язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 02.08.2019 й. 7-сон "Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.08.2019 й. 2699-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.08.2019 й.

N 2699-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ

РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ

02.08.2019 й.

N 7


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси

фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга

олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон "Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2015 йил 3 июлдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2699, 2015 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 388-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                               Б. Исламов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга

олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.".


3. 16-банднинг биринчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси" деган сўзлар "Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 17-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Ҳисобот баланси уч нусхада тузилади ва ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳар йил 5 февралдан кечикмасдан:

норуда фойдали қазилмалар бўйича Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмаларига;

рудали фойдали қазилмалар ва углеводородлар бўйича - Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этилади.

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан қабул қилинган ҳисоботлар ҳисобга олиниб, Давлат геология фондига юборилади.".

иккинчи хатбошидаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига" деган сўзлар "Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Йўриқноманинг иккинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи иловаларидаги "Келишилди: "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси" деган сўзлар "Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 август