язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2019 й. 636-сон "Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2019 й.

N 636




АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА

ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ВА ЮКЛАРНИ ШАҲАРДА,

ШАҲАР АТРОФИДА, ШАҲАРЛАРАРО ВА ХАЛҚАРО

ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ЮЗАСИДАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божи миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар.


3. "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат унитар корхонаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифалар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги икки ой муддатда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш ҳамда янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлар аро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 5 декабрдаги 994-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 июлдаги

636-сон қарорига

2-ИЛОВА



Автомобиль транспортида йўловчиларни ва

юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро

ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини

амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари

берилганлиги учун ундириладиган давлат божи

МИҚДОРЛАРИ

    

Т/р

Фаолият тури

Сиғими

(йўловчи ўрни ва юк кўтариш қуввати)

Автомототранспорт воситасининг

бир бирлиги учун 1 йилга

давлат божи суммаси

(энг кам ойлик иш ҳақи карралигида)

1

Йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш

14 ўрингача

1,0

14 ўриндан ортиқ

2,5

2

Йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш

1 та транспорт воситаси учун

8,0

3

Йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш

4 ўрингача

2,0

4 ўриндан ортиқ

3,5

4

Йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш

19 ўрингача

2,0

19 ўриндан ортиқ

4,0

5

Йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш

1 та транспорт воситаси учун

8,0

6

Йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш

4 ўрингача

2,0

4 ўриндан ортиқ

3,5

7

Йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш

30 ўрингача

6,0

30 ўриндан ортиқ

16,5

8

Йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш

1 та транспорт воситаси учун

19,5

9

Йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш

1 та транспорт воситаси учун

5,5

10

Йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш

12 ўриндан ортиқ

28,0

11

Йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш

1 та транспорт воситаси учун

22,0

12

Йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш

1 та транспорт воситаси учун

7,0

13

Юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш

3,5 тоннагача

1,0

3,5 тоннадан 10 тоннагача

2,5

10 тоннадан 16 тоннагача

4,0

16 тоннадан ортиқ

5,5

14

Юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

3,5 тоннагача

2,0

3,5 тоннадан 10 тоннагача

4,0

10 тоннадан 16 тоннагача

5,5

16 тоннадан ортиқ

7,0

15

Юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш

1 таюк кўтарувчи транспорт воситаси учун

7,0

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 июль