язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2019 й. 648-сон "Фахрий фуқаро" мақомини бериш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2019 й.

N 648



"ФАХРИЙ ФУҚАРО" МАҚОМИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, "Фахрий фуқаро" мақоми иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хайрия (меценатлик) фаолиятини амалган ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.


2. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга "Фахрий фуқаро" мақоми Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан берилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бунда қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан қабул қилинади, мақом берилиши тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси томонидан имзоланади ва топширилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга "Фахрий фуқаро" мақомини бериш ташаббуси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан илгари сурилган бўлса, бу ҳақдаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан қабул қилинади;

"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан имзоланади ва топширилади.


4. Қуйидагилар:

"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг буюртманомалари бўйича "Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                       А.Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 августдаги

648-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Фахрий фуқаро" мақомини бериш

тўғрисидаги гувоҳноманинг

НАМУНАСИ


"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномаси 110х75 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли иккита сатрдан иборат матн жойлашган: биринчи сатрда "Faxriy fuqaro maqomi", иккинчи сатрда "berilganligi to'g'risida" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOHNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.

Гувоҳноманинг пастки чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр юқорига, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли иккита сатрдан иборат матн жойлашган: биринчи сатрда "Honorary citizen", иккинчи сатрда "of conferring the status of" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "CERTIFICATE" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) оч кул рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Гувоҳноманинг ички чап томони (иккинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOHNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун "-sonli" сўзи ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

"___-sonli GUVOHNOMA" сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган. Учинчи чизиқда "ga" сўзи ёзилган.

Пастки чизиқдан 5 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 4 миллиметрли учта сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "ning", иккинчи сатрда "20__ y. "___" _______dagi", кейин 15 миллиметр узунлигида қарор (бўйруқ)нинг тартиб рақамини "-sonli" кўрсатиш учун чизиқ, учинчи сатрда ""___ qarori (buyrug'i)ga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр юқорида марказда "FAXRIY FUQARO" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган матн жойлашган.

Ундан 5 миллиметр пастда "unvoni berildi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи ёзилган.

Пастки чизиқдан 5 миллиметр қуйида, 4 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "M.O'", кейин 12 миллиметр узунлигида "Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайдиган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатиш ҳамда имзо қўйиш учун чизиқ, иккинчи сатрда "___"_______20__ yil" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "Certificate N ____" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун "N" белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

"Certificate N ____" сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 4 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "According to the order N _________", иккинчи сатрда "from _______"___" 20____ year", учинчи сатрда "honored with title of" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр юқорида марказда "HONORARY CITIZEN" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган матн жойлашган.

Пастки чизиқдан 5 миллиметр қуйида, 4 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "P.S", кейин 12 миллиметр узунлигида "Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайдиган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатиш ҳамда имзо қўйиш учун чизиқ, иккинчи сатрда "___"_______20__ year" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 августдаги

648-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


2-бандда:

олтинчи хатбошидаги "узайтирилади" сўзидан кейин ", ушбу банднинг еттинчи ва саккинзинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"Фахрий фуқаро" мақоми берилган чел эл фуқаролари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) давлат божи тўламасдан уч йил муддатгача кўп марта фойдаланиладиган визаларни олиш ҳуқуқига эга";


қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Ички ишлар вазирлиги томонидан "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар)га давлат божи тўланмасдан уч йил муддатгача кўп марталик кириш-чиқиш визалари берилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан уларнинг муддати узайтирилади";


8-банддаги "ундирилади" сўзидан кейин ", ушбу Тартибнинг 2-банди саккизинчи хатбошида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


қуйидаги мазмундаги 3-2-банд қўшилсин:

"3-2. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича 2 нусхада ариза-анкета;

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома;

35 х 45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат";


қуйидаги мазмундаги 23-17-банд қўшилсин:

"23-17. Ички ишлар органлари томонидан "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар)га давлат божи тўланмасдан уч йил муддатгача вақтинчалик прописка расмийлаштирилади ва узайтирилади";


Низомга 1-иловага қуйидаги мазмундаги 7-банд қўшилсин:

"7. "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 258-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


қуйидаги мазмундаги 7-1-банд қўшилсин:

"7-1. Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоятга бошқа давлатлардан келган "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча пропискадан ўтган жойлари бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича 2 нусхада ариза-анкета;

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома;

35 х 45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат";


қуйидаги мазмундаги 47-1-банд қўшилсин:

"47-1. Ички ишлар органлари томонидан "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар)га давлат божи тўланмасдан уч йил муддатгача вақтинчалик прописка расмийлаштирилади ва узайтирилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 553-модда