язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Алоқа ва ахборот-коммуникацион технологиялар/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 29.07.2019 й. 201-мҳ-сон "Таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 9-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.08.2019 й. 2140-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2019 й.

N 2140-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

29.07.2019 й.

N 201-мҳ


БУЙРУҒИ



Таксофон орқали телефон алоқа хизматларини

кўрсатиш қоидаларининг 9-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2010 йил 3 августдаги 290-сон буйруғи (рўйхат рақами 2140, 2010 йил 6 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 310-модда) билан тасдиқланган Таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 9-банди учинчи хатбошисидаги "милиция" деган сўз "ички ишлар органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           Ш. Садиков



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 557-модда