ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Болалар, ёшлар ва аёллар ташкилотлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2019 й. 649-сон "Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.08.2019 й.
N 649
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ УМУМЖАҲОН
АССОЦИАЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-
ҚУВВАТЛАШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, хорижий мамлакатларда ўқиётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси" нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинги ўринларда Ассоциация деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ассоциацияга юкланган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш, унинг тизимли фаолиятини йўлга қўйиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгаши ташкил этилсин.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари Ассоциациянинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари ва филиаллари билан ҳамкорликда фаолият олиб боришини ташкил этсин;
Ассоциациянинг мурожаатига асосан унинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари ва филиалларини очиш, хорижий мамлакатларнинг ваколатли органларидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини ташкил этиш, бино ва бошқа зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Мазкур бандда назарда тутилган масалаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ассоциациянинг маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
5. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ассоциация ваколатига кирадиган масалалар юзасидан амалий, консультатив ва методик ёрдам кўрсатиш учун куну тун хизмат кўрсатувчи ишонч телефони ишлашини ва махсус веб-порталнинг ишга туширилишини таъминласин.
6. Ассоциация Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 1-уй манзилидаги бинода бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 5 августдаги
649-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси
Маслаҳат кенгашининг
ТАРКИБИ
1. Куранбаев Кахрамон Кучкарович |
- |
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, Маслаҳат кенгаши раиси
|
2. Узаков Жамолиддин Эркинович |
- |
Вазирлар Маҳкамаси котибияти бош мутахассиси
|
3. Неъматов Илҳомжон Тўйчиевич |
- |
ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
|
4. Ташпўлатов Азиз Анварович |
- |
ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
|
5. Холмухамедов Муродулло Махмудович |
- |
олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари - Касб-ҳунар таълими маркази директори
|
6. Мухитдинов Эркин Мадорбекович |
- |
бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари
|
7. Назарбеков Озодбек Ахмадович |
- |
маданият вазирининг биринчи ўринбосари
|
8. Умаров Олимжон Мухаммаджанович |
- |
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари
|
9. Мансуров Юлбарсхон Набиевич |
- |
инновацион ривожланиш вазири ўринбосари
|
10. Раҳимов Бахтиёр Абдуғани ўғли |
- |
Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари
|
11. Зиядуллаев Махмуджон Джуракулович |
- |
Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари
|
12. Акбаров Саидакбархон Тохир ўғли |
- |
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари в. б.
|
13. Ташкенбаев Улуғбек Негматович |
- |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи
|
14. Курбанов Рустам Джавдатович |
- |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси
|
- |
Дин ишлари қўмитаси раисининг ўринбосари
|
|
16. Турсунқулов Ўткир Назирович |
- |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари
|
- |
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори
|
|
18. Жавлонов Шавкат Сардорович |
- |
Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари |
19. Жалилов Актам Ташназарович |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори
|
20. Нуритдинов Хайрулла Бокиджонович |
- |
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари
|
21. Меликулов Жуманазар Хаитович |
- |
Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари
|
22. Илҳомжонов Баҳром Маҳкамжонович |
- |
"Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши" ННТ раиси
|
23. Лавозимга кўра |
- |
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси, Маслаҳат кенгаши котиби
|
Изоҳ: Маслаҳат кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган (сайланган) ёки тегишли функциялар зиммасига юкланган шахслар киритилади.
2019 йил 5 августдаги
649-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси
фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини
ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 6 август