язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2019 й. 605-сон "Мактабгача таълим соҳасига инновацион ёндашувларни жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун экспериментал майдончаларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2019 й.

N 605



МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИГА

ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАРНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

УЧУН ЭКСПЕРИМЕНТАЛ МАЙДОНЧАЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мактабгача таълим тизимига илғор хорижий тажриба жорий этилишини таъминлаш, мактабгача таълим соҳасида энг янги методикаларни мослаштириш ва улардан самарали фойдаланиш, соғлом ва ҳар томонлама камол топган болани вояга етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг:

а) республикада:

мактабгача таълимни ташкил этиш соҳасида илғор хорижий тажрибани, мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш соҳасида инновацион усуллар ва самарали педагогик амалиётларни ўрганиш, давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига жалб этиш ва жорий этиш бўйича ишларни доимий асосда ташкил этиш;

ўрганишлар ва экспериментлар якунлари бўйича комплекс лойиҳани амалга ошириш доирасида ижобий амалий ютуқларни мамлакатнинг бошқа минтақаларига ёйишни - мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий стандартларини, янгиланган ўқув режалари ва дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни, илғор педагогик ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига кенг жорий этишни, мактабгача таълим муассасалари учун такомиллаштирилган ўқув-методик, дидактик материалларни нашр этишга тавсияларни ишлаб чиқишни назарда тутувчи комплекс лойиҳани (кейинги ўринларда комплекс лойиҳа деб аталади) амалга ошириш;

б) Тошкент шаҳрида қуйидаги давлат мактабгача таълим муассасалари:

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 324-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти;

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 34-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти негизида комплекс лойиҳани амалда рўёбга чиқариш учун доимий ишлайдиган экспериментал майдончаларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар комплекс лойиҳани амалга ошириш доирасида доимий базавий экспериментал майдончалар сифатида танлаб олинган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:

мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия беришни ташкил этиш соҳасида илғор хорижий тажрибани жалб этиш йўли билан республикада мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш;

кутубхона фондини шакллантириш ва мактабгача таълимнинг мавзули йўналишлари бўйича ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан, шунингдек, мактабгача таълимнинг хорижий моделларига мослаштириш бўйича методик қўлланмалар билан мунтазам равишда тўлдириш;

шу жумладан, мактабгача таълим соҳасида назарий ишланмаларни ва илғор хорижий тажрибани таълим-тарбия жараёнига жорий этиш учун тажриба-экспериментал база сифатида тўғридан-тўғри иштирок этиш орқали республика мактабгача таълим тизимининг ёш истиқболли илмий-педагог кадрлари малакасини оширишни ташкил этишга кўмаклашиш;

таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг илғор хорижий методикаларини кенг қўллаш асосида таълим фаолиятини амалга ошириш, махсус тренинглар ва мавзули семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш;

республиканинг давлат мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва методистларини фаол жалб этган ҳолда таълим бериш ва тажриба алмашишни тизимли асосда ташкил этиш ва амалга ошириш учун таянч мактабгача таълим ташкилотлари сифатида фаолият кўрсатиш.


3. Белгилансинки:

а) экспериментал мактабгача таълим ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига идоравий мансуб муассасалар ҳисобланади;

б) экспериментал мактабгача таълим ташкилотларининг мудирлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

в) экспериментал мактабгача таълим ташкилотларида ишлаш учун малакали мутахассислар, шу жумладан, хорижий мутахассислар жалб этилади;

г) экспериментал мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш уларнинг уставига мувофиқ амалга оширилади;

д) экспериментал мактабгача таълим ташкилотларида ишлаш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири томонидан Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига белгиланади.


4. Экспериментал майдончалар сифатида танлаб олинган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тузилмалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирига экспериментал майдончалар сифатида танлаб олинган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тузилмасига, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Қуйидагилар экспериментал майдончалар сифатида танлаб олинган давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукумат, халқаро молия ташкилотлари, молиявий институтлар ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлари);

шартнома асосида амалга ошириладиган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган қўшимча пулли таълим-тарбия хизматлари кўрсатишдан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг - Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг хайрия эҳсонлари;

Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

экспериментал мактабгача таълим ташкилотларининг уставларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

экспериментал мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида қўшимча инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини амалга оширсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича комплекс лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича комплекс лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва кўп марталик визалар узайтирилишини, шунингдек, вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилинишини ва вақтинча прописка узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича комплекс лойиҳани амалга ошириш доирасида хорижий мутахассисларни республикага жалб этишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 июлдаги

605-сон қарорига

1-ИЛОВА



Комплекс лойиҳани амалга ошириш учун доимий

базавий экспериментал майдонча сифатида танлаб

олинган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги

324-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг

ТУЗИЛМАСИ










Мудир



Иш юритувчи






































































Ўқув-тарбиявий қисм:


Методист - 1 бирлик


Тарбиячи - 6 бирлик


Тарбиячининг ёрдамчиси - 5 бирлик


Чет тили ўқитувчиси - 0,5 бирлик


Жисмоний тарбия бўйича инструктор - 0,5 бирлик


Мусиқа

ходими - 1 бирлик


Хореограф - 0,5 бирлик


Тасвирий санъат ўқитувчиси - 0,5 бирлик



Тиббиёт қисми:


Врач- диетолог - 0,5 бирлик


Ҳамшира - 1 бирлик



Хўжалик қисми:


Хўжалик қисми мудири - 1 бирлик


Қоровул - 3 бирлик


Кир ювувчи - 1,25 бирлик


Фаррош - 1 бирлик


Боғбон - 0,5 бирлик


Ҳовли тозалигига қаровчи ходим - 1 бирлик








































Дефектолог - 1 бирлик






















Психолог - 1 бирлик






















Ошпаз - 2 бирлик


























Ходимларнинг чекланган умумий сони - 30,25 бирлик.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 июлдаги

605-сон қарорига

2-ИЛОВА



Комплекс лойиҳани амалга ошириш учун

доимий базавий экспериментал майдонча сифатида

танлаб олинган Тошкент шаҳар Миробод туманидаги

34-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг

ТУЗИЛМАСИ










Мудир



Иш юритувчи






































































Ўқув-тарбиявий қисм:


Методист - 1 бирлик


Тарбиячи (шу жумладан, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича гуруҳлар тарбия- чилари - 10,5 бирлик


Тарбиячининг ёрдамчиси - 8 бирлик


Чет тили ўқитувчиси - 1,25 бирлик


Жисмоний тарбия бўйича инструктор - 1,25 бирлик


Мусиқа

ходими - 1,75 бирлик


Хореограф - 1,25 бирлик



Ҳамшира - 1 бирлик



Хўжалик қисми:


Хўжалик қисми мудири - 1 бирлик


Қоровул - 3 бирлик


Кир ювувчи - 1,5 бирлик


Фаррош - 2 бирлик


Боғбон - 1 бирлик


Ҳовли тозалигига қаровчи ходим - 1 бирлик








































Дефектолог - 1,75 бирлик






















Психолог - 1,75 бирлик






















EMIS маркази:


Раҳбар - 1 бирлик


IT бўйича мутахассис - 2 бирлик






























































Ошпаз - 2 бирлик




























































Ходимларнинг чекланган умумий сони - 46,00 бирлик.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 июль