ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2019 й. 626-сон "Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2019 й.

N 626




ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА СОҒЛОМ

ОВҚАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилотларига тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича эксперимент ўтказилди.

Эксперимент жараёнида 60 нафар тадбиркор ва 266 та мактабгача таълим ташкилоти иштирок этиб, жами 63 760 нафар тарбияланувчини аутсорсинг усулида (мактабгача таълим ташкилотига тайёр овқат етказиб бериш йўли билан) овқатлантириш ташкил этилди.

Эксперимент жараёнида тарбияланувчиларнинг иштирок этган 3 358 нафар ота-онаси ўртасида ўтказилган сўровномалар натижаларига кўра, 2 921 нафар (87%) ота-оналар аутсорсерлар томонидан тайёрлаган таомларга ижобий баҳо берди.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш, белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда овқатлантиришни ташкил этиш орқали болаларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш, соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этган ҳолда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида тадбиркорлик субъектлари томонидан аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича ўтказилган эксперимент натижалари жамоатчилик ва ота-оналар томонидан ижобий баҳоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

2019-2021 йилларда давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига кўра ташкил қилинади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг сўрови бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда ўзларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларида жойлаштирилиши ва тақдим этилишини таъминласинлар.


5. Белгилаб қўйилсинки:

овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсер томонидан овқатлантиришни ташкил этиш учун фойдаланиладиган коммунал хизматлар тўловлари мактабгача таълим ташкилотига ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади;

давлат мактабгача таълим ташкилотида овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этилганда, ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов ноль ставка бўйича белгиланади;

овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этилиши муносабати билан тежалган пул маблағлари, биринчи навбатда, давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг овқатланиш шарт-шароитларини яхшилашга йўналтирилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда:

туман (шаҳар) кесимида давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги, ошхоналар ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишига риоя этилишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда санитария ҳолатни ўрганиб борилишини ташкил этсин;

давлат мактабгача таълим ташкилотларида тўлиқ ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш учун гигиеник талабларни уч ой муддатда қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин., ЎзР ВМ 19.11.2021 й. 694-сон Қарори

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларида тегишли йил учун тасдиқланган умумий квоталар доирасида "Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш" йўналиши бўйича талабни инобатга олган ҳолда олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга истеъмол учун берилаётган таомлар сифати бўйича қатъий назоратни таъминласин;

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда давлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан овқатлантириш ташкил этилганда ошпазлар ва ошпаз ёрдамчиларининг ҳар уч йилда бир марта малакасини ошириш ишларини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорнинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарори 1-банди ва 4-иловаси (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 732-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 июлдаги

626-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019-2021 йилларда давлат мактабгача таълим

ташкилотларида соғлом овқатлантиришни

ташкил этишни янада такомиллаштириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Амалга ошириш

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИ

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

1.

Мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни кенгайтириш.

1. Мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш режаларини туманлар бўйича ишлаб чиқиш.

2019 йил

июль-август

Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Режа асосида мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш.

2019-2020

йиллар

2.

Болаларни овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича хизмат сафарларини ташкил этиш.

1. Болаларни овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича мутахассислар ишчи гуруҳини шакллантириш.


2019 йил

июль

Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Болаларни овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича хизмат сафарларига юбориш ва халқаро тажрибани ўрганиш натижалари юзасидан таклифлар киритиш.


2019-2020

йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

II. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

3.

Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналишида мутахассислар тайёрлаш бўйича республикадаги олий таълим муассасаларидан керакли шарт-шароитлари ва мутахассислари мавжуд олий таълим муассасаларини танлаш ва 2019-2020 ўқув йилидан ушбу йўналишларни очиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

июль-август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

2. 2019-2020 йилдан белгиланган олий таълим муассасаларида умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш.


2019-2020

ўқув йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.

Мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида фаолият юритаётган ошпазларнинг cоҳага оид махсус касбий маълумотга эга бўлишини таъминлаш.

Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган ошпазларнинг касбий билимларини ошириш.


2019-2020

йиллар


Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси


5.

Мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида фаолият юритаётган ошпазларнинг 3 йилда бир марта болалар учун таомлар тайёрлаш технологияси қоидалари ва соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича малакасини ошириш.

Мактабгача таълим ташкилоти тизимида фаолият юритаётган ошпазларнинг малака оширишини ташкил этиш.


2019-2021

йиллар


Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси

III. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ОШХОНАЛАРИДА

САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ, НОРМАЛАРИ ВА ГИГИЕНА

НОРМАТИВЛАРИГА МОС ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

6.

Мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозлаш.


1. Мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарининг технологик жиҳозлар, совутгичлар, ошхона жиҳозлари, омборхонада маҳсулотларни сақлаш шароитлари юзасидан хатлов ўтказиш.

2. Хатлов натижаларига кўра мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос шароитларни яратиш.

2019-2020

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Мактабгача таълим ташкилотларининг ошхоналари фаолияти, харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишини таъминлаш.

1. Ҳар бир мактабгача таълим ташкилотига туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари ходимини буйруқ билан бириктириш ва ушбу ходимларни санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига масъул этиб белгилаш.

2019 йил

июлдан

доимий


Санитария-эпидемиология хизмати


2. Мактабгача таълим ташкилотларининг ошхоналари фаолияти харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда бир марта барча мактабгача таълим муассасаларида мониторинг ишларини ўтказиш бўйича тасдиқланган жадвал асосида ўрганишни ташкил этиш.

2019 йил

июлдан

доимий

Санитария-эпидемиология хизмати


IV. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИНИНГ

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ИШЛАРИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

8.

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчилари лавозим маошларини уларнинг малака разрядларидан келиб чиқиб белгилаш тизимини жорий этиш.

1. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчиларига малака тоифалари бериш.

2019 йил

июль


Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги

2. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчиларининг малака тоифалари бўйича лавозим маошларини белгилаш.

2019 йил

август


V. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМИ ТАШКИЛОТЛАРИДА СОҒЛОМ

ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР

ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ

9.

Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

Тарбияланувчилар учун овқатлантиришни ташкил этишда таомларни тайёрлаш усуллари, уларни истеъмол қилишнинг ижобий таъсири, овқатланиш режими, овқатлантиришни ташкил этишни замонавий усулларини тарғиб қилиш.


2019 йил

июлдан

доимий


Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


10.

Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун "Тўғри овқатланиш машғулотлари" таълим дастурини жорий этиш.

Тарбияланувчиларни соғлом ҳаёт тарзи ва тўғри овқатланиш қоидалари билан таништириш.


2019-2020

ўқув йилидан


Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


11.

Тарбияланувчилар, педагог ходимлар, ота-оналарнинг соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари ўтказиш.


Тарбияланувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар ўртасида соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давра суҳбатлари ўтказиш.


2019 йил

июлдан доимий


Мактабгача таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 июль, 30-сон, 531-модда


































Время: 0.1557
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск