язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Вьетнам Социалистик Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисида Битим (Ханой, 1995 йил 14 июль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати

ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ханой, 1995 йил 14 июль


(1995 йил 28 августдан кучга кирган)


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати (бундан буён матнда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар);

1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг аъзолари бўлгани ҳолда;

Юқорида кўрсатиб ўтилган Конвенцияга қўшимча равишда, ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида Битим тузиш истагида,

Қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битим ва унинг Иловаси мақсадлари йўлида:


a) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг еттинчи декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва у, берилган ҳар қандай вақтда Аҳдлашувчи Томонлар учун тузатиш ва иловалар амалда кучга эга эканлиги инобатга олиниб, қуйидагиларни ўз ичига олади: i) ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон қай даражада эътироф этишини эътиборга олиб, унинг 94 а)-моддасига биноан кучга кирган ҳар қандай тузатишни; ва, ii) Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ равишда тасдиқланган ҳар қандай Илова ва унга киритилган тузатишни;


b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Бош директорини, Вьетнам Социалистик Республикасига нисбатан эса, Вьетнам Фуқаро Авиацияси Маъмурияти - Транспорт вазирлигини ёки, ҳар қандай ҳолда, юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган вазифаларни ёки шунинг сингари вазифаларни амалга ошириш ваколати берилиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;


c) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;


d) "Ҳудуд" атамаси Давлатга нисбатан шу Давлат мухторияти остида белгиланган ер ҳудудлари (асосий ер ҳудуди ва ороллар), ички сувлар ва унга туташган ҳудудий сувлар ҳамда улар устидаги самовий кенгликни англатади;


е) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари уларга Чикаго Конвенциясининг 96-моддасида тегишли равишда белгиланган маъноларни англатади;


f) "ушбу Битим" атамаси унинг Иловаси ва унга ёки ушбу Битимга киритилган ҳар қандай тузатишларни англатади;


g) "фойдаланиш қийматлари" атамаси ҳаво кемаси, унинг экипажи, йўловчилар ва юкка тегишли хизматлар ва хизмат кўрсатиш воситаларини ўз ичига олгани ҳолда, тайёрагоҳ мулки ёки хизмат кўрсатиш воситаларидан ёки ҳаво навигацияси воситаларидан фойдаланиш учун авиакорхоналардан тегишли маъмурлар томонидан олинадиган ёки олиниш учун рухсат берилган қийматларни англатади;


h) "тариф" атамаси йўловчилар ва юк ташиш учун тўланадиган қийматни ва ўша қийматлар қўлланиладиган қоидаларни англатиб, у ўз ичига вакиллик ва бошқа қўшимча хизматлар учун тўланадиган воситачилик ҳақини олади, бироқ почтами ташиш учун тўланадиган хизмат ҳақи ёки қоидалари бундан мустаснодир;


i) "белгиланган йўналишлар" атамаси исталган Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси амалга ошириши учун ушбу Битим Иловасида белгиланган йўналишларни англатади;


к) "келишилган қатновлар" атамаси ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ равишда унинг Иловасида белгиланган йўналишлардаги, тайинланган авикорхона амалга ошириши мумкин бўлган ҳаво қатновини англатади.



2-модда. Чикаго конвенциясининг қўлланилиши


Чикаго Конвенцияси халқаро ҳаво қатновларида қўлланишга молик бўлганлиги боис, ушбу Битимнинг қоидалари унинг қоидаларига асос бўлади.



3-модда. Ҳуқу

...