ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Акциз солиғи /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2019 й. ПФ-5771-сон "Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.07.2019 й.

N ПФ-5771



АКЦИЗ СОЛИҒИГА ТОРТИЛАДИГАН

АЙРИМ МАҲСУЛОТ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги ПҚ-4086-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг:

2019 йил 15 августдан сиқилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи ставкасини 20 фоизга;

2019 йил 1 октябрдан алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкасини ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкасини 20 фоизга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси томонидан илгари берилган, спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга оид лицензияларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин:

спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга нисбатан янги лицензия талабларини, жумладан ишлаб чиқариш ускуналарини мажбурий рўйхатдан ўтказиш, унинг мулкдорларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқлаш;

техник спирт ишлаб чиқарувчилар фаолиятини лицензиялаш тартибини жорий этиш, пиво ишлаб чиқарувчилар учун эса 2021 йил 1 январдан бошлаб шундай тартибни жорий қилиш;

лицензия олувчилар томонидан ҳар йили лицензия тўловларини тўлаш бўйича талабларни жорий этиш, пиво ишлаб чиқарувчилар учун эса 2022 йил 1 январдан бошлаб шундай талабни жорий қилиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2019 йил 15 августдан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 24 июлдаги

ПФ-5771-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига 2019 йил 15 августдан

бошлаб киритиладиган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5656-сон Фармонининг 5-бандидаги "2019 йил 1 июлгача" сўзлари "2020 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги ПҚ-4086-сон қарорининг 19-иловасида:


а) 1-6 позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     

"

1. Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, эфироальдегидли фракциядан ректификацияланган техник этил спиртива этил спирти бош фракцияси (1 дал учун)


10 800



2. Вино (1 дал тайёр маҳсулот учун):





табиий равишда ачитилган (этил спирти қўшилмаган) табиий


7 700



бошқа винолар


14 500



3. Коньяк (1 дал тайёр маҳсулот учун)


102 000*



4. Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 дал тайёр маҳсулот учун)


92 950**



5. Пиво (1 дал тайёр маҳсулот учун)


10 100



6. Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар


141500 сўм/1 000 дона + 4 фоиз***

";

   

б) 15-позициянинг "сиқилган газ" қатори "бир ўлчов бирлигига сўмда" устунидаги "360"рақами "435" рақами билан алмаштирилсин.


Изоҳ: ушбу илованинг 2-банди "а" кичик банди 2019 йил 1 октябрдан амалга киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 июль, 30-сон, 525-модда






































Время: 0.1513
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск