Умная подшивка
2019 й. / СБХ, 31 /Божхона
ЧЕГАРА БИЛМАС ДЎСТЛИК
"Жартепа" чегара божхона пости орқали Ургут туманига Тожикистон Республикасининг Панжикент туманидан меҳмонлар келди. Туман раҳбари бошчилигидаги гуруҳ таркибида панжикентлик тадбиркорлар, фермерлар, маданият ва санъат ходимлари, зиёлилар бор эди.
"Чегара билмас дўстлик" деб номланган фестивал иштирокчилари "Жартепа" чегара постида тантанали кутиб олинди. Бу постдан ҳар куни икки мингдан ортиқ одам ва 150 га яқин транспорт воситалари ҳаракатланади. Чегарадан ўтган фуқароларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш учун божхона пости замонавий рентген аппарати, видеокузатув камералари ва техник назорат воситалари билан жиҳозланган. Биз тожикистонлик меҳмонлар билан бу ерда яратилган шарт-шароитлар тўғрисида суҳбат қурдик.
Луқмон Қурбонов,
Панжикент вилоят "Зарафшон" газетаси муҳаррири:
- Аждодларимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириб, биз халқларимизнинг дўстлигини мустаҳкамлашимиз ва асраб-авайлашимиз керак. Чегаралар очилганидан бери биз ва ҳамкасбларимиз Самарқандга бир неча бор ташриф буюрдик. Маҳаллий газеталар фаолияти билан танишдик ва ўз тажрибамиз билан ўртоқлашдик. Албатта, маданий ва гуманитар алоқалар халқларимизни яқинлаштиради. Самарқандда тожик тилида "Овози Самарқанд" вилоят газетаси чоп этилади. Самарқанд давлат университетида эса тожик филологияси факультети ҳамда вилоятда тожик тилида дарс берадиган мактаблар мавжуд. Бугунги ташриф мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир тимсоли бўлди.
Матлуба Абдуллаева:
- Ўзбек-тожик давлат чегараси очилганини билганимдан сўнг, мен тадбиркорлик билан шуғулланишга қарор қилдим. Ўтган йилнинг март ойида чегарани кесиб ўтиб, Ургут кийим-кечак бозорига йўл олдим. Аввалига бизнесим қандай юришар экан, деб бироз ҳайиқдим. Божхона постида товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш нормалари акс эттирилган маълумотлар борлиги, қолаверса, божхоначиларнинг хайрихоҳлиги менга қувват бағишлади.
...