язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ички ишлар вазирининг 15.07.2019 й. 184-сон "Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.07.2019 й. 2050-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2019 й.

N 2050-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

15.07.2019 й.

N 184


БУЙРУҒИ



Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан

ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг

2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 13 октябрдаги 107-сон буйруғи (рўйхат рақами 2050, 2009 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги "Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларига" деган сўзлар "Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            П. Бобожонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 июль, 30-сон, 534-модда