язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 й. 667-сон "2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2019 й.

N 667




2019/2020 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг молия, банк ва солиқ тизимлари ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқлари ва корхоналарида инвестиция фаолияти учун юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2019/2020 ўқув йилига қабул квоталари 1-иловага мувофиқ;

"Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)" магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли қабул квоталарининг иқтисодиёт реал сектори бўйича тақсимланиши 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси қабул комиссиясига ўқишга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда ушбу Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

667-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

магистратураси бўйича 2019/2020 ўқув йилига

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Т/р

Шифр


Мутахассислик номи


Жами


шу жумладан


грант


контракт


1.

5А233703

Иқтисодиётни монетар тартибга солиш


10

7

3

2.

5А233704

Тижорат банкларини бошқариш


35

10

25

3.

5А233705

Банк ҳисоби, аудити ва назорати


12

5

7

4.

5А230603

Инвестицияларни бошқариш (банк сектори)


26

6

20

5.

5А230603

Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)


14

4

10

6.

5А230601

Давлат молиясини бошқариш


33

18

15

7.

5А233701

Давлат молиявий назорати ва аудити


10

3

7

8.

5А233706

Суғурта компанияларини бошқариш


10

-

10

9.

5А233707

Пенсия фондларини бошқариш


15

10

5

10.

5А233702

Корпоратив молияни бошқариш


10

2

8

11.

5А230801

Солиқлар ва солиққа тортиш


25

10*

15

Жами:


200

75

125

           

Изоҳ."Давлат молиясини бошқариш" магистратура мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун мақсадли равишда ажратилган.


*) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

667-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)"

мутахассислиги бўйича мақсадли қабул квоталарнинг

иқтисодиётреал сектори бўйича тақсимланиши

Т/р

Вазирлик, идора ва корхоналарнинг номи


Жами


шу жумладан:


грант


контракт


1.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


1

1

-

2.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги


2

1

1

3.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги


1

1

-

4.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


1

1


5.

"Ўзагросервис" АЖ


1

-

1

6.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


3

-

3

7.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ


1

-

1

8.

"Ўздонмаҳсулот" АК


1

-

1

9.

"Навоий КМК" ДК


2

-

2

10.

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ


1

-

1

Жами:


14

4

10

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 август