язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Қимматли қоғозлар қонунчилиги/ Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 26.07.2019 й. 2019-48-сон "Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.08.2019 й. 1911-6-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2019 й.

N 1911-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

26.07.2019 й.

N 2019-48


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1911, 2009 йил 25 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                   А. Назиров






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 18-банддаги "ташкилотнинг асосий муҳри" деган сўзлар "ташкилот раҳбарининг имзоси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 20-1-банднинг бешинчи хатбошисидан "ва унинг муҳри билан тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 555-модда