ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2019 й. ПҚ-4412-сон "Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
02.08.2019 й.
N ПҚ-4412
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
СУҒУРТА БОЗОРИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ
ВА УНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИНИ
ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Республикада молия бозорини янада ривожлантириш, аҳолини сифатли молиявий хизматлар билан қамраб олиш кўламини кенгайтириш, суғурта ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ушбу соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашга, аҳоли ҳаётининг сифати ва даражасини оширишга йўналтирилган молиявий хизматларни фаол ривожлантириш республикада суғурта бозорининг ролини кучайтиришни ва суғурта воситаларини кенг қўллашни тақозо этмоқда.
Миллий суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш, суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган янги турларини жорий этиш, истеъмолчиларнинг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга ошириш бўйича Давлат дастурига мувофиқ:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
суғурта соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини ҳамда ушбу соҳадаги энг яхши жаҳон тажрибаларини изчил жорий этиш;
тартибга солиш ва пруденциал назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали суғурта бозорининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган суғурта фаолиятини тартибга солиш тизимини институционал ривожлантириш;
суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг капиталлашув даражасини, тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг активлари сифатини яхшилаш, шунингдек, суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини ривожлантириш;
суғурта брокерлари фаолиятини фаоллаштириш, суғурта агентларининг ишлаш тизимини такомиллаштириш, банксуғурта механизмларини жорий этиш, шунингдек, умуман суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ролини ошириш орқали суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш;
суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, аҳолининг суғурта саводхонлигини ва суғуртага бўлган ишончини ошириш, суғурта бозорининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
янги инновацион суғурта маҳсулотларини жорий этиш ва талаб юқори бўлган анъанавий маҳсулотларни ривожлантириш орқали кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмларини, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш;
суғурта фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш соҳасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш;
суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш;
миллий суғурта бозорининг ижобий имижини шакллантириш ва юқори даражада ушлаб туриш ҳамда инвестициявий жозибадорлигини, шу жумладан миллий суғурта бозорини халқаро ва хорижий суғурта бозорлари билан интеграциялаш орқали ошириш.
2. Қуйидагилар:
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 1-иловага мувофиқ;
2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, шунингдек, мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун шахсий масъулият юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:
суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти турларига боғлиқ ҳолда дифференциацияланган устав капитали минимал миқдорларини 3-иловага мувофиқ 2020-2022 йилларда босқичма-босқич ошириш тўғрисидаги;
даромадларнинг 20 фоизигача миқдоридаги ажратмалар ҳисобига, уларни чегириладиган харажатларга киритган ҳолда шакллантириладиган суғурта ташкилоти захира жамғармасининг чекланган миқдорини суғурта ташкилоти устав фондининг 50 фоизигача ошириш тўғрисидаги;
суғуртанинг айрим турлари бўйича электрон полисларни ("Е-полис"), шу жумладан Интернет, мобил иловалар, инфокиосклар орқали расмийлаштириш механизмини жорий этиш, уларни қоғоз шаклидаги суғурта шартномаларига (полисларига) тенглаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
4. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
юридик шахслар - суғурта (қайта суғурта) брокерлари ва суғурта агентлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси комиссия мукофотининг 13 фоизи миқдорида белгиланади;
суғурта (қайта суғурта) ташкилотининг бошқа суғурта (қайта суғурта) ташкилотлари устав фондларида иштирок этишига йўл қўйилмайди, суғуртанинг бошқа тармоқларидаги суғурта ташкилотлари устав фондларида уларнинг ўзаро иштирокини чеклаш шартларида иштирок этиш бундан мустасно;
ваколатли давлат органи суғурталовчилар томонидан қўлланилаётган суғурта тарифларини, истеъмолчиларнинг суғурта хизматлари сифатидан қониқиши даражасини, шунингдек, суғурта маҳсулотларининг самарадорлигини таҳлил қилиш асосида суғурта захираларининг қабул қилинаётган таваккалчиликларга мақбуллигини таъминлайдиган суғурта захираларининг минимал даражасини белгилайди.
5. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ қайта суғурталовчи (қайта суғурта брокери) суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта мажбуриятларининг камида 50 фоизи миқдорида қайта суғурталаш бўйича офертани (қайта суғурталаш шартномаларини тузиш таклифларини) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурталаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган суғурта ташкилотларига юбориши шарт. Бунда:
оферта шартлари суғурта мажбуриятларини хорижий суғурта ташкилотларига қайта суғурталашга бериш шартларига мувофиқ бўлиши керак;
оферта акцепти ёки акцептни рад этиш қайта суғурталовчилар - маҳаллий суғурта ташкилотлари томонидан, агар офертада акцепт учун кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, икки иш кунидан кечикмаган ҳолда амалга оширилади;
суғурта мажбуриятлари қайта суғурталовчи - маҳаллий суғурта ташкилоти томонидан ўзининг ушлаб қолиш ҳажми доирасида қабул қилинади;
қайта суғурталовчи - маҳаллий суғурта ташкилоти суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда ва асосий суғурта шартномаси бўйича суғурта тўловини амалга оширишда қайта суғурталаш шартномаси шартлари доирасида қайта суғурта қилдирувчининг қарорларига амал қилади.
Белгилансинки, ушбу банд талаблари облигатор қайта суғурталашга татбиқ этилмайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва инвестиция битимларида ўзгача тартиб назарда тутилган бўлса, қўлланилмайди.
6. Белгилаб қўйилсинки, жисмоний шахслар даромадларининг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш (барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича суғурта мукофотларини тўлаш учун Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган қисми юзасидан солиқ имтиёзлари қуйидаги шартларда қўлланилади:
а) суғурта суммаси шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бирйўла тўланганда. Бунда суғурта бадалларини тўлаш суғурта суммасини тўлаш санасидан олдинги 12 ойлик даврда ўсиб бормайдиган тартиб бўйича амалга оширилган бўлиши керак.
Шартнома бўйича суғурталанган шахснинг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш (барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича муайян ёшгача ёки санагача яшашидан бошқача тарздаги суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда суғурта қопламасини ёки суғурта суммасини тўлаш кўрсатиб ўтилган имтиёз қўлланилган ҳолда шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан 12 ой ўтмасдан амалга оширилиши мумкин;
б) рента (аннуитет) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бошланганда. Бунда жорий рентани (аннуитетни) тўлаш санасида шартнома бўйича ҳақиқатда жамланган маблағлар (захира) суммаси кўрсатиб ўтилган рента (аннуитет)нинг тўрт бараваридан кам бўлмаслиги керак;
в) рентани (аннуитетни) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан 12 ой ўтмасдан бошланганда. Бунда дастлабки рентани (аннуитетни) тўлаш бошланадиган пайтда ҳақиқатда тўланган суғурта бадаллари суммаси шартнома бўйича суғурта мукофотининг йиллик миқдоридан кам бўлмаслиги керак ва ренталарни (аннуитетларни) тўлаш ушбу банднинг "б" кичик банди талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш шартномаси муддатидан олдин тўхтатилиши ёки ушбу банд талаблари бузилиши муносабати билан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинган ва бюджетга ўтказилганда суғурталовчи томонидан суғурталанувчига олинган суғурта мукофотлари суммаси, жисмоний шахсларнинг даромадидан ушлаб қолинган солиқ ва қайтариладиган маблағлар тўғрисида маълумотнома берилади.
7. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ходимларини соҳага ихтисослашган олий таълим муассасаларининг "Суғурта иши" таълим йўналиши бўйича сиртқи ва кечки бўлимларга тест синовлари ўтказилмасдан, белгиланган қабул квоталаридан ташқари пулли-контракт асосида қабул қилиш тартиби жорий этилсин.
Бунда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш суҳбат якунлари бўйича ва қуйидагилар:
ходимда умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти ва суғурта бозорида камида 2 йил амалий иш стажи мавжуд бўлиши;
контракт иш берувчи - суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан кафолатли тўланиши ва ходим - битирувчи ўқишни тамомлагандан кейин суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси штатида 3 йил мобайнида мажбурий ишлаб бериши шарти билан амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда суғурта бозори мутахассисларининг хорижий таълим ва бошқа ташкилотларда таълим олиши, малака ошириши ва стажировка ўташи тизимли асосда ташкил этилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасига суғурта бозори мутахассисининг чет элда ўқиши, малакасини ошириши ёки стажировка ўташи зарурлигини асослантирган ҳолда унга нисбатан тавсия хатини белгиланган тартибда "Эл-юрт умиди" жамғармасига киритиш ҳуқуқи берилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2019 йил 30 ноябрга қадар Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматининг техник кўмагида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастурига суғурта фаолияти соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш бўйича алоҳида йўналиш киритиш масаласини кўриб чиқсин.
10. Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
11. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
суғурта бозорининг ишлаши ва унинг профессионал иштирокчилари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан суғурта фаолияти соҳасидаги статистик ва молиявий кўрсаткичларни мунтазам эълон қилиш йўли билан таъминлаш;
суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта муносабатларининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва жамиятда суғурта маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан чет элда, шунингдек, халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш;
суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти, суғурта захираларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича мажбурий норматив ва талабларни белгилаш, шунингдек, самарали суғурта фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан суғурта фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича белгиланган норматив ва талабларга риоя этилишини назорат қилиш;
суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш, актуарийлар фаолиятини сертификатлаш;
суғурта бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, масофавий назорат қилиш ва тезкор онлайн-мониторингини олиб бориш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган анъанавий турларини ривожлантиришга ва янги турларини жорий қилишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги фаолияти соҳасида суғурта ҳимоясини кучайтириш;
хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан суғурта фаолияти соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш.
12. Белгилансинки:
Агентлик суғурта бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш қисмидаги барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Агентликни сақлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
Агентликка Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор бошчилик қилади;
Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади;
Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
13. Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизими бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида 28 бирлик этиб белгилансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 30 ноябрга қадар:
мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини;
Сирдарё вилоятида 2020 йилдан бошлаб "даволанган ҳолат" учун тиббий хизматлар тўлови механизмини ва "жон боши нормативи" асосида молиялаштириш тизими методологиясини, шунингдек, 2021 йилдан бошлаб - мажбурий тиббий суғурта тизимини тажриба-синов тарзида жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига:
а) икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини, шу жумладан Агентлик тузилмаси ва Агентлик тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутган ҳолда;
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни;
б) 2020 йил 1 январга қадар суғурта ташкилотларининг фаолиятини таваккалчиликка қаратилган ёндашув асосида тартибга солишга йўналтирилган, суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегияси лойиҳасини киритсин.
16. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 4-иловага мувофиқ;
ушбу қарорни амалга ошириш бўйича Батафсил амалий тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳ (Ж. Қўчқоров):
ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар сўзсиз ижро этилишининг мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини, шунингдек, уларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишининг ташкил этилишини;
2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб борилишини;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда мазкур қарорнинг ижроси юзасидан ахборот киритиб борилишини таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ҳамда мавзули кўрсатувлар ва эшиттиришларни ташкил этсин.
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 2 августдаги
ПҚ-4412-сон қарорига
1-ИЛОВА
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Изоҳ: ушбу "Йўл харитаси"га киритилган чора-тадбирларни бажариш доирасида Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси, суғурта ва актуар ташкилотлари, шунингдек, суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари улар билан келишилган ҳолда жалб этилиши мумкин.
Президентининг
2019 йил 2 августдаги
ПҚ-4412-сон қарорига
2-ИЛОВА
2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Кўрсаткичлар номи |
2018 й. (факт)
|
2019 й. |
2020 й. |
2021 й. |
2022 й. |
Ўсиш |
1. |
Суғурта хизматларининг ЯИМдаги улуши (фоиз)
|
0,4 |
0,5 |
0,6 |
0,7 |
0,8 |
2,0 баравар
|
2. |
Аҳоли жон бошига суғурта мукофотининг миқдори (минг сўм)
|
50,0 |
65,0 |
88,0 |
114,0 |
148,0 |
3,0 баравар
|
3. |
Жами суғурта мукофотларининг ҳажми (трлн сўм)
|
1,6 |
2,1 |
2,9 |
3,8 |
5,2 |
3,3 баравар
|
4. |
Суғурта ташкилотларининг жами устав капитали (трлн сўм)
|
0,5 |
0,8 |
0,9 |
1,0 |
1,2 |
2,4 баравар
|
5. |
Суғурта ташкилотларининг жами активлари (трлн сўм)
|
2,5 |
3,0 |
3,6 |
4,3 |
5,2 |
2,1 баравар
|
6. |
Суғурта ташкилотларининг жами инвестициялари (трлн сўм)
|
2,0 |
2,5 |
3,3 |
4,1 |
5,3 |
2,7 баравар
|
7. |
Суғурта хизматлари турларининг сони (бирлик)
|
105 |
115 |
135 |
155 |
175 |
1,7 баравар
|
8. |
Ҳудудий бўлинмалар сони (бирлик)
|
1 450 |
1 500 |
1 580 |
1 660 |
1 740 |
1,2 баравар
|
Изоҳ: мақсадли кўрсаткичларга суғуртани ривожлантириш давлат ва ҳудудий дастурларини амалга ошириш натижаларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Президентининг
2019 йил 2 августдаги
ПҚ-4412-сон қарорига
3-ИЛОВА
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар)
учун устав капиталининг
МИНИМАЛ МИҚДОРЛАРИ
млн сўм
Т/р |
Суғурта фаолиятининг турлари
|
2020 йил 1 июлдан |
2022 йил 1 июлдан |
1. |
Умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида ихтиёрий суғурта
|
15 000 |
20 000 |
2. |
Умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида мажбурий суғурта
|
25 000 |
35 000 |
3. |
Фақат қайта суғурта
|
35 000 |
45 000 |
Президентининг
2019 йил 2 августдаги
ПҚ-4412-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини
ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришга
кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
Ж. Қўчқоров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари
|
лавозим бўйича |
- |
Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
|
Т. Ишметов |
- |
молия вазирининг биринчи ўринбосари
|
лавозим бўйича |
- |
иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари
|
Б. Юсупалиев |
- |
соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
|
К. Шарипов |
- |
олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
|
О. Умаров |
- |
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари
|
Х. Мелиев |
- |
адлия вазирининг ўринбосари
|
Ш. Вафаев |
- |
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари
|
С. Холхўжаев |
- |
Марказий банк раисининг ўринбосари
|
М. Мирзаев |
- |
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
|
Н. Шарипов |
- |
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси
|
А. Хайдаров |
- |
Давлат активларини бошқариш агентлигининг директори
|
О. Назиров |
- |
Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг директори
|
- |
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори
|
|
лавозим бўйича |
- |
Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби
|
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Президентининг
2019 йил 2 августдаги
ПҚ-4412-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 2 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг
суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини
таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4412-сон
қарорини амалга ошириш бўйича батафсил
АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Қарорнинг бандлари |
Амалга ошириш шакли ва ижро муддати |
Назорат учун масъул
|
|
Ишчи гуруҳдан |
Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра- циясидан
|
|||
1. |
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: суғурта соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини ҳамда ушбу соҳадаги энг яхши жаҳон тажрибаларини изчил жорий этиш; |
Суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари кесимида батафсил чора-тадбирлар режаси |
Т. Ишметов, лавозим бўйича - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори |
Ж. Қўчқоров, Г. Саидова |
тартибга солиш ва пруденциал назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали суғурта бозорининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган суғурта фаолиятини тартибга солиш тизимини институционал ривожлантириш; |
ишлаб чиқиш: 2019-2020 йиллар учун - 2019 йил 1 сентябргача; |
|||
суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг капиталлашув даражасини, тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг активлари сифатини яхшилаш, шунингдек суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини ривожлантириш; суғурта брокерлари фаолиятини фаоллаштириш, суғурта агентларининг ишлаш тизимини такомиллаштириш, банксуғурта механизмларини жорий этиш, шунингдек умуман суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ролини ошириш орқали суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш; суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, аҳолининг суғурта саводхонлигини ва суғуртага бўлган ишончини ошириш, суғурта бозорининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; янги инновацион суғурта маҳсулотларини жорий этиш ва талаб юқори бўлган анъанавий маҳсулотларни ривожлантириш орқали кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмларини, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш; суғурта фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш соҳасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш; суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш; миллий суғурта бозорининг ижобий имижини шакллантириш ва юқори даражада ушлаб туриш ҳамда инвестициявий жозибадорлигини, шу жумладан миллий суғурта бозорини халқаро ва хорижий суғурта бозорлари билан интеграциялаш орқали ошириш.
|
амалга ошириш: 2019-2020 йиллар давомида |
|||
2. |
2. Қуйидагилар: 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 1-иловага мувофиқ; 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
Суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари кесимида батафсил чора-тадбирлар режаси |
Т. Ишметов, лавозим бўйича - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори |
Ж. Қўчқоров, Г. Саидова |
Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, шунингдек мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун шахсий масъулият юклансин.
|
ишлаб чиқиш: 2019-2020 йиллар учун - 2019 йил 1 сентябргача;
амалга ошириш: 2019-2020 йиллар давомида |
|||
3. |
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг: суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти турларига боғлиқ ҳолда дифференциацияланган устав капитали минимал миқдорларини 3-иловага мувофиқ 2020-2022 йилларда босқичма-босқич ошириш тўғрисидаги; |
Комплекс чора-тадбирлар I босқич - 2020 йил 1 июлгача; II босқич - 2022 йил 1 июлгача
|
лавозим бўйича - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори |
Ж. Қўчқоров, Г. Саидова |
даромадларнинг 20 фоизигача миқдоридаги ажратмалар ҳисобига, уларни чегириладиган харажатларга киритган ҳолда шакллантириладиган суғурта ташкилоти захира жамғармасининг чекланган миқдорини суғурта ташкилоти устав фондининг 50 фоизигача ошириш тўғрисидаги; |
2020 йил 1 январгача |
М. Мирзаев |
||
суғуртанинг айрим турлари бўйича электрон полисларни ("Е-полис"), шу жумладан Интернет, мобил иловалар, инфокиосклар орқали расмийлаштириш механизмини жорий этиш, уларни қоғоз шаклидаги суғурта шартномаларига (полисларига) тенглаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
|
2020 йил 1 январгача |
О. Умаров, лавозим бўйича - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори |
||
4. |
4. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб: юридик шахслар - суғурта (қайта суғурта) брокерлари ва суғурта агентлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси комиссия мукофотининг 13 фоизи миқдорида белгиланади; |
Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил 1 январгача |
М. Мирзаев |
Ж. Қўчқоров, Г. Саидова |
суғурта (қайта суғурта) ташкилотининг бошқа суғурта (қайта суғурта) ташкилотлари устав фондларида иштирок этишига йўл қўйилмайди, суғуртанинг бошқа тармоқларидаги суғурта ташкилотлари устав фондларида уларнинг ўзаро иштирокини чеклаш шартларида иштирок этиш бундан мустасно; |
2020 йил 1 январгача |
лавозим бўйича - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори |
||
ваколатли давлат органи суғурталовчилар томонидан қўлланилаётган суғурта тарифларини, истеъмолчиларнинг суғурта хизматлари сифатидан қониқиши даражасини, шунингдек суғурта маҳсулотларининг самарадорлигини таҳлил қилиш асосида суғурта захираларининг қабул қилинаётган таваккалчиликларга мақбуллигини таъминлайдиган суғурта захираларининг минимал даражасини белгилайди.
|
2020 йилдан йилига кўпи билан бир марта |
лавозим бўйича - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори |
||
5. |
5. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ қайта суғурталовчи (қайта суғурта брокери) суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта мажбуриятларининг камида 50 фоизи миқдорида қайта суғурталаш бўйича офертани (қайта суғурталаш шартномаларини тузиш таклифларини) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурталаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган суғурта ташкилотларига юбориши шарт. Бунда: оферта шартлари суғурта мажбуриятларини хорижий суғурта ташкилотларига қайта суғурталашга бериш шартларига мувофиқ бўлиши керак; оферта акцепти ёки акцептни рад этиш қайта суғурталовчилар - маҳаллий суғурта ташкилотлари томонидан, агар офертада акцепт учун кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, икки иш кунидан кечикмаган ҳолда амалга оширилади; суғурта мажбуриятлари қайта суғурталовчи - маҳаллий суғурта ташкилоти томонидан ўзининг ушлаб қолиш ҳажми доирасида қабул қилинади; қайта суғурталовчи - маҳаллий суғурта ташкилоти суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда ва асосий суғурта шартномаси бўйича суғурта тўловини амалга оширишда қайта суғурталаш шартномаси шартлари доирасида қайта суғурта қилдирувчининг қарорларига амал қилади. Белгилансинки, ушбу банд талаблари облигатор қайта суғурталашга татбиқ этилмайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва инвестиция битимларида ўзгача тартиб назарда тутилган бўлса, қўлланилмайди.
|
Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар 2019 йил 1 октябргача |
Т. Ишметов |
Ж. Қўчқоров, Б. Мавлонов |
6. |
6. Белгилаб қўйилсинки, жисмоний шахслар даромадларининг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш (барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича суғурта мукофотларини тўлаш учун Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган қисми юзасидан солиқ имтиёзлари қуйидаги шартларда қўлланилади: а) суғурта суммаси шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бирйўла тўланганда. Бунда суғурта бадалларини тўлаш суғурта суммасини тўлаш санасидан олдинги 12 ойлик даврда ўсиб бормайдиган тартиб бўйича амалга оширилган бўлиши керак. Шартнома бўйича суғурталанган шахснинг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш (барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича муайян ёшгача ёки санагача яшашидан бошқача тарздаги суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда суғурта қопламасини ёки суғурта суммасини тўлаш кўрсатиб ўтилган имтиёз қўлланилган ҳолда шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан 12 ой ўтмасдан амалга оширилиши мумкин; б) рента (аннуитет) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бошланганда. Бунда жорий рентани (аннуитетни) тўлаш санасида шартнома бўйича ҳақиқатда жамланган маблағлар (захира) суммаси кўрсатиб ўтилган рента (аннуитет)нинг тўрт бараваридан кам бўлмаслиги керак; в) рентани (аннуитетни) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан 12 ой ўтмасдан бошланганда. Бунда дастлабки рентани (аннуитетни) тўлаш бошланадиган пайтда ҳақиқатда тўланган суғурта бадаллари суммаси шартнома бўйича суғурта мукофотининг йиллик миқдоридан кам бўлмаслиги керак ва ренталарни (аннуитетларни) тўлаш ушбу банднинг "б" кичик банди талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш шартномаси муддатидан олдин тўхтатилиши ёки ушбу банд талаблари бузилиши муносабати билан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинган ва бюджетга ўтказилганда суғурталовчи томонидан суғурталанувчига олинган суғурта мукофотлари суммаси, жисмоний шахсларнинг даромадидан ушлаб қолинган солиқ ва қайтариладиган маблағлар тўғрисида маълумотнома берилади.
|
Ташкилий чора-тадбирлар 2019 йил 15 августгача |
Т. Ишметов |
Ж. Қўчқоров, Г. Саидова |
7. |
7. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ходимларини соҳага ихтисослашган олий таълим муассасаларининг "Суғурта иши" таълим йўналиши бўйича сиртқи ва кечки бўлимларга тест синовлари ўтказилмасдан, белгиланган қабул квоталаридан ташқари пулли-контракт асосида қабул қилиш тартиби жорий этилсин. Бунда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш суҳбат якунлари бўйича ва қуйидагилар: ходимда умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти ва суғурта бозорида камида 2 йил амалий иш стажи мавжуд бўлиши; контракт иш берувчи - суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан кафолатли тўланиши ва ходим - битирувчи ўқишни тамомлагандан кейин суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси штатида 3 йил мобайнида мажбурий ишлаб бериши шарти билан амалга оширилади.
|
Комплекс чора-тадбирлар 2020 йил 1 майгача |
К. Шарипов, лавозим бўйича - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори |
А. Абдухакимов, Б. Мавлонов |
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда суғурта бозори мутахассисларининг хорижий таълим ва бошқа ташкилотларда таълим олиши, малака ошириши ва стажировка ўташи тизимли асосда ташкил этилишини белгиланган тартибда таъминласин. Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасига суғурта бозори мутахассисининг чет элда ўқиши, малакасини ошириши ёки стажировка ўташи зарурлигини асослантирган ҳолда унга нисбатан тавсия хатини белгиланган тартибда "Эл-юрт умиди" жамғармасига киритиш ҳуқуқи берилсин.
|
Ташкилий чора-тадбирлар 2019 йил 1 сентябргача, келгусида - ҳар йили |
А. Бекмурадов, Т. Ишметов, лавозим бўйича - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори |
Ж. Қўчқоров, Б. Мавлонов |
|
9. |
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2019 йил 30 ноябрга қадар Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматининг техник кўмагида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастурига суғурта фаолияти соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш бўйича алоҳида йўналиш киритиш масаласини кўриб чиқсин.
|
Ташкилий чора-тадбирлар 2019 йил 30 ноябргача |
Ш. Вафаев, лавозим бўйича - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори |
Э. Ғаниев, Б. Мавлонов |
10. |
10. Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2019 йил 1 октябргача |
Т. Ишметов |
Ж. Қўчқоров, Б. Мавлонов |
11. |
11. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: суғурта бозорининг ишлаши ва унинг профессионал иштирокчилари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан суғурта фаолияти соҳасидаги статистик ва молиявий кўрсаткичларни мунтазам эълон қилиш йўли билан таъминлаш; суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта муносабатларининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва жамиятда суғурта маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш; суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан чет элда, шунингдек халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш; суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти, суғурта захираларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича мажбурий норматив ва талабларни белгилаш, шунингдек самарали суғурта фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан суғурта фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича белгиланган норматив ва талабларга риоя этилишини назорат қилиш; суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш, актуарийлар фаолиятини сертификатлаш; суғурта бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, масофавий назорат қилиш ва тезкор онлайн-мониторингини олиб бориш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш; аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган анъанавий турларини ривожлантиришга ва янги турларини жорий қилишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги фаолияти соҳасида суғурта ҳимоясини кучайтириш; хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан суғурта фаолияти соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2019 йил 1 октябргача |
Т. Ишметов |
Ж. Қўчқоров, Б. Мавлонов |
12. |
12. Белгилансинки: Агентлик суғурта бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш қисмидаги барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади; Агентликни сақлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади; Агентликка Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор бошчилик қилади; Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади; Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2019 йил 1 октябргача |
Т. Ишметов |
Ж. Қўчқоров, Б. Мавлонов |
13. |
13. Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизими бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида 28 бирлик этиб белгилансин.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2019 йил 1 октябргача |
Т. Ишметов |
Ж. Қўчқоров, Б. Мавлонов |
14. |
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 30 ноябрга қадар: мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини; Сирдарё вилоятида 2020 йилдан бошлаб "даволанган ҳолат" учун тиббий хизматлар тўлови механизмини ва "жон боши нормативи" асосида молиялаштириш тизими методологиясини, шунингдек 2021 йилдан бошлаб - мажбурий тиббий суғурта тизимини тажриба-синов тарзида жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2019 йил 30 ноябргача |
Б. Юсупалиев, Т. Ишметов |
А. Абдухакимов, А. Даминов |
15. |
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига: а) икки ой муддатда: |
Т. Ишметов, лавозим бўйича - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори |
Ж. Қўчқоров, Б. Мавлонов |
|
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини, шу жумладан Агентлик тузилмаси ва Агентлик тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутган ҳолда; |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2019 йил 1 октябргача |
|||
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни; |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2019 йил 1 октябргача |
|||
б) 2020 йил 1 январга қадар суғурта ташкилотларининг фаолиятини таваккалчиликка қаратилган ёндашув асосида тартибга солишга йўналтирилган, суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегияси лойиҳасини киритсин.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2020 йил 1 январгача |
|||
16. |
16. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 4-иловага мувофиқ; ушбу қарорни амалга ошириш бўйича Батафсил амалий тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ишчи гуруҳ (Ж. Қўчқоров): |
лавозим бўйича - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори, Т. Ишметов |
Ж. Қўчқоров, Г. Саидова |
|
ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар сўзсиз ижро этилишининг мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини, шунингдек уларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишининг ташкил этилишини; |
доимий равишда |
|||
2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб борилишини; |
доимий равишда |
|||
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда мазкур қарорнинг ижроси юзасидан ахборот киритиб борилишини таъминласин
|
ҳар чорак якуни бўйича ойнинг 5 санасигача |
|||
17. |
17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ҳамда мавзули кўрсатувлар ва эшиттиришларни ташкил этсин.
|
Чиқишлар ва тематик кўрсатувлар 2019 йил 5 августгача |
Т. Ишметов, Н. Шарипов, О. Назиров, Б. Юсупалиев |
Ж. Қўчқоров, Б. Мавлонов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 3 август
"Халқ сўзи", 2019 йил 3 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 12 август, 32-сон, 549-модда