Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Давлат солиқ қўмитасининг 16.07.2019 й. 2019-49-сон "Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.07.2019 й. 3077-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2019 й.

N 3077-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.07.2019 й.

N 2019-49


ҚАРОРИ



Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат

солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга

қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон "Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон қарори (рўйхат рақами 3077, 2018 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 41-сон, 821-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                  Б. Мусаев






Қарорга

ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат

солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга

қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар



1. Муқаддимаги "қарорига мувофиқ" деган сўзлар "қарорига мувофиқ жисмоний шахслар ўртасида тузилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 5-бандда:

биринчи хатбошидан "(ишончли бошқарувчи)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ижарага берувчининг шахсини ёки унинг вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.".


3. 6-банддан "(ишончли бошқарувчи)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 7-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ижарага берувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс раҳбарининг" деган сўзлар "ижарага берувчининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг доимий яшаш манзили ёки кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига шахсан қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.".


7. 11-банднинг иккинчи хатбошисидан ва 17-банднинг иккинчи хатбошисидан "(ишончли бошқарувчисига)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Кўчмас мулк ижара шартномаси давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилгандан сўнг, ўша вақтнинг ўзида жорий йил учун ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномаси ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига тақдим этилади.".


9. 14-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Жисмоний шахсларнинг" деган сўзлар "Тарафларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 16-банддан "(ишончли бошқарувчиси)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 3, 4, 6 ва 7-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1-4-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Кўчмас мулк ижара шартномаларини

давлат солиқ хизмати органларида

мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномасини

мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида

С Ў Р О В Н О М А

1. Ижарага берувчи тўғрисида маълумот:

Ф.И.О.


Паспорт cерияси ва рақами


Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР)


Яшаш жойи


Телефон рақами


Электрон почта манзили


2. Ижарага олувчи тўғрисида маълумот:

Ф.И.О.


Паспорт cерияси ва рақами


Яшаш жойи


Телефон рақами


3. Ижарага берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот:

Кўчмас мулкнинг тури


Жойлашган манзили


Ижарага берилган майдон


Ижарага берилган сана


Ижарага берилган муддат


Бир ойлик ижара ҳақи тўлови (сўмда)


Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда)


Ижарага берувчи (вакил):





(имзо)


Ф.И.О.

____________ (сана)".






Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Кўчмас мулк ижара шартномаларини

давлат солиқ хизмати органларида

мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби

тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномасини

ҳисобга қўйилганлиги ҳақида

Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами:


Ижарага берувчининг Ф.И.О.:

_________________________________________________________

_________________________________________________________

Ижарага берувчининг яшаш жойи:

_________________________________________________________

_________________________________________________________

Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР):

_________________________________________________________

Ижарага олувчининг Ф.И.О.:

_________________________________________________________

_________________________________________________________

Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана:  20___ йил "______" ______________

Ижара шартномаси амал қилиш муддати:  20___ йил "_______" ______________

Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили:


Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.


*) QR-коди текширилганда кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклининг XML форматига ҳавола шаклланади.".






Ўзгартиришларга

3-ИЛОВА



"Кўчмас мулк ижара шартномаларини

давлат солиқ хизмати органларида

мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш

ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш тўғрисида

С Ў Р О В Н О М А

1. Ижарага берувчи тўғрисида маълумот:

Ф.И.О.


Паспорт серияси ва рақами


Яшаш жойи


Телефон рақами


Электрон почта манзили


2. Ижарага олувчи тўғрисида маълумот:

Ф.И.О.


Паспорт серияси ва рақами


Яшаш жойи


Телефон рақами


3. Ижарага берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот:


Кўчмас мулкнинг тури


Жойлашган манзили


Ижарага берилган майдон


Ижарага берилган сана


Ижарага берилган муддат


Бир ойлик ижара ҳақи тўлови (сўмда)


Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда)


     

Ижарага берувчи (вакил)





(имзо)


".






Ўзгартиришларга

4-ИЛОВА



"Кўчмас мулк ижара шартномаларини

давлат солиқ хизмати органларида

мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби

тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш

ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйилганлиги ҳақида

Б И Л Д И Р И Ш Н О М А


Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами:


Ижарага берувчининг Ф.И.О.:

_________________________________________________________

_________________________________________________________

Ижарага берувчининг доимий рўйхатдан ўтган жойи:

_________________________________________________________

_________________________________________________________

Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР):

_________________________________________________________

Ижарага олувчининг Ф.И.О.:

_________________________________________________________

_________________________________________________________

Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана:  20___ йил "______" ______________

Ижара шартномаси бекор қилинганлиги

ҳақидаги келишувни ҳисобга олинган сана:  20___ йил "_____" ______________

Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили:


Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.


*) QR-коди текширилганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклининг XML форматига ҳавола шаклланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 июль, 30-сон, 535-модда




































Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск