язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 й. 666-сон "Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2019 й.

N 666




ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЙДОНЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланиш соҳасида қўшимча шарт-шароитлар яратилаётгани натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Бироқ, бугунги кунда ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, шунингдек, фойдаланилмаётган объектларни бошқа мулкдорлар номига расмийлаштириш орқали таъсирчан солиқ механизмидан қочиш ҳолатлари учрамоқда. Бу эса, ўз навбатида, фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш жараёнини мураккаблаштирмоқда.

Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига тезкор жалб этиш механизмини янада такомиллаштириш, бўш турган объектлардан оқилона фойдаланиш ҳамда улар негизида замонавий ишлаб чиқаришларни ва янги иш ўринларини ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда фойдаланилмаётган объектларга нисбатан таъсирчан солиқ механизми тартиботини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

мулкчилик шаклидан қатъи назар, фойдаланилмаётган объектларга солиқ органлари томонидан фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия хулосасини олмасдан, тўғридан-тўғри таъсирчан солиқ механизмини қўллаш;

фойдаланилмаётган объектлар хўжалик фаолиятига жалб этилганда, таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммаларини қайтариш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳининг (кейинги ўринда 1-ишчи гуруҳи деб аталади) намунавий таркиби 1-иловага мувофиқ;

фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳининг (кейинги ўринда 2-ишчи гуруҳи деб аталади) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;

фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ва хўжалик фаолиятига жалб этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ишчи гуруҳларига қуйидаги вазифалар юклансин:

а) 1-ишчи гуруҳи:

фойдаланилмаётган объектларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг рўйхатини шакллантиришни ташкил этиш;

фойдаланилмаётган объектларга нисбатан таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бўйича давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш;

б) 2-ишчи гуруҳи:

фойдаланилмаётган объектларни ишга тушириш муаммоларини ўрганиш;

аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ва фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишга доир лойиҳаларни ишлаб чиқишда ва инвесторларни жалб қилишда мулкдорга кўмаклашиш;

фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда хўжалик фаолиятига жалб қилинганлигини жойига борган ҳолда ўрганиш орқали таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги вазифалар юкланади:

фойдаланилмаётган объектларнинг ҳисобини юритиш;

фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб қилишни жадаллаштириш мақсадида оширилган ставкаларда солиқ ҳисоблаш. Бунда фойдаланилмаётган объект мулкдори - юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда мулкдор деб аталади) томонидан эътироз билдирилган, шунингдек, объектга кириш имкони бўлмаган ҳолларда таъсирчан солиқ механизми 1-ишчи гуруҳининг хулосаси асосида қўлланилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига фойдаланилмаётган объектлар ишга туширилганлигининг ҳисобини юритиш вазифалар юкланади;

в) фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

мол-мулк ва ер солиқлари ўрнатилган ставкага нисбатан уч ойга қадар икки баравар уч ой ўтгандан сўнг - беш баравар, олти ой ўтгандан сўнг - ўн баравар, 12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари миқдорида қўлланилади;

фойдаланилмаётган объектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қўлланиладиган солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг амал қилишини тўхтатиш.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хатловдан ўтказиш вақтида белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмай келинган бўлса (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно), бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари (кейинги ўринларда фойдаланилмаётган объектлар деб аталади) сифатида эътироф этилади;

давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектларни белгиланган тартибда сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш чоралари кўрилади;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан мустақил тузилган хулосалар ҳамда 1-ишчи гуруҳининг фойдаланилмаётган объектларга таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бўйича хулосаси давлат солиқ хизмати органларининг фойдаланилмаётган объект мулкдорига нисбатан таъсирчан солиқ механизмини қўллаши учун асос бўлади. Бунда мулкдорлар белгиланган шаклдаги солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан мол-мулк ва ер солиқлари оширилган ставкалар бўйича ҳисобланади;

фойдаланилмаётган объект бегоналаштирилганда, ушбу объект мулкдорига нисбатан 1-ишчи гуруҳининг хулосаси асосида қўлланилган таъсирчан солиқ механизми янги мулкдорга нисбатан ҳам қўлланилади;

фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммалари хўжалик фаолиятига жалб этилган объект мулкдорига тегишли миқдорда қайтарилади. Бунда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида тўланган солиқ суммасини қайтариш 2-ишчи гуруҳининг хулосаси асосида охирги 12 ой учун татбиқ этилади;

объект қиймати мавжуд бўлмаган ҳолларда, юридик шахсларга тегишли бўлган фойдаланилмаётган объектлар учун мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда мол-мулкнинг шартли қиймати ҳар бир квадрат метри учун Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараварида, Нукус шаҳри, вилоят марказлари ҳамда республика ва вилоятга бўйсунувчи йирик шаҳарларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараварида ҳамда бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварида белгиланади. Бунда объектнинг фойдаланилмаётган майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлганда, ҳисобланган солиқ суммасига 1,5 баравар миқдордаги кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади;

объект қиймати мазкур банднинг еттинчи хатбошида белгиланган тартибда аниқланадиган қийматдан паст бўлган ҳолларда юридик шахсларга тегишли бўлган фойдаланилмаётган объектларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш учун мол-мулкнинг шартли қийматини ҳисоблашда ушбу қарор билан белгиланган тартиб қўлланилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

икки ҳафта муддатда фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ҳамда фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳлари хулосаларининг намунавий шаклини тасдиқласин;

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда фойдаланилмаётган объектларни хатловдан ўтказиш, ишга тушириш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича ягона дастурий маҳсулот ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда оммавий ахборот воситалари ва Интернет ресурсларида ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятининг кенг ёритилишини таъминласин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

666-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фойдаланилмаётган объектларни

аниқлаш бўйича ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари


-

Ишчи гуруҳи раҳбари


Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи


-

Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

       



Ишчи гуруҳи аъзолари:


Туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр филиали бошлиғи



Туман (шаҳар) прокурори ўринбосари



Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи



Туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш маркази директори



Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси масъул ходими


-

Ишчи гуруҳи котиби

      

Изоҳ: Ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари бошқа лавозимга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Хатлов ўтказиш жараёнига заруратга қараб, бошқа алоқадор идора ва ташкилотлар жалб қилиниши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

666-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик

фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи


-

Ишчи гуруҳи раҳбари

         



Ишчи гуруҳи аъзолари:


Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи




Туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш маркази директори




Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази директори




Туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлими масъул ходими


-

Ишчи гуруҳи котиби

          

Изоҳ: Ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари бошқа лавозимга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

666-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ҳамда

хўжалик фаолиятига жалб этиш механизми

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



I. ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ОБЪЕКТЛАРНИ АНИҚЛАШ

ВА ТАЪСИРЧАН СОЛИҚ МЕХАНИЗМИНИ ҚЎЛЛАШ







1-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


Фойдаланилмаётган объектларни ўрганиш учун уларнинг рўйхатини шакллантириш.


Ҳар чоракда







2-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


Объектдан ҳақиқатдан фойдаланилмаётганлигига аниқлик киритиш мақсадида уларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ва хулоса тайёрлаш.


Хатлов натижаси бўйича бир иш кунида







3-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


1. Объектдан фойдаланилмаётганлиги тасдиқланган ҳолларда ушбу объект мулкдорларига хулосанинг бир нусхасини ҳамда оширилган ставкаларда ер ва мол-мулк солиқлари ҳисоботини тақдим этиш юзасидан огоҳлантириш хатини юбориш.



1. Хатлов натижаси бўйича икки иш кунида


2. Солиқ тўловчи юридик шахслар томонидан оширилган ставкаларда ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар ҳисоботлар тақдим этилмаганда, оширилган ставкада солиқларни ҳисоблаш ва солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига киритиш.


2. Кейинги ойнинг 12-санасига қадар







4-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


Оширилган ставкалар бўйича солиқ ҳисоблаш бўйича хулоса қилинган объект мулкдори томонидан ёзма эътироз билдирилган ҳолларда, қайта хатлов ўтказиш юзасидан 1-ишчи гуруҳига тақдимнома киритиш.


Эътироз келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида







5-босқич

1-ишчи гуруҳи


Объектдан ҳақиқатдан фойдаланилмаётганлигига аниқлик киритиш мақсадида уларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш вадавлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш.


Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида







6-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


1. Объектдан фойдаланилмаётганлиги тўғрисида 1-ишчи гуруҳи хулосасининг бир нусхасини ҳамда оширилган ставкаларда ер ва мол-мулк солиқлари ҳисоботини тақдим этиш юзасидан огоҳлантириш хатини ушбу объект мулкдорларига юбориш.



1. Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида


2. Солиқ тўловчи юридик шахслар томонидан оширилган ставкаларда ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар ҳисоботлар тақдим этилмаганда, оширилган ставкада солиқларни ҳисоблаш ва солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига киритиш.


2. Кейинги ойнинг 12-санасига қадар







II. ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ИШГА ТУШИРИШГА

КЎМАКЛАШИШ ВА УЛАРНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ







7-босқич

1-ишчи гуруҳи


Оширилган ставкалар бўйича солиқ ҳисоблаш бўйича хулоса қилинган объектлар тўғрисидаги маълумотларни 2-ишчи гуруҳига тақдим этиш.


Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида







8-босқич

2-ишчи гуруҳи


Фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, бартараф қилиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда уларнинг мулкдорларига кўмаклашиш.


Хулоса келиб тушганидан кейин, доимий







9-босқич

2-ишчи гуруҳи


Фойдаланилмаётган объектларнинг ишга туширилиши ва у билан боғлиқ лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиб бориш.


Лойиҳа ишга тушгунга қадар, доимий







10-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


Фойдаланилмаётган объектлар ишга туширилганлигиҳисобини юритиш.


Доимий








III. ТАЪСИРЧАН СОЛИҚ МЕХАНИЗМИ ҚЎЛЛАНИЛГАН

ОБЪЕКТЛАР БЎЙИЧА ОШИРИЛГАН СТАВКАЛАРДА

ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚ СУММАЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ







11-босқич

2-ишчи гуруҳи


Хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги сабабли таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдорларининг ёзма аризаси келиб тушганда, жойига борган ҳолда ўрганиш.


Ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида







12-босқич

2-ишчи гуруҳи


Фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда ишга туширилиб, хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги аниқланган тақдирда, таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдори ҳамда давлат солиқ хизмати органига хулоса тақдим этиш.


Икки иш кунида







13-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


Фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги тўғрисидаги хулоса асосида қўлланилган таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш ва солиқ тўловчининг шахсий карточкасига тегишли ёзувларни киритиш, мажбурий ундирув чораларини тўхтатиш.


Хулоса келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида







14-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


Оширилган ставкаларни қўллаш натижасида охирги 12 ойлик давр учун ундирилган ер ва мол-мулк солиғи суммаларини хулоса асосида таъсирчан солиқ механизми бекор қилинган объект мулкдорига қайтариш.


Хулоса келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунда







IV. ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

(МОЛ-МУЛК ВА ЕР СОЛИҚЛАРИ ТЎЛОВЧИСИ БЎЛМАГАН)

АНИҚЛАШ ҲАМДА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА ЖАЛБ ЭТИШ







15-босқич

Туман (шаҳар) Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиаллари, қурилиш бўлимлари, фойдаланилмаётган объектни балансда сақловчилар, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари


Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш.


2019 йил 1 октябрга қадар, кейинчалик доимий







16-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари


Хатлов жараёнида аниқланган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.


Хатлов якуни бўйича уч кун ичида







17-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари


Фойдаланилмаётган объектни хўжалик фаолиятига жалб қилиш юзасидан балансда сақловчи ва унинг юқори ташкилотига тақдимнома юбориш.


Хатлов натижаси бўйича 3 кун ичида







18-босқич

Объектни балансда сақловчилар


Фойдаланилмаётган объектни давлат мулки сифатида сақлаш заруратини асослантириш, мазкур объектнинг хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш.


Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида







19-босқич

Ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, объектни балансда сақловчи


Объект бир ой ичида хўжалик фаолиятига жалб қилинмаган тақдирда, объектни ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказиш чораларини кўриш.


Белгиланган тартибда

20-босқич

Ваколатига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги


Фойдаланилмаётган объектнинг белгиланган тартибда хўжалик фаолиятига жалб қилинишини таъминлаш ёки объектни хусусий мулк сифатида сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.


Заруратга кўра

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 август