язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Тадбиркорлик/ Тикланиш ва тараққиёт жамғармалари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2019 й. ПҚ-4417-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2019 й.

N ПҚ-4417



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги марказий аппарати тузилмасига иқтисодиёт ва саноат вазирининг ҳудудларни, шу жумладан, Сирдарё вилоятини комплекс ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини қиcқартириш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари - Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 28 нафардан иборат бўлган (кейинги ўринларда - Агентлик) тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик директори икки нафар ўринбосарга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосарга эга;

Агентлик директорининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижрочи директори ҳисобланади (кейинги ўринларда - Жамғарма);

Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади;

Агентлик кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари маблағларини жалб қилиши мумкин;

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари тузилмаларида Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ўрнатилган умумий бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг ҳудудларда фаолият юритаётган ходимлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда ишлайдиган, бошқарув ходимларининг штат бирлиги 49 нафардан иборат кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилади.


4. Агентлик:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда номолиявий ёрдам турларини ҳамма соҳаларда кенгайтириш, шу жумладан, бизнес юритиш асослари ва соҳадаги қонун ҳужжатлари, тадбиркорлик фаолиятининг хавф-хатарларини баҳолаш кўникмаларини ўргатиш орқали тадбиркорларнинг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларида мувофиқлашган тарзда иштирок этишини, уларнинг малакасини ошириш, стажировкалар ва бошқалар ташкил этилишини таъминласин;

тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда фойдаланиладиган ускуналарнинг техник хусусиятлари, ўзини қоплаш муддати, маҳаллий хом ашё билан таъминланиши, сарфланадиган материаллар ҳисоб-китоби ва бозорлар, шу жумладан, хорижий бозорлар баҳосини ўз ичига олган электрон каталогини шакллантирсин, кейинчалик салоҳиятли лойиҳалар ва бизнес ташаббусларини танлаб олиш жараёни самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида улар Агентлик ва тижорат банкларининг веб-сайтларига жойлаштирилсин.


5. Жамғармани бошқариш кенгашининг Жамғарма Ижро этувчи дирекциясига ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 7 нафар бошқарув ходими штат бирлигини қўшимча ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Жамғарманинг ижро этувчи директорига Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан уларнинг хизматларига ҳақ тўлаган ҳолда малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.


6. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш бўйича электрон ҳужжат айланиш схемалари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхатини тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тизимли равишда кичик бизнес ва тадбиркорликни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш соҳасида иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари, иқтисодиёт ва саноат, Савдо-саноат палатаси, тижорат банкларининг туман бўлимлари раҳбарларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув курсларини, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклидаги курсларни ташкил этсин.


9. Жамғарма қуйидагиларни назарда тутувчи "Тадбиркор" ахборот тизимини яратиш ва ишга туширишда буюртмачи сифатида белгилансин:

тижорат банклари ва Жамғарма ўртасида электрон ҳужжат айланиши, шу жумладан, электрон рақамли имзо ёрдамида маълумот алмашиш;

яратиладиган автоматлаштирилган дастурий таъминотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон банклари ассоциациясининг ахборот тизимлари билан интеграциялаш;

тижорат банкларининг кредитлари бўйича электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ишончнома ва кафолатлар, шунингдек фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш тўғрисида электрон шартномалар тузиш;

тижорат банклари ва уларнинг мижозларига Жамғарманинг расмий веб-сайти орқали реал вақт режимида кредит буюртмаларини кўриб чиқиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш имкониятини бериш.


10. Жамғарма:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда ўзида лойиҳа қиймати ва тегишли ишларни молиялаштириш манбаларини акс эттирган ҳолда, "Тадбиркор" ахборот тизимини ташкил этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат унитар корхонасига келишиш учун киритилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ишларни молиялаштиришга амалдаги маблағ ажратилган санадан бошлаб 6 ой муддатда "Тадбиркор" ахборот тизимининг яратилиши ва ишга туширилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 10-бандида назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва бошқа донор ташкилотларнинг грантлари жалб этилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Агентликнинг жойлаштирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:

а) икки ҳафта муддатда белгиланган тартибда Агентлик ва Жамғарма ходимларининг штат жадвалини тасдиқласин;

б) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

Агентлик ва Жамғарма тўғрисидаги низомларнинг лойиҳаларини;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин;

в) Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, шу жумладан, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича палатага хос бўлмаган функция ва вазифаларни тегишли органларга бериш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 13 августдаги

ПҚ-4417-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни

ривожлантириш агентлиги

ТУЗИЛМАСИ

   











Вазир ўринбосари - Агентлик директори
































































































 

Директорнинг биринчи ўринбосари

   



Директор ўринбосари - Жамғарма ижро этувчи директори*



Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилишбошқармаси

4

































Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бошқармаси

5



  

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

26*

















Кадрлар бўйича мутахассис



















































Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бошқармаси

4















Бош юрисконсульт

































































Бош бухгалтер




Бош вазир қабулхоналари билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси

2
































































Маъмурий-хўжалик бўлими

2




Кичик бизнес ва тадбиркорликни номолиявий қўллаб-қувватлаш бўлими

3


































































































ХМИ/ХҲМТ маблағларини жалб қилиш бўлими

3

















































    

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 28 нафар.


*) Жами ходимларнинг чекланган сонига кирмайди.

Ёрдамчи ва техник ходимларнинг сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 13 августдаги

ПҚ-4417-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат

жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам

олиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш бўйича

электрон ҳужжат айланиши

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1-босқич

Аризачининг мурожаатига асосан унинг бизнес-режаси тижорат банклари томонидан ички меъёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган тартибга мувофиқ кўриб чиқилади ва натижасига кўра тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, фоиз тўловларини қоплашга компенсациялар тақдим этиш тўғрисида тижорат банкларининг бош офисларига ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) талабнома юборилади.

3 кун

Тижорат банклари

2-босқич

Тижорат банкларининг бош офислари томонидан Жамғарма билан биргаликда тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, фоиз тўловларини қоплашга компенсациялар тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадидалойиҳалар саралаб олинади.*

Қабул қилинган қарор тижорат банкларининг ҳудудий бўлинмаларига ва аризачига юборилади.

3 кун

Тижорат банклари, Жамғарма

3-босқич

Маъқулланган лойиҳалар бўйича уч томонлама шартнома тузиш.

3 кун

Тижорат банклари, Жамғарма, аризачи

 

*) тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, фоиз тўловларини қоплашга компенсациялар тақдим этиш суммаси 5 млрд сўмдан ошган тақдирда, лойиҳани саралаш жараёнига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК жалб қилинади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 13 августдаги

ПҚ-4417-сон қарорига

3-ИЛОВА



Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат

жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам

олиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш

бўйича электрон ҳужжат айланиши

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1-босқич

Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аризачи аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари тоифалари рўйхатига мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилади.

1. Аризачини аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари тоифасига киришини ўрганиб чиқиш - 4 соат.


2. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари тоифасига мансуб аризачининг мурожаатларини тижорат банкларига юбориш - 1 кун.

Тижорат банклари, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, Меҳнат вазирлигининг туман ва шаҳар бўлимлари, Савдо-саноат палатаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

2-босқич

Тижорат банки ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда мурожаатларни кўриб чиқади, намунавий каталог асосида бизнес-режа тузади ва уни Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) юборади.

3 кун

Тижорат банклари

3-босқич

Жамғарма тижорат банкнинг тегишли бўлинмасига ва аризачига тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, фоиз тўловларини қоплашга компенсациялар шаклида молиявий ёрдам бериш тўғрисидаги хулосани юборади.

2кун

Жамғарма

4-босқич

Жамғармани хабардор қилган ҳолда аризачи ва тижорат банки ўртасида шартнома тузилади.

1кун

Тижорат банклари





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 13 августдаги

ПҚ-4417-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3225-сон қарорида:


а) номланишидан "ривожлантиришни" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Жамғарма" сўзи "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидан "ривожлантиришни" сўзи чиқариб ташлансин;


е) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 1-илова рус тилидаги матнининг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Первоначальный взнос в Государственный фонд поддержки предпринимательской деятельности";


з) 2-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

  

"СОСТАВ

Совета по управлению Государственным фондом

поддержки предпринимательской деятельности

      

Кучкаров Д.А.

-

заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан - министр финансов Республики Узбекистан, председатель Совета


Ходжаев Б.А.

-

министр экономики и промышленности Республики Узбекистан, заместитель председателя Совета


Норкулов И.Б.

-

первый заместитель председателя Центрального банка Республики Узбекистан, заместитель председателя Совета


Бутаев У.У.

-

заместитель председателя Торгово-промышленной палаты Республики Узбекистан


Турсунов Ё.Э.

-

заместитель министра финансов Республики Узбекистан


Якубов Н.Г.

-

и.о. заместителя министра занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан


Артиков А.Ж.

-

заведующий Секретариатом по вопросам макроэкономического анализа, структурных преобразований, финансово-банковской системы и частного предпринимательства Кабинета Министров Республики Узбекистан


По должности

-

директор Агентства по развитию малого бизнеса и предпринимательства при Министерстве экономики и промышленности Республики Узбекистан


По должности

-

исполнительный директор Государственного фонда поддержки предпринимательской деятельности, секретарь Совета

  

   

Примечание. При переходе членов Совета на другую работу в его состав включаются лица, вновь назначенные на эти должности, либо лица, на которых возложено выполнение соответствующих функций";


и) 3-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"СТРУКТУРА

Исполнительной дирекции Государственного фонда

поддержки предпринимательской деятельности

   









 

Совет по управлению

Фондом

 























































  

Исполнительный

директор Фонда

  











































































  

Заместитель

исполнительного директора

  







Бухгалтерия

2

































Управление

по предоставлению

поручительств

и гарантий

6



Отдел

по управлению

активами Фонда

2




Юридическое бюро

2


































Главный инспектор

по кадрам

1

Управление

по предоставлению

компенсаций

7



Отдел

информационных

технологий

2




















Общий отдел

2


















    

Предельная численность управленческого персонала - 26 единиц".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4105-сон қарорида:


а) 7-банднинг иккинчи хатбоши "Урбанизация агентлиги" сўзларидан кейин "Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 1-илова қуйидаги мазмундаги блоклар билан тўлдирилсин:

"

 

Кичик бизнес ва тадбиркорликни

ривожлантириш агентлиги

  









 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

давлат жамғармаси

  

";


   

в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

      












Вазирлик ҳайъати


Вазир


Вазир ёрдамчиси














































































































Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари-Урбанизация агентлиги директори *



Вазир ўринбосари - Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори *



Таркибий ўзгартиришлар, урбанизацияни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш кучларини комплекс жойлаштириш стратегияси йиғма департаменти

16












































































Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш департаменти

18



Инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, мониторинг қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш департаменти

13



Саноат маҳсулотлари бозорларини ривожлантириш ва мувозанатлаштириш стратегияси департаменти

51



Демография, инсон капитали даражаси ва сифатини ошириш департаменти

24


Урбанизация агентлиги


















Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


































Халқаро алоқалар бошқармаси

5



























































Аграр секторни таркибий ўзгартириш бошқармаси

5














Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини мувофиқлаштириш бошқармаси

12



Ходимлар билан ишлаш бошқармаси

4













































Инфратузилмавий лойиҳалар таҳлили гуруҳи

7*



Кичик саноат зоналарини ривожлантириш бошқармаси

6



Иқтисодиёт органларини рақамлаштириш ва ахборот тизимларини жорий этиш бошқармаси

8






























Биринчи бўлим

2








































Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш бошқармаси

4




























Сафарбарлик тайёргарлиги ва ресурслар бўлими

3



Маъмурий, молиявий ва хўжалик фаолияти бошқармаси

10








































































































Назорат бўлими

4







































































































Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2







Бухгалтерия

4






































































































































































































Юридик бўлим

3















































































































Матбуот хизмати

2















































































































Девонхона

4




































     

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 206 нафар.

*) Вазирлик марказий аппаратининг умумий штат бирлигига кирмайди";


г) 3-илованинг рус тилидаги матнида:


8-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агентство по развитию малого бизнеса и предпринимательства при Министерстве экономики и промышленности Республики Узбекистан";

олтинчи-тўққизинчи хатбошилартегишли равишда еттинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


30-банднинг иккинчи хатбошисидаги "четырех" сўзи "пятерых" сўзи билан алмаштирилсин;


31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Назначение на должность и освобождение от должности:

заместителей директора, включая первого заместителя директора Агентства по развитию малого бизнеса и предпринимательства при Министерстве, осуществляется Кабинетом Министров Республики Узбекистан в установленном порядке;

заместителей директора, включая первого заместителя директора Агентства урбанизации при Министерстве, директора и заместителей директора ГУП "Центр комплексной экспертизы проектов и импортных контрактов", директора и заместителей директора Института прогнозирования и макроэкономических исследований, директора и заместителя директора Центра исследования отраслевых рынков и экспортоориентированного производства и начальника Управления эксплуатации административного здания Министерства экономики и промышленности Республики Узбекистан осуществляется министром экономики и промышленности Республики Узбекистан;

заместителя исполнительного директора Государственного фонда поддержки предпринимательской деятельности осуществляется директором Агентства по развитию малого бизнеса и предпринимательства при Министерстве по согласованию с министром экономики и промышленности Республики Узбекистан;

министра экономики и промышленности Республики Каракалпакстан, его заместителя - ЖокаргыКенесом Республики Каракалпакстан по согласованию с министром экономики и промышленности Республики Узбекистан;

начальников территориальных управлений Министерства, их заместителей - соответственно хокимами областей по согласованию с министром экономики и промышленности Республики Узбекистан;

начальников районных и городских отделов Министерства - хокимами соответствующих районов (городов) по представлению начальников территориальных управлений Министерства и по согласованию с министром экономики и промышленности Республики Узбекистан";


38-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Работникам центрального аппарата Министерства, его территориальных управлений, районных и городских отделов, Агентства урбанизации и Агентства по развитию малого бизнеса и предпринимательства, Института прогнозирования и макроэкономических исследований, Центра исследования отраслевых рынков и экспортоориентированного производства при Министерстве, Управления эксплуатации административного здания Министерства за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан выплачивается ежемесячная надбавка за выслугу лет в следующих размерах (в коэффициентах к должностному окладу с учетом коэффициента стимулирования)";


д) 8а-илованинг "бош мутахассис" қатори "юрисконсульт, бухгалтер, девонхона мудири" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 август


"Халқ сўзи", 2019 йил 14 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 19 август, 33-сон, 572-модда