язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1995 йил 27 июль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

жиноятчиликка қарши курашишда

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Тошкент, 1995 йил 27 июль


Битимнинг 15-моддасига асосан

1995 йил 27 июлдан кучга кирган



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан буён "Томонлар" деб аталувчилар,

жиноятчилик, хусусан, унинг уюшган шакллари кучайиб бориши миқёслари ва тамойилларидан ташвишланаётганликларини билдириб,

инсоннинг ҳаёти, ҳуқуқи ва эрки, шаъни ва қадр-қимматига таҳдид солувчи кучлардан ишончли ҳимоя қилишни, жамият ва давлат манфаатларини таъминлашга интилишдан келиб чиқиб,

умумий равишда тан олинган инсон ҳуқуқлари ва эркига риоя қилишда халқаро ҳамкорликка муҳим аҳамият бериб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчиларга ҳаққоний жазо бериш борасидаги ҳужжатлари қоидаларини ҳисобга олиб,

фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида 1993 йил 22 январдаги Конвенцияни, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчиликка ва жиноятларнинг бошқа хавфли турларига қарши ҳамкорликда чоралар кўриш бўйича МДҲ ҳукуматлари бошлиқлари Кенгашининг 1993 йил 12 мартдаги қарори билан тасдиқланган Дастурни инобатга олиб,

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида 1992 йил 30 майдаги Шартнома қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги 1994 йил 2 мартдаги

...