язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2019 й. 604-сон "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2019 й.

N 604




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИ ТАРКИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳайъати аъзолари сони 7 (етти) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1.

Норқобилов Баҳромжон Тўраевич

-

Раис

2.

Джаббаров Шуҳрат Абдумажидович

-

Раиснинг биринчи ўринбосари

3.

Акбаров Аброр Акмалович

-

Раис ўринбосари

4.

Бердиқулов Сирожиддин Валиқулович

-

Раис ўринбосари

5.

Абдуллаев Абдурасул Неъматович

-

Раис ўринбосари - "Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори

6.

Юнусов Худойназар Бекназарович

-

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори

7.

Қайпанов Махмуд Тенгилович

-

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 июль