ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2019 й. 643-сон "Жиззах вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2019 й.

N 643



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА

САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Кейинги йилларда Жиззах вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда, бунинг натижасида йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 76 млрд сўм ва экспорт ҳажми 20 млн АҚШ долларидан юқори бўлган 5 мингдан ортиқ кичик корхоналар ташкил этилди ва фаолият юритмоқда.

Шу билан бирга, айрим туманлар раҳбарлари томонидан саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этиш масаласида тизимли ва амалий чоралар кўришга зарур эътибор қаратилмаяпти, вилоятнинг мавжуд ишлаб чикариш, хом ашё ва экспорт имкониятидан етарли даражада фойдаланилмаяпти.

Жиззах вилоятини қўшимча қувватлардан фойдаланган ҳолда хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича қўшимча қувватларни ташкил этиш, юқори технологияли ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали комплекс ривожлантириш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш ва ҳудуд аҳолисининг фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ушбу қарорга 1-иловага* мувофиқ ер участкалари ҳисобига "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда "Жиззах" ЭИЗ деб аталади) ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қуйилсиики:

"Жиззах" ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда "Жиззах" ЭИЗ қатнашчилари томонидан қопланади;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашдан тушган маблағлар янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш учун мақсадли сарфланади.


3. Жиззах вилоятидаги фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектлари негизида ташкил этиладиган кичик саноат зоналари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қуйилсинки:

Жиззах вилояти кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига 5 йилга узоқ муддатли ижарага берилади, кейинчалик бизнес-режаларни бажариш, иш ўринлари ташкил этиш ва сақлаш, барча турдаги солиқларни ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан мулк ҳуқуқи берилади;

кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлиги учун ижара муддати даврида ижарага берилган майдонда амалга ошириладиган фаолият турига қараб, ортиб борувчи коэффициентлар қўлланилмайди, ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланади.


5. Жиззах вилоят ҳокимлиги:

а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига "Жиззах" ЭИЗ ҳудудининг чегараларини аниқлаш ва белгилаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда ''Жиззах" ЭИЗнинг кенгайтириладиган ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

в) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига "Жиззах" ЭИЗ ҳудудининг бош режаси ишлаб чиқилиши таъминласин;

г) Жиззах вилоятидаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши билан биргаликда Жиззах вилоятидаги "Жиззах" ЭИЗ ва кичик саноат зоналари ҳудудида лойиҳалар доирасида объектларни қуриш ёки модернизация қилиш ва ўз вақтида ишга тушириш бўйича тасдиқланган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда тизимли назорат қилинишини таъминласин;

д) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга 2-иловада* кўрсатилган Жиззах вилояти кичик саноат зоналари ҳудудининг архитектура режаси ишлаб чиқилишини таъминласин;

е) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда инвесторлар билан ишлаш ва барча алоқадор давлат тузилмаларининг ишларини "ягона дарча" тамойили бўйича мувофиқлаштириш, шу жумладан, Жиззах вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларидан ташқарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таъсирчан механизмни ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Жиззах вилоят ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 август
















































Время: 0.1776
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск