язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Нотижорат ташкилотлар (жамоат бирлашмалари)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2019 й. 615-сон "Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2019 й.

N 615




ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ҳамда соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси "Чортоқ санаторийси" масъулияти чекланган жамияти ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига беғараз муддатсиз фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази (собиқ сержантларни тайёрлаш мактаби) давлат мулки объектлари ҳисобланган бино ва иншоотларини (кейинги ўринларда объект деб аталади) Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига объектни кейинчалик "Чортоқ санаторийси" масъулияти чекланган жамияти ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга мақсадли фойдаланиш ва хўжалик фаолияти юритиш учун, истисно тариқасида, текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида беришга рухсат берилсин.


2. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топширсин, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси қабул қилиб олсин ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил қилсин.


3. Объектни реконструкция қилиш, ётоқхона ва даволаш бинолари қуриш, замонавий жиҳозлаш ҳамда унинг ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бажариш бўйича:

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг Капитал қурилиш бошқармаси - буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилот белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижасида аниқлансин.


4. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида" 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарорига асосан ягона солиқ тўловларидан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ажратилаётган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан объектда қурилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш тавсия этилсин.


5. "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан лойиҳа қувватларига мувофиқ объектда муҳандислик-коммуникация тармоқларини белгиланган тартибда ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ўз маблағлари ҳисобидан Наманган вилояти, Чортоқ тумани марказидан объектгача бўлган масофадаги йўлни таъмирлаш ишларини амалга оширсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 июль