язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2019 й. 593-сон "Навоий КМК" давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2019 й.

N 593



"НАВОИЙ КМК" ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИНГ

СОҲАГА ОИД БЎЛМАГАН, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ЖАРАЁНЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИЛМАГАН АКТИВЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Навоий КМК" давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолатини барқарорлаштириш ва янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Навоий КМК" давлат корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда "Навоий КМК" давлат корхонасининг активлари хатловдан ўтказилганлиги ва унинг натижалари бўйича "Навоий КМК" давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активлари рўйхати тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Навоий КМК" давлат корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва вилоятлар ҳокимликларининг "Навоий КМК" давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган активларини иловага* мувофиқ рўйхат бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. "Навоий КМК" давлат корхонаси икки ой муддатда ушбу қарорга иловада кўрсатилган соҳага оид бўлмаган активларни жорий ҳолатида топширишни, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар эса белгиланган тартибда - қабул қилинишини таъминласин ва улардан янада самарали фойдаланиш бўйича зарур чораларни кўрсин.


4. "Навоий КМК" давлат корхонасига, истисно тариқасида, қайта ўзгартириш даврида физик емирилган ва маънан эскирган асосий воситаларни балансдан чиқаришга ва бунинг натижасида ҳосил бўлган қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини белгиланган тартибда "Ўзметкомбинат" ва "Ўзиккиламчиранглиметалл" акциядорлик жамиятларига топширишга рухсат берилсин.


5. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ берилаётган ва қабул қилинаётган активларнинг қиймати солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Навоий КМК" давлат корхонаси бош директори Қ.С. Санақулов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 июль