнида йиллик белгиланган ўзлаштириш прогнозларининг бажарилиши, лойиҳанинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши, лойиҳанинг бюджет параметрлари ҳамда кўрсаткичлари устидан доимий назорат олиб бориш.


2. Мазкур қарорнинг ижросини мажлисларда кўриб чиқиш.


Ҳар чоракда



         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 июль