язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Умумий қоидалар/ "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш Регламенти (ЎзР ВМ 22.07.2019 й. 616-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 июлдаги

616-сон қарорига

ИЛОВА



"Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат

ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган

ахборот тизимини жорий этиш ва ундан

фойдаланишни ташкил этиш

РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичларини назорат ва мониторинг қилиш жараёнини онлайн режимида кузатиш имкониятини таъминлайдиган "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига ва худудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга, шунингдек, лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш вазифасини бажарувчи давлат органларига татбиқ этилади.


3. Лойиҳа ташаббускорлари ва давлат органларининг "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ўзаро ҳамкорлиги ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича ташкил этилади.


4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


маълумотлар диспетчери - ижро этувчи агентлик ёки унинг идоравий мансуб органи/ташкилотининг лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли маълумотларни ахборот тизимига киритиш учун масъул бўлган ходими;


ўзгартириш - лойиҳани амалга ошириш муддати, лойиҳа бўйича ишлар қиймати, кўрсатиладиган хизматлар ҳажмлари ёки сифати, мазкур лойиҳани амалга ошириш имконини берадиган шартнома шартларини жиддий ўзгартиришга бевосита таъсир кўрсатадиган технологик жараёнларни ўзгариши каби лойиҳанинг муҳим параметрларини ўзгартириш;


ахборот тизими - "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизими;


ижро этувчи агентлик - Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига ва худудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, бошқа ташкилотлар;


комплекс тармоқ жадвали - лойиҳани амалга ошириш доирасида параметрларининг ўзаро боғлиқлиги ҳисобга олинган ҳолда, тадбирларни ўтказиш изчиллиги ва муддатларини белгилайдиган ҳужжат;


назоратчи - ижро этувчи агентлик ёки унинг идоравий мансуб органи/ташкилотининг лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли маълумотларнинг ахборот тизимига тўғри киритилиши ва ишончлилигини назорат қилиш учун масъул бўлган ходими;


назорат қилувчи органлар - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси;


лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш - лойиҳани амалга ошириш реал кўрсаткичларини режалаштирилган кўрсаткичларга таққослаш, тафовутларни баҳолаш ва лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш ёки унинг амалга оширилишини тўхтатиш тўғрисида ўз вақтида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган тегишли тузатишлар киритиш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш;


Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги деб аталади) - марказлаштирилмаган манбалар, ХМИ/ХҲМТва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинган маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш бўйича масъул давлат органи;


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (кейинги ўринларда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги деб аталади) - бюджет тизимининг тегишли бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш бўйича масъул давлат органи;


лойиҳанинг амалга оширилишини мониторинг қилиш - қарорлар қабул қилиш жараёнларини яхшилаш ва лойиҳани самарали бошқаришни таъминлаш учун фойдаланиладиган лойиҳани амалга ошириш ҳолати тўғрисидаги жорий кўрсаткичлар ҳамда умумий маълумотларни тизимли равишда тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) - ахборот тизимини жорий этишга масъул бўлган давлат органи;


экспертиза органлари - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;


ахборот тизимидан фойдаланувчи - ахборот олиш ёки аниқ вазифани бажариш учун ахборот тизими хизматларидан фойдаланувчи шахс;


лойиҳа - вақтинча ва ресурслар чекланган шароитларда маҳсулот (товар, ишлар, хизматлар) яратишга йўналтирилган ўзаро боғлиқ ёки алоҳида тадбирлар комплекси;


тизим оператори - талабларга мувофиқ белгиланган ва ахборот тизимини вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат хокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятига жорий этиш учун масъул бўлган, шунингдек, тизимнинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлайдиган юридик шахс;


тасдиқловчи - ижрочи этувчи органнинг лойиҳани амалга ошириш бўйича ахборот тизимига киритилган маълумотларни тасдиқлаш учун масъул бўлган раҳбари ёки раҳбар томонидан ваколат берилган ходим.



2-БОБ. АХБОРОТ ТИЗИМИНИНГ МАҚСАДИ


5. Ахборот тизимининг асосий мақсади:

лойиҳаларнинг амалга оширилишини ҳисобга олиш, назорат ва мониторинг қилиниш жараёнларини автоматлаштириш;

лойиҳаларни амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш жараёни иштирокчиларининг фаолиятини автоматлаштириш;

лойиҳаларнинг муддати, бюджети, мақсадлари ва кўрсаткичларига риоя қилинишини назорат қилиш;

ижрочи этувчи агентликлар томонидан лойиҳани жорий қилиш, шу жумладан ахборот тизимига муддатлар, ресурслар, манбалар, мақсад ва кўрсаткичлар бўйича маълумотларни киритиш ва тасдиқлаш;

амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича турли параметрлар кесимида таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш ва киритиш;

лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати бўйича даврий маълумотларни тўплашни ва ҳисоботларини ташкил этиш;

лойиҳа фаолияти иштирокчилари ўртасида ташкилий-бошқарув жараёнларни юритиш;

амалга оширилган ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотлар базасини юритиш;

лойиҳаларни амалга оширишда таваккалчиликларни кузатиш воситасини яратиш;

лойиҳалар амалга оширилгандан сўнг кейинги мониторинг жараёнида мақсадли кўрсаткичларга эришишни кузатиш воситасини яратиш.



3-БОБ. АХБОРОТ ТИЗИМИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ РОЛИ


6. Ахборот тизими фойдаланувчиларга маълумотлар билан ишлашда ахборот тизимининг функцияларидан фойдаланиш хуқуқларини тақсимлаш имкониятини таъминлайди.

Маълумотлар билан ишлаш учун аниқ ваколатлар ҳар бир гуруҳдаги фойдаланувчилар учун алоҳида шакллантирилади.


7. Ахборот тизимининг у ёки бу маълумотларидан фойдаланиш давлат органлари ва ахборот тизими фойдаланувчиларининг тегишли ваколатлари билан тартибга солинади.



4-БОБ. ХОДИМЛАР МАЛАКАСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР, УЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


8. Ахборот тизими фойдаланувчилари аниқ фойдаланувчилар учун белгиланган функционал ролларга мувофиқ ахборот тизими билан ишлаш борасида инструктаж ва дастлабки ўқув машғулотларида қатнашишлари керак.


9. Инструктаж ва дастлабки ўқув машғулотлари (тренинг) Агентлик томонидан, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва тизим опрератори томонидан, шу жумладан фойдаланувчилар йўриқномалари ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш орқали бепул амалга оширилади.



5-БОБ. АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТИГА

ЭГА БЎЛИШ


10. Фойдаланувчиларнинг ахборот тизимидан фойдаланишини ташкил қилиш ва рухсат бериш тизим оператори томонидан амалга оширилади.


11. Ахборот тизимининг ишлашини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида тизим оператори қуйидагиларни амалга оширади:

ахборот тизими фойдаланувчиларини рўйхатдан ўтказиш, тизимга улаш ва ўқитиш;

ахборот тизимини модернизация қилиш ва унинг янги функцияларини ишга тушириш;

ахборот тизими фойдаланувчиларига ахборот тизимидан Call-марказ орқали фойдаланиш масалалари бўйича маслаҳат бериш, шу жумладан фойдаланувчиларнинг ахборот тизимида нотўғри хатти-ҳаракатларининг олдини олиш чораларини амалга ошириш;

ахборот тизимининг ишлашини, функционал ва фойдаланиш хусусиятларини яхшилаш, сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида унинг ишлашини таҳлил қилиш.


12. Ахборот тизимининг барча фойдаланувчилари ахборот тизимида тегишли ваколатларни олишлари учун рўйхатдан ўтишлари лозим.


13. Ижро этувчи агентлик, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, экспертиза органлари ва назорат қилувчи органлар ахборот тизимидан фойдаланиш учун тизим операторига буюртманома билан мурожат қилади.

Буюртманомада масъул ходимлардан иборат номзодлар рўйхати, уларнинг ҳар бирининг исми, фамилияси ва отасининг исми кўрсатилади.


14. Буюртманомага қуйидагилар илова қилинади:

масъул ходимларнинг паспорт нусхаси;

кўрсатилган масъул ходимларининг эгаллаб турган лавозимига тайинлангани тўғрисида буйруқ нусхаси;

ходимларнинг лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси, амалга ошириши, уларни назорат ва мониторинг қилиш бўйича функционал мажбуриятлари тўғрисида маълумот.


15. Тизим оператори:

Агентлик билан - ахборот тизимини жорий этиш ва унга техник хизмат кўрсатиш;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан - 2020 йил 1 январдан бошлаб тизимни модернизация қилиш ва унга техник хизмат кўрсатишни, шунингдек, ахборот тизимининг самарали, узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича шартнома тузади.


16. Тизим оператори ходимларнинг функционал мажбуриятларидан, шунингдек, ахборот тизими билан ишлаш бўйича ўқиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, уч кун давомида тегишли функционал вазифага эга бўлган ходимларга тизимдан фойдаланишга рухсат беради.



6-БОБ. АХБОРОТ ТИЗИМИДА ЛОЙИҲА ВА

КОМПЛЕКС ТАРМОҚ ЖАДВАЛИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


17. Лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг тасдиқланган Инвестиция дастурига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бошқа қарорларига киритилгани уни ахборот тизимига киритишга асос бўлади.


18. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг тасдиқланган Инвестиция дастурига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бошқа қарорларига киритилгандан сўнг ижро этувчи агентлик етти иш куни ичида ахборот тизимида янги лойиҳани яратади.

Лойиҳани шакллантиришда ижро этувчи агентлик лойиҳа мазмуни, тармоқ, бошланиш ва якунланиш санаси, лойиҳа иштирокчилари ҳамда бошқаларни ўзида акс эттирган - лойиҳанинг мажбурий кўрсаткичларини тўлдиради.


19. Лойиҳа паспорти белгиланган шаклда киритилиб, ижро этувчи агентлик томонидан тасдиқлангандан сўнг ахборот тизими Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (тегишли қисми бўйича) янги лойиҳани маълумотлар базасига киритиш ҳақида хабарнома жўнатади.


20. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) икки иш куни мобайнида янги лойиҳа тўғрисида киритилган маълумотларини кўриб чиқади.

Номувофиқликлар ёки хатолар аниқланган ҳолатларда, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) ахборот тизими орқали ижро этувчи агентликни лойиҳа бўйича киритилган маълумотларни қайта ишлаш зарурати тўғрисида хабардор қилади.

Ижро этувчи агентлик лойиҳа маълумотларини бир иш куни мобайнида қайта ишлайди.


21. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) томонидан тасдиқланган ҳолатда (ахборот тизимига тегишли белги қўйилади), лойиҳа ахборот тизимида рўйхатдан ўтган ҳисобланади.


22. Маълумотлар дипетчери лойиҳани ахборот тизимида рўйхатга олиш натижалари бўйича бир ҳафта муддатда ахборот тизимида лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвалини шакллантиради ва лойиҳа бўйича қуйидаги маълумотларни тўлдиради:

лойиҳанинг мақсади ва асосий самарадорлик кўрсаткичларининг режа қийматлари (АСК);

лойиҳани молиялаштиришнинг режали миқдори;

лойиҳа билан боғлиқ барча тадбирлар, уларни амалга ошириш муддати ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар;

лойиҳани амалга оширишдан кутиладиган натижалар;

юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликлар ва уларга нисбатан таъсир чоралари;

лойиҳа ҳужжатлари.


23. Лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвалида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

ишларнинг давомийлиги, уларнинг бюджет тадбирлари кўрсатилган босқичлари;

коплекс тармоқ жадвалининг барча ишлари ўзаро боғлиқ бўлиши ва/ёки якуний мақсадга эришишга йўналтирилган бўлиши керак;

назорат нуқталари (босқичлар) белгиланиши керак;

барча ишларни бажариш учун масъул шахслар кўрсатилган бўлиши лозим.


24. Ахборот тизимида лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвали яратилиб, назоратчи билан келишилгандан кейин ва тасдиқловчи томонидан тасдиқлангандан сўнг келишиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (тегишли қисми бўйича) юборилади.

Келишув жараёни ахборот тизими орқали амалга оширилади.


25. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан (тегишли қисми бўйича) уч иш куни мобайнида комплекс тармоқ жадвалини кўриб чиқиб ва келишгандан сўнг ахборот тизимига тегишли маълумотни киритган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.

Номувофиқликлар ва/ёки хатолар аниқланганда, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) ижро этувчи агентликка комплекс тармоқ жадвалини қайта ишлаш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборади.

Ижро этувчи агентлик бир иш куни ичида комплекс тармоқ жадвалини қайта ишлайди ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (тегишли қисми бўйича) юборади.


26. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) билан келишилган комплекс тармоқ жадвали бир иш куни давомида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.

Номувофиқликлар ва/ёки хатолар аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи агентлик ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигини (тегишли қисми бўйича) комплекс тармоқ жадвалини қайта ишлаш зарурлиги ҳақида хабардор қилади.

Ижро этувчи агентлик бир иш куни мобайнида комплекс тармоқ жадвалини қайта ишлайди, сўнгра келишув учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (тегишли қисми бўйича) юборади.


27. Лойиҳани назорат ва мониторинг қилиш жараёни комплекс тармоқ жадвали тасдиқланган кундан бошланади.



7-БОБ. ЛОЙИҲАОЛДИ, ЛОЙИҲА, ТЕНДЕР

ҲУЖЖАТЛАРИ ВА КОНТРАКТЛАРНИ

КЕЛИШИШ


28. Ижро этувчи агентлик лойиҳаолди, лойиҳа, техник топшириқлар, тендер ҳужжатлари ва контрактлар экспертиза органларига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этганда, ижро этувчи агентлик томонидан ахборот тизимида тегишли белги қўйилади.


29. Экспертиза органлари шу куннинг ўзида тегишли ҳужжатлар қабул қилгани ёки қабул қилмаганини ахборот тизимида тасдиқлайди.


30. Экспертиза органлари тегишли ҳужжатни олгач, экспертиза ўтказиш ва белгиланган тартибда хулоса бериш якунлари бўйича ахборот тизимида тегишли белги қўяди ва унга тегишли хулосани бириктиради.


31. Экспертиза органлари ижобий хулоса беришни рад этган тақдирда, ахборот тизимида "эътирозли хулоса" белгисини қўяди.



8-БОБ. АХБОРОТ ТИЗИМИДА ЛОЙИҲАНИ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ВА

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


32. Комплекс тармоқ жадвали тасдиқлангандан сўнг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш бўйича тегишли таркибий бўлинма раҳбарлари томонидан лойиҳалар амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш юзасидан ўзларининг масъул мутахассисларини тайинлайди.

Ижро этувчи агентлик ахборот тизимида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш бўйича тайинланган масъул мутахассислар тўғрисида хабарномани олади.


33. Лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни (маълумот) йиғиш унинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар чоракда, ҳар ойда ёки ҳар куни амалга оширилади.


34. Лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) ахборот тизимига маълумотлар диспетчери томонидан киритилади.


35. Ҳисобот (маълумот) киритилгандан сўнг назоратчи томонидан унинг тўғрилиги, тўлиқлиги ва ишончлилиги текширилади ҳамда бу ҳақда ахборот тизимида тегишли белги қўйилади.


36. Хатолар аниқланганда, ҳисобот (маълумот) маълумотлар диспетчери томонидан қайта ишланади.


37. Ахборот тизимида ҳисобот (маълумот) назоратчи томонидан маъқуллангач, тасдиқловчи томонидан тасдиқланади.


38. Ҳисобот (маълумот) ахборот тизимида тасдиқловчи томонидан тасдиқлангандан сўнг тақдим этилган ҳисобланади.


39. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг (тегишли қисми бўйича) лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш бўйича мутахассиси (кейинги ўринларда мониторинг бўйича мутахассис деб аталади) ҳисоботни (маълумот) тақдим этиш тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг тақдим этилган ҳисоботни (маълумот) бир иш куни ичида назорат ҳамда мониторинг қилади.


40. Назорат ва мониторинг якунлари бўйича ҳисобот (маълумот) қабул қилинади ёки рад этилади.


41. Ҳисобот (маълумот) рад этилган тақдирда:

мониторинг мутахассиси ахборот тизимида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда белги қўяди;

ижро этувчи агентлик бир иш куни давомида аниқланган хатоларни бартараф этади ва тасдиқловчи ҳужжатларни ҳисоботга (маълумотга) бириктиради.


42. Мониторинг мутахассиси томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, ахборот тизимида ҳисобот (маълумот) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг (тегишли қисми бўйича) лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг бўлими раҳбарига (кейинги ўринларда мониторингбўлими раҳбари деб аталади) юборилади.


43. Мониторинг бўлими раҳбари ҳисоботни (маълумотни) бир иш кунида кўриб чиқади ва уни қабул қилади ёки рад этади.


44. Ҳисобот (маълумот) рад этилган тақдирда, мониторинг бўлими раҳбари ахборот тизимида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда белги қўяди.


45. Мониторинг бўлими раҳбари томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, ахборот тизимида тегишли белгини қўяди ва ҳисобот (маълумот) қабул қилинган деб ҳисобланади.


46. Амалга оширилаётган барча лойиҳалар бўйича ҳисоботлар (маълумотлар) йиғилиб ва умумлаштирилганидан сўнг тақдим этилган маълумотлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг (тегишли қисми бўйича) вазир ўринбосари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан тасдиқланади.


47. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) томонидан ҳисобот (маълумот) ахборот тизимида тасдиқлангандан сўнг назорат қилувчи органларга ҳисобот даврида лойиҳани амалга ошириш бўйича киритилган маълумотларни кўриб чиқиш имконияти берилади.


48. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб аталади) ҳар чоракда ахборот тизимида лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида умумлаштирилган ҳисоботни (маълумотни) тайёрлайди.


49. Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимида чораклик ҳисоботни тасдиқлангандан сўнг назорат қилувчи органларга ҳисобот даврида киритилган маълумотларни кўриш имконияти берилади.


50. Назорат қилувчи органларга лойиҳа доирасида у ёки бу амалга оширилаётган ва якунланган тадбирлар бўйича ахборот тизимида изоҳлар ёки эътирозлар қолдириш ҳуқуқи берилади.



9-БОБ. ЎЗГАРТИРИШЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ


51. Зарур ҳолатларда, амалдаги кўрсаткичлар режалаштирилганидан фарқ қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва юзага келиши мумкин бўлган тафовутлар тўғрисида олдиндан хабардор қилиш мақсадида, шунингдек, ишларни тўхтатиш ёки лойиҳа муддатидан олдин ёпилган ҳолларда тегишли ҳужжатларга ва лойиҳа параметрларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


52. Маълумотлар диспетчери ахборот тизимида қўйидаги ўзгартиришларни киритиш ташаббуси билан чикиши мумкин:

лойиҳанинг муддати, бюджети ва бошқа параметрлари бўйича таклиф қилинаётган ўзгартиришларни акс эттирувчи лойиҳанинг янги таҳририни ишлаб чиқиш;

киритилаётган ўзгартиришларни асослаб берувчи ҳужжатларни бириктириш.

Ахборот тизимида ўзгартириш киритишга берилган сўровнома назоратчи текширувидан ўтганидан сўнг тасдиқловчи томонидан тасдиқланади.


53. Ўзгартириш киритиш бўйича сўровнома мониторингмутахассиси томонидан икки иш куни муддатида кўриб чиқилиб, уни қабул қилади ёки рад этади.


54. Мониторинг мутахассиси рад этган тақдирда, ахборот тизимида рад этиш сабабларини кўрсатиб, белги қўяди.

Ўзгартириш бўйича сўровнома рад этилганида, ижро этувчи агентлик томонидан бир иш куни давомида аниқланган хатолар бартараф этилади ёки ўзгартириш киритиш бўйича сўровномага тасдиқловчи ҳужжатлар бириктирилади.


55. Мониторинг мутахассиси томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, ўзгартириш киритиш бўйича сўровнома кўриб чиқиш учун мониторинг бўлими раҳбарига юборилади.


56. Мониторинг бўлими раҳбари ўзгартириш киритиш бўйича сўровномани кўриб чиқиб, уни қабул қилади ёки рад этади.


57. Мониторинг бўлими раҳбари ўзгартириш киритиш бўйича сўровномани рад қилган тақдирда, ахборот тизимида рад этиш сабабларини кўрсатиб, белги қўяди.


58. Мониторинг бўлими раҳбари ижобий қарор қабул қилган тақдирда, ахборот тизимида тегишли белги қўяди.


59. Ўзгартириш киритиш бўйича сўровнома кўриб чиқиш якунлари бўйича ахборот тизимида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) томонидан тасдиқланади.


60. Ўзгартириш киритиш бўйича сўровнома ахборот тизимида тасдиқланган вактдан бошлаб, назорат қилувчи органларга лойиҳа параметрларига киритилган ўзгаришларни кўриб чиқиш ваколати берилади.


61. Ўзгартиришлар тасдиқланганидан сўнг ижро этувчи агентлик томонидан ахборот тизимига янги тасдиқланган ҳужжат комплекс тармоқ жадвали билан биргаликда киритилади.



10-БОБ. АХБОРОТ ТИЗИМИДА ЛОЙИҲАНИ

ЁПИШ (ЯКУНЛАШ)


62. Қуйидаги ҳолларда лойиҳа тўлиқ якунланган ҳисобланади:

барча ишлар тўлиқ бажарилганда;

барча ишлар бўйича улар бажарилганлиги тўғрисидаги тасдиқ белгиланган тартибда олинганда (бажарилган ишлар бўйича далолатномалар, хулосалар, баённомалар ва ҳисобот материаллари);

уни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда.


63. Лойиҳа бўйича ишлар якунлангандан сўнг маълумотлар диспетчеритомонидан бир иш кунидаахборот тизимига лойиҳа якунланганлиги тўғрисида ҳисобот (маълумот) ва хабарнома киритилади.


64. Ахборот тизимига лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) киритилгандан сўнг назоратчи томонидан унинг тўғрилиги, тўлиқлилиги ва ишончлилиги текширилади ҳамда бу ҳақда тегишли белги қўйилади.


65. Хатолик аниқланганда, ҳисобот (маълумот) маълумотлар диспетчери томонидан қайта ишланади.


66. Лойиҳа якунланганлиги тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) назоратчи томонидан маъқуллангач, ахборот тизимида тасдиқловчи томонидан тасдиқланади.


67. Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) тасдиқловчи томонидан ахборот тизимида тасдиқланганидан сўнг тақдим этилган ҳисобланади.


68. Мониторинг мутахассиси лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) тақдим этилгани ҳақида хабарномани олингандан сўнг уч иш куни давомида мониторинг ўтказади.


69. Мониторинг натижаларига кўра, лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) қабул қилинади ёки рад этилади.


70. Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот рад этилган тақдирда, ахборот тизимида мониторинг мутахассиси рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда белги қўяди.

Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) рад этилган тақдирда, ижро этувчи агентлик бир иш куни давомида аниқланган хатоларни бартараф этади ёки ҳисоботга (ахборотга) тасдиқловчи ҳужжатларни бириктиради.


71. Мониторинг мутахассиси томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқиш учун мониторинг бўлими раҳбарига юборилади.


72. Мониторинг бўлими раҳбари лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни (маълумотни) кўриб чиқиб, уни қабул қилади ёки рад этади.

Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни (маълумот) мониторинг бўлими раҳбари рад қилган тақдирда, ахборот тизимида рад этиш сабабларини кўрсатиб, белги қўяди.


73. Мониторинг бўлими раҳбари ижобий қарор қабул қилган тақдирда, ахборот тизимида тегишли белги қўяди.


74. Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) кўриб чиқилгандан сўнгахборот тизимида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг (тегишли қисми бўйича) вазир ўринбосари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан тасдиқланади.


75. Лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисобот (маълумот) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (тегишли қисми бўйича) томонидан тасдиқлангандан сўнг назорат қилувчи органларга лойиҳани амалга ошириш даври ва якунланиши бўйича киритилган маълумотларни кўриш имконияти берилади.


76. Назорат қилувчи органларга лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ва якунланган тадбирлар бўйича ахборот тизимида изоҳлар ёки эътирозлар қолдириш ҳуқуқи берилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


77. Мазкур Регламент талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Регламентга

ИЛОВA



Лойиҳа ташаббускорлари ва давлат органларининг

"Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат

ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот

тизимидаги ўзаро ҳамкорлик

СХЕМАСИ

    

Босқич

Иштирокчилар

Тадбирлар

Бажариш муддати




1-босқич (фойдаланучиларни рўйхатдан ўтказиш)

Лойиҳа(лар) ташабускор(лари)

Ахборот тизимида фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтказиш учун расмий ариза юбориш.

Зарур бўлганда




Тизим оператори

("UZINFOCOM" МЧЖ)

лойиҳа ташабускори

билан биргаликда

1. Маълумотлар диспетчери ахборот тизимида фойдаланувчини унинг расмий аризасига кўра рўйхатдан ўтказади.


2. Назоратчи ахборот тизимида фойдаланувчини унинг расмий аризасига кўра рўйхатдан ўтказади.


3. Тасдиқловчи ахборот тизимида фойдаланувчини унгинг расмий арзасига кўра рўйхатдан ўтказади.

Ходимлар ўқитилгандан (тренинг) сўнг уч иш куни мобайнида




2-босқич

(лойиҳани

яратиш

ва лойиҳа

маълумотларини тўлдариш)

Лойиҳа(лар)

ташабускор(лари)

Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг тасдиқланган Инвистиция дастурига ваҳудудий инвестиция дастурларига киритилгандан сўнг ахборот тизимида лойиҳа паспорти яратилади ва лойиҳанинг мажбурий жиҳатлари - мақсад, соҳа, лойиҳанинг бошланиш ва тугаш саналари, лойиҳа иштирокчилари тўғрисидаги зарур маълумотлар ва бошқа маълумотлар киритилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг етти иш куни мобайнида




Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ёки

Иқтисодиёт ва саноат

вазирлиги

Янги лойиҳанинг киритилган маълумотларини кўриб чиқиб, тасдиқлаш.

Лойиҳа паспорти киритилгандан сўнг икки иш куни мобайнида

 




3-босқич

(комплекс

тармоқ жадвалини шакилантириш)

Лойиҳа(лар)

ташабускор(лари)

Маълумотлар диспетчери ахборот тизимида амалга ошириладиган лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвалини шакилантиради.

Лойиҳа ахборот тизимда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ҳафта ичида




Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Молиялаштириш манбаига кўра, амалга ошириладитган лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвали ахборот тизими орқали кўриб чиқилади ва келишилади.

Хабар олингандан сўн уч ишкуни мобайнида




Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар маҳкамаси


Aхборот тизимида амалга ошириладиган лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Хабар олингандан сўнг уч ишкуни мобайнида




4-босқич

(комплекс тармоқ жадвалини

бажариш)

Лойиҳа(лар)

ташабускор(лари)

1. Маълумотлар диспетчери вазифаларни комплекс тармоқ жадвалида назарда тутилган кетма-кетликда бажаради.


2. Назоратчи вазифаларнинг комплекс тармоқ жадвалида назарда тутилган кетма-кетликда бажарилишини назорат қилади.


3. Тасдиқловчи комплекс тармоқ жадвалида назарда тутилган кетма-кетликда бажарилган вазифаларни тасдиқлайди.

Хар бир вазифа тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатда бажарилиши шарт




5-босқич

(ҳужжатларни экспертизага

киритиш)

Экспертиза органлари

Лойиҳаолди,лойиҳа,тендер хужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказади ва унга тегишли хулосаларни бириктиради.

Тегишли хужжатларни олгандан сўнг белгиланган тартибда




6-босқич

(амалдаги маълумотларни

ҳар ой киритиш)

Лойиҳа(лар)

ташабускор(лари)

1. Маълумотлар диспетчери ахборот тизимига жалб қилиш ва ўзлаштириш (молиялаштириш) бўйича амалдаги маълумотларни ҳар ой киритади.


2. Назоратчи ахборот тизимига жалб қилиш ва ўзлаштириш (молиялаштириш) бўйича амалдаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилишини назорат қилади.


3. Тасдиқловчи ахборот тизимига жалб қилиш ва ўзлаштириш (молиялаштириш) бўйича амалдаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилганини тасдиқлайди.

Хар ойнинг

3-санасига қадар




7-босқич

(амалаги маълумотларни киритиш)

Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ёки

Иқтисодиёт ва саноат

вазирлиги

1. Мониторинг мутахассиси амалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ҳақиқий маълумотларни мониторинг ва назорат қилади.


2. Мониторинг бўлинми раҳбариамалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ҳақиқий маълумотларни кўриб чиқади.


3. Вазир ўринбосари амалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ва назорат қилинган ҳақиқий маълумотларни тасдиқлайди.

Хар ойнинг

10-санасига қадар




Давлат статистика

қўмитаси

Амалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ҳақиқий маълумотларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Ҳар чоракда, ҳисобот

давридан кейинги биринчи ойнинг 7-кунигача




8-босқич

(лойиҳа маълумотларини ўзгартириш)

Лойиҳа(лар)

ташабускор(лари)

1. Маълумотлар диспетчери амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартиришни бошлайди.


2. Назоратчи амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш ҳақида сўровномани назорат қилади.


3. Тасдиқловчи амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисида назорат қилинган сўровномани тасдиқлайди.

Зарур бўлганда

икки иш куни ичида


Зарур бўлганда

икки иш куни ичида




Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

1. Мониторинг мутахассиси амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқади.


2. Мониторинг бўлинми раҳбари амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисидаги сўровнома назорат қилинишни таъминлайди.


3. Вазир ўринбосари амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисидаги сўровномани тасдиқлайди.

Хабар олгандан сўнг

икки иш куни ичида




9-босқич

(лойиҳани ёпиш/якунлаш)

Ташабускор(лар)

лойиҳа(лар)

1. Маълумотлар диспетчери ахборот тизимида (ҳисоботда) лойиҳанингамалга оширилишини ёпади (якунлайди).


2. Назоратчи лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни назорат қилади.


3. Тасдиқловчи лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисида назорат қилинган ҳисоботни тасдиқлайди.

Иш тугаганидан сўнг

бир иш куни ичида




Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

1. Мониторинг мутахассиси лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқади.


2. Мониторинг бўлими раҳбари лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни назорат қилади.


3. Вазир ўринбосари лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисида назорат қилинган ҳисоботни тасдиқлайди.

Ол инган хабардан сўнг уч иш куни ичида












Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 июль