язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2019 й. 637-сон "2020-2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2019 й.

N 637




2020-2024 ЙИЛЛАРДА

РЕСПУБЛИКАДА БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР

СПОРТ МАКТАБЛАРИ, УМУМТАЪЛИМ

МАКТАБЛАРИДА СПОРТ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА КАПИТАЛ

ТАЪМИРЛАШ ҲАМДА УЛАРНИНГ МОДДИЙ-

ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар ҳамда инфратузилмани яратиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш орқали ёшларда ўз иродаси, кучи, имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкил этиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш ва жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар изчил амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, республикамизнинг чекка ҳудудларида болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника базаси замонавий стандартларга асосан ташкил этилмаганлиги, умумтаълим мактабларида спорт инфратузилмаси тўлиқ шакллантирилмаганлиги, фаолият юритаётган спорт таълим муассасаларида тизимли муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолаётганлиги мазкур жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини самарали олиб бориш ва мавжуд спорт комплекслари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини бермаяпти. Хусусан:

биринчидан, мавжуд болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг сони ўтган даврларда мақбуллаштирилиши республикамизда, айниқса, чекка ҳудудларда болалар ва аҳолини оммавий спорт билан қамраб олишга ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда;

иккинчидан, спорт иншоотлари мавжуд талабдан ва аҳолининг реал жойлашишидан келиб чиқиб жойлаштирилмаганлиги, аксарият спорт иншоотлари инфратузилмасининг жисмонан ва маънан эскирганлиги, спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланмаганлиги уларда амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини тўлиқ таъминламаяпти;

учинчидан, халқаро стандартларга жавоб берадиган лойиҳалаш тизими ҳамда сифатли маҳаллий спорт жиҳозлари ва анжомларини имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаганлиги мазкур йўналишдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан механизмини жорий этиш имконини бермаяпти;

тўртинчидан, барпо этилаётган спорт иншоотларининг лойиҳалари замонавий стандартларга мувофиқ ҳамда мамлакат иқлим шароити инобатга олинмаган ҳолда ишлаб чиқилганлиги, қурилиш-монтаж ишларида меҳнат сарфи ва материаллар ортиқча сарфланишига, фойдаланиш даврида сақлаш харажатлари ошиб кетишига ва қисқа муддатларда таъмирталаб аҳволга тушиб қолишига сабаб бўлмоқда;

бешинчидан, умумтаълим мактаблари спорт заллари билан тўлиқ таъминланмаганлиги жисмоний тарбия ўқув дарсларини малакали ўтказишга, спорт секциялари ва тўгараклари фаолиятини мунтазам равишда ташкил этишга, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга имкониятни чегараламоқда;

олтинчидан, спорт иншоотларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган сифатли ҳамда замонавий спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланмаганлиги миллий терма жамоалар таркибини юқори малакали спортчилар билан тўлдириш ҳамда спорт захирасини шакллантириш ишларини ортга сурмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширилишига оид Давлат дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш давлат дастурининг (кейинги ўринларда Дастур деб аталади):

а) 2020-2022 йиллар мобайнида амалга ошириладиган:

болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган спорт объектларининг асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

умумтаълим мактабларининг замонавий спорт залларини қуриш ва реконструкция қилишнинг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

б) 2023-2024 йиллар мобайнида амалга ошириладиган чора-тадбирларни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори лойиҳаси 2022 йил 1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилсин.


2. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

аҳолининг барча қатламларини спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, ёшлар спорт таълими сифатини ошириш, барча ҳудудларда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спорти объектлари тармоғини кенгайтириш орқали жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш;

юксак маънавиятли, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, яшаш ҳудудидан қатъи назар барча ўқувчи-ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт комплекслари қуриш, уларни замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш, мазкур соҳада хусусий секторни ривожлантириш;

халқаро илғор тажрибадан фойдаланиб хорижий мутахассислар ва ташкилотларни жалб этган ҳолда юқори тежамкорлик, инновацион технологияларга асосланган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари тизимини жорий қилиш;

мавжуд ўқув-методик, моддий-техник базани ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, таълим жараёнига спортчилар тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги даражасини таъминлайдиган замонавий жиҳозлар ва техник воситаларни жорий этиш.


3. Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

а) болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини:

қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш қисми бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) қисми бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

б) умумтаълим мактабларида замонавий спорт залларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш қисми бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетлари маблағлари;

хорижий кредитлар ва грантлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Қуйидагилар:

а) болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини:

қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи этиб - тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси;

жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича буюртмачи этиб - Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги;

б) умумтаълим мактабларида спорт залларини:

қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича буюртмачи этиб - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифати мониторингини олиб бориш бўйича инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича филиаллари;

жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) ишлари бўйича буюртмачи этиб - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги белгилансин.

Бунда, жисмоний тарбия ва спорт объектларини ҳамда умумтаълим мактабларининг спорт заллари бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш, қурилиш объектлари мониторингини олиб бориш учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги масъул ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарор билан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва умумтаълим мактабларининг спорт залларини жиҳозлаш ишлари ҳар йили болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва умумтаълим мактабларини жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) манзилли дастурларини шакллантиришда инобатга олинишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар.

Белгилаб қўйилсинки, ҳар йили болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) манзилли дастурларини шакллантиришда ҳар бир таълим муассасасининг моддий-техника жиҳатидан амалда таъминланганлиги ҳолати ҳисобга олинади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилда ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда мазкур қарор билан бюджетдан ажратилиши назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағлар йўналтирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020-2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари лойиҳаларини шакллантиришда мазкур қарорга мувофиқ спорт объектларини белгиланган тартибда киритилишини таъминласин;

Қурилиш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар халқаро тажриба ва мамлакатнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб, турли хил спорт ўйинларига мослашувчан (трансформер), экологик тоза материаллар ва энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланиб ҳамда илғор технологиялар ва муҳандислик ечимларини қўллаган ҳолда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари намунавий лойиҳаларини қайта кўриб чиқсин ва жорий этсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

мазкур қарорга мувофиқ объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органлари томонидан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласинлар.

Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига Дастур доирасида ўз вақтида, сифатли, замонавий талаблар ҳамда маблағлар тежамкорлиги тамойиллари асосида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши, спорт объектларидан самарали фойдаланиш, уларнинг йил давомида узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида шахсий жавобгарлик юклатилади.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев ва халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 31 июлдаги

637-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2022 йилларда болалар ва ўсмирлар спорт

мактабларида қуриладиган, реконструкция қилинадиган

ва капитал таъмирланадиган спорт объектларининг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ


(млн. сўм)

Т/р

Ҳудудлар номи


Жами


шу жумладан:


Объектлар

сони


Суммаси


2020 йил


2021 йил


2022 йил


Объектлар

сони


Суммаси

Объектлар

сони


Суммаси

Объектлар

сони


Суммаси


Жами:


178

1 148 700

46

321 600,0

52

379 400,0

80

447 700,0

1

Қорақалпоғистон Республикаси


15

66 100

6

18 000,0

5

20 100,0

4

28 000,0

2

Андижон вилояти


17

99 000

3

29 000,0

6

32 000,0

8

38 000,0

3

Бухоро вилояти


12

85 000

4

17 000,0

3

30 000,0

5

38 000,0

4

Жиззах вилояти


11

48 200

4

15 000,0

2

15 200,0

5

18 000,0

5

Қашқадарё вилояти


10

104 100

3

31 000,0

5

33 100,0

2

40 000,0

6

Навоий вилояти


9

52 000

2

12 000,0

3

15 000,0

4

25 000,0

7

Наманган вилояти


16

75 900

6

24 200,0

4

26 000,0

6

25 700,0

8

Самарқанд вилояти


18

112 600

4

33 100,0

5

37 000,0

9

42 500,0

9

Сурхондарё вилояти


10

97 000

3

23 500,0

5

34 000,0

2

39 500,0

10

Сирдарё вилояти


9

55 500

1

13 000,0

2

19 500,0

6

23 000,0

11

Тошкент вилояти


17

96 000

2

30 000,0

3

26 000,0

12

40 000,0

12

Фарғона вилояти


12

98 100

2

31 600,0

4

38 500,0

6

28 000,0

13

Хоразм вилояти


8

72 200

3

19 200,0

2

24 000,0

3

29 000,0

14

Тошкент шаҳар


14

87 000

3

25 000,0

3

29 000,0

8

33 000,0

             





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 31 июлдаги

637-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2022 йилларда умумтаълим мактабларининг замонавий

спорт залларини қуриш ва реконструкция қилишнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Ишлар тури


Жами

сони


шу жумладан:


2

0

2

0


й

и

л


шундан:


2

0

2

1

й

и

л


шундан:


2

0

2

2

й

и

л


шундан:


9х18

12х24

9х18

12х24

18х30

9х18

12х24

Жами:

Жами


141

46

11

35

58

13

43

2

37

3

34

Янги қурилиш


52

18

6

12

11


11


23

1

22

Реконструкция


89

28

5

23

47

13

32

2

14

2

12

1

Қорақалпоғистон Республикаси

Жами


12

7

5

2

1

0

1

0

4

1

3

Янги қурилиш


12

7

5

2

1


1


4

1

3

Реконструкция













2

Андижон вилояти

Жами


22

10


10

7

0

7

0

5

1

4

Янги қурилиш


3

1


1

1


1


1


1

Реконструкция


19

9


9

6


6


4

1

3

3

Бухоро вилояти

Жами


9

2

1

1

7


7





Янги қурилиш


2




2


2





Реконструкция


7

2

1

1

5


5





4

Жиззах вилояти

Жами


7

3

1

2

1


1


3


3

Янги қурилиш


5

1

1


1


1


3


3

Реконструкция


2

2


2








5

Қашқадарё вилояти

Жами


2

1


1

1


1





Янги қурилиш













Реконструкция


2

1


1

1


1





6

Навоий вилояти

Жами


3




1


1


2


2

Янги қурилиш


2




1


1


1


1

Реконструкция


1








1


1

7

Наманган вилояти

Жами


11




10

4

6


1


1

Янги қурилиш













Реконструкция


11




10

4

6


1


1

8

Самарқанд вилояти

Жами


21

10

2

8

5


5


6


6

Янги қурилиш


4

1


1





3


3

Реконструкция


17

9

2

7

5


5


3


3

9

Сурхондарё вилояти

Жами


3




1

1



2


2

Янги қурилиш


1








1


1

Реконструкция


2




1

1



1


1

10

Сирдарё вилояти

Жами


6

2

1

1

4

3

1





Янги қурилиш


1




1


1





Реконструкция


5

2

1

1

3

3






11

Тошкент вилояти

Жами


10

4

1

3

3

1

2


3


3

Янги қурилиш


5

1


1

1


1


3


3

Реконструкция


5

3

1

2

2

1

1





12

Фарғона вилояти

Жами


23

5


5

12

4

6

2

6

1

5

Янги қурилиш


8

5


5





3


3

Реконструкция


15




12

4

6

2

3

1

2

13

Хоразм вилояти

Жами


8

2


2

3


3


3


3

Янги қурилиш


6

2


2

2


2


2


2

Реконструкция


2




1


1


1


1

14

Тошкент шаҳар

Жами


4




2


2


2


2

Янги қурилиш


3




1


1


2


2

Реконструкция


1




1


1





         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 август